(А. Қ.) Май ойининг ҳаётