Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet170/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Бер кўмакчи феъли билдирган давомийлик бирор доира ёки пункт билан чегараланмайди. Бунда ҳаракатнинг тўхта- май, қаршиликсиз, чекланмай давом этиши маъноси ифодаля- нади, Шунинг учун ҳам бундай ҳолларда контекстда о/датда шу маънога мос келувчи ҳадеб, мунча каби сўзлар ҳам қат- нашади: Бас энди, ҳадеб йиғлайверманг, онажон, бўлар иш бўлди. (Г1. Т.) ...ҳариш отдай мунча менга сурканаверди деб юрсам, бунинг тагида гап бор экан. (А. К.)

  1. Етакчи феъл билан ҳеч қандай форма ёрдамисиз бп- рикканда равишдошнинг -(и)б аффикси билан ясалган турига бириккандагй каби ҳаракатни ўз устига олган объектнинг ёки ҳаракат натижасининг ўзга томон йўналишн маъносини бил- диради: фарқ шундаки, етакчи феълга ҳеч қандай форма ёр- дамисиз бирикканда, ҳаракатнинг тез, шартта, ўйлаб ўтирмас- дан бажарилиши оттенкаси ҳам ифодаланади. Қиёсланг: ёзиб бердиёзди-берди, ўқиб бердиўқиди-берди, бошлаб бер- дибошлади-берди...

Қол. Бу кўмакчи феълнинг етакчи феъл билан бирикиши уч хил кўринишга эга: 1) равишдош ясовчи -(и)баффикси орқали бирикади: кўриб қолди; 2) -а, -й равишдош ясовчиси орқали бирикади: кела қолди; 3) ҳеч қандай формасиз бирикади:
кетди-қолди.

  1. -(и)б аффикси орқали бирикканда:

  1. Ҳаракатнинг бажарилиши ва ҳолатга айланиши (ҳолат- нинг юзага келиши) маъноси ифодаланади: осилиб қолмоқ,

эгилиб қолмоқ, очилиб қолмоқ, тегиб қолмоқ, жуфтлашиб қолмоқ 'каби: Ушаларнинг ўриги ҳовли билан битта бўлиб тў- килиб цолибди. (М. Исм.)

  1. Ҳаракат-ҳолатнинг давомлилиги маъноси ифодаланади: бақрайиб қолмоқ, серрайиб қолмоқ, тикилиб қолмоқ каби: Си- диқжон ичкарига киришни ҳам, кўчага чиқиб кетишни ҳам бил- май остонада туриб қолди. (А. Қ.) К°-йси бирини айтсам экан, қайси биридан бошласам экан, ҳаммаси дард-алам..,— деб бир лаҳза ўйланиб цолгач, сўзлай бошлади у. (Ж. Ш.)



  1. Баъзи феъллар билан бирикканда, ҳаракатнинг тўла да- ражада эмас, маълум даражада амалга ошиши ва ҳолатнинг маълум даражада юзага келиши маъноси ифодаланади: Олма- ларга ранг кириб қолибди. (Ҳ. II.) Бу тўрт кун ичида Саидий хийла жонланиб цолган эди. (А. Қ.)

  2. Қол кўмакчи феъли бирор давомли ншнинг тугаши, яку- нини билдирувчи тугамоқ, етмоқ, бажармоқ, охирламоқ каби феъллар билан бирикканда ҳаракатнинг бажарилишига (тамом- ланишига) яқинлашганлик ифодаланади: Бу хотиннинг жони битта эмас, минг битта... Ҳозир тугаб цолган шамдай липил- лаб ёнаётган жони башарти сўнган тақдирда ҳам қолган минг- тасини ёқиб кейин сўнади. (А. Қ.) Бор, қизим, овқатинг совиб қолади, мен ҳам бўлиб цолдим. (Р. Ф.) Бу гапни олтмишга бориб қолган бир чолдан эшитганлиги унга ниҳоятда наша қил- ди. (А. Қ.)

  3. Ҳаракатнинг кутилмаган,' тасодифий ҳаракат эканлиги маъносини билдиради: Олиб келган одамингиз саводли чиқиб цолди-ку,... (А. Қ.) Нима бўлди-ю, Комилжон билан Жамила бир-бирларига дуч келиб цолишди. (Ж. Абдуллахонов.)

  4. Ҳаракатнинг хоҳиш-ихтиёрдан ташқари ёки унга зид ҳолда юзага келиши маъноси ифодаланади: Онани жиғибий- рон қилган нарса гўдаклигида. «бешик кетди» қилиб қўйилган Нодиранинг айниб цолиш хавфи эди. (Ш.)

  5. Ҳаракатни амалга ошириш учун мавжуд бўлган шароит ғанимат, қўлдан бериб бўлмайдиган шароит эканлиги маъноси ифодаланади. Бундай ҳолларда контекстда шу маънога мос ке- лувчи вақтида, вақт ғаниматда каби сўз ёки сўз бирикмалари қатнашуви ҳам мумкии: Санобар опа, ҳозир чеҳраси жуда

очилиб турибди. Шу пайтда сўраб цолинг, хўп дея қолади. (Б. Раҳмонов.) Битта-яримта хуштори бўлса, у билан бирга вақти ғаниматда бирон шаҳарга цочиб цолдими. (0.) Ҳа, тўй- чилик-да, оғзимиз чучиб цолсин. (0.)

  1. Қутқармоқ, ушламоқ каби феъллар билан бирикканда ҳаракатни ўз устига олган объектнинг бирор ҳаракатни бажа- ришига йўл қўймаслик ёки унда бирор ҳаракат-ҳолат юз бери- шига йўл қўймаслик маъносини билдиради: Баъзилар тузоқни нарироққа бориб кўриш учун ўринларидан туриб кетишар, аммо Олимов тутиб цолар эди. (Ҳ. Н.) Қиш бўйи тўпланган намни сацлаб цоламан деган деҳқон эрта баҳордаёқ ерини сифатли борона қилиб қўяди. («Тошкент ҳақиқати».) ...Қамчи кўтариш- нинг хавфли эканини тушунган Абдумажид раиснинг қўлидап ушлаб цолди. (С. Ан.)

  1. Етакчи феъл билан равишдош ясовчи -а, -й аффикси ёрдамида бирикканда, турли маънолар ва маъно нозикликла- рини ифодалайди. Бундай ҳолларда бирикувнинг қайси майл формасида бўлишига, нутқнинг кимга қаратилганлигига қараб қол кўмакчи феъли ифодалайдиган маънолар ҳам ҳар хил бў- лади:



  1. Бирикув буйруқ-истак майли формасида бўлганда, ҳа- ракатпи бажаришга рухсат, розилик, хайрихоҳлик, маслаҳат каби маънолар ифодаланади: Майли, майли, холао/сон, мен

ўзимизнинг эшикдан чща цолай. (А. Қ.) Жуда соз, миниб бора цолинг. (М. Исм.) Мен ана у сўқмоқдан юрсам ҳам бў- лади. Лекин сизни нарирощача кузатиб, катта йўлдан кета цолай. (А. Қ.) Юра цол, мен сени топшириб чиқай, у ҳам одам- шаванда.. (О.) Уғлим бугун цола цол, ойдинда балиқ овлар эдик. (Ж. Ш.)

  1. Ижро майли формасида қўлланганда, ишнинг мақсадга мувофиқ, осонлик ва тезлик билан юз бериши маъколари ифодаланади: Нега у қўл урган иш бита цолади-ку, Саидғози- нинг енгил иши ҳам оғир кўчади... (С. Ан.) Унинг ўрнига алоқа ишларини яхши биладиган мутахассис топила цолармихан? (С. Ан.) Сиз аллақандай тушунтирасиз... дарров тушуна цо- ламан. (А. Қ.) От мункиб кетиб, ўмгаги билан шағалга қадал- ди-да, ағанаб бир неча минут ичида ўла цолди. (А. Қ.)

  2. Шарт майли формасида қўлланганда, кўпинча, етакчи феълдаги ҳаракатнинг тез бажарилишига хоҳиш-ихтиёрнинг кучлилиги ифодаланади. Бундай ҳолларда баъзан шу маънога мос к'елувчи кошкийди, қани энди каби сўз ёки сўз бирикмала- ри ҳам қатнашади: ...Чарчаган тарозибонлар машина йўлига кўз тикканлар тезроқ кела цолса-ю, пахталарни пунктга таший цолса. (Р. Ф.) Марҳамат ҳамон ҳайрон эди. Қани энди бирон- тасини таниса-ю, гапга цўшила цолса. (Р. Ф.)

  1. Етакчи феъл билан ҳеч қандай форма ёрдам-исиз би- рикканда, равишдошнинг -(и)б аффикси билан ясалган фор- масига бирикканда ифодалайдиган ҳолатникг юзага келиши, давомлилик, кутилмаганлик (тасодиф), ҳаракатнинг тезлик билан (бирдан, тўсатдан) бажарилиши каби маъноларни ифо- далайди: Тошкентдан уйланса, сув қуйгандек тинар-цолар.

(А. Қод.) Ҳалиги ерда бир мўйсафид келиб, ҳассасига суяниб тикилди-колди. (0.) Хотин бошқа нарсаларини ҳам сотиб тап- тайёр бўлиб турган экан, волидамиз билан қизини олибди-ю, бир кечада зим-ғойиб бўлибди-цолибди. (А. Қ.) Мени кўрди, шекилли, бирпасда йўқ бўлди-цолди. (С. Ан.)
Қўй. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан: 1) -(и)б ра- вишдош формаси орқали бирикади: айтиб қўйди;
2) ҳеч қан- дай форма ёрдамисиз бирикади: айтди-қўйди.
I. Етакчи феъл билан -(и)б равишдош ясовчиси орқали би- рнкканда:

  1. Ҳаракатнинг бажарилиши ва унинг на тижаси сифатида юзага келувчи статик ҳолатни билдиради: суяб қўймоқ, очиб қўймоқ, илиб қўймоқ, ётқизиб қўймоқ: Бошидаги кир, кўк чал- масининг узун пешини елкасидан осилтириб цўйган. (Ш. Тош- матов.) Қандайдир бир куч уни ўтирган жойига михлаб цўй- гандек қимирлатмади. (С. Аҳм.)

  2. Баъзи феъллар билан бирикканда давомлилик маъноси


ифодаланади: Ниҳоят, бугунги 'суроқ Зиёдиллани аича ўйлан- тириб цўйди. (Ҳ. Ғ.) Ҳали у ерда, ҳали бу ерда янги туғила- ётган қўзилар чўпонларни шошириб қўйган, уларда тиним йўқ. («Тошкент ҳақиқати».)



  1. Ҳаракатнинг хоҳиш-ихтиёрдан ташқари, унга зид ҳолда юз бериши маъносини билдиради: Гўзал қўлидаги гулдастани адашиб қолдими, она тили ўқитувчисига бериб цўйди. (Р. Ф.) Жуда ёмон хато цилаб цўйдик. Сўндирмоқчи бўлган оловимиз- га сув ўрнига мой пуркаб цўйдик. (Ас. М.)

  2. Айрим феъллар билан бирикканда, ҳаракатнинг бир мар- та бажарилиши маъносини билдиради: қараб қўймоқ, кулиб қўймоқ, қимирлаб қўймоқ, туртиб қўйшоқ каби: Пирнафас ака билан Полвон бир-бирларига қараб цўйдилар. (Ж. Ш.)

  1. Етакчи феъл билаи ҳеч қандай форма ёрдамисиз бирик- канда:

  1. Ҳаракатнииг бажарилиши ва унинг натижаси сифатидаги ҳолатнинг юзага келиши маъносини англатади: Ойнага ури- либ оқаётган ёмғир қалин кўкимтир пардадай Кўксой водий- сини кўзлардан тўсди-цўйди. (С. Ан.)

  2. Ётакчи феълдаги ҳаракат ихтиёрга зид бўлган ҳаракат эканлнгини ифодалайди: Хўжабеков қўрқоқлик қилиб қочда. Бу билан ўзини фош цилди (С. Ан.)

  3. Бир . марталилик маъносиии бнлдиради: Ёпирай, отасч, бормисиз! ... Эишкка карайман-цўямаы, царайман-цўямаи,... (Ш, Тошматов.) Э, қизим, иш йўқ, зерикканимдан устарани цайрайман-цўяман... (0.)

  4. Етакчи феълдаги ҳаракаткинг қаршиликсиз, осонгина бажарилиши маъиосини билдиради: Битта болани қўишб бер, бошлаб боради-цўяди. (С. Аҳм.) Арслонбекнинг шунча мол- дунёни давлатга ихтиёрий тошииришига ишондингиз-цўйдикгиз- ми? (Ҳ. Ғ.)

  5. Буйруқ майли формасида қўллаиганда, буйруқ маъноси бутунлай ифодаланмайди, балки ҳаракатни бажаришга даъват, маслаҳат маъноси ифодаланади. Бунда етзкчи феълдаги ҳа- ракатнинг мақсадга мувофиқ, бажаравериш лозим бўлган ҳа- ракат экаилиги . аиглашилади: Узингизни койитиб овора бўл- манг, тайёр бизнинг қўшда ҳайданг-цўйинг. (А. Қод.) Ундай бўлса, биронта одамни туширинг-у, олдириб чицинг-цўйинг-да.


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish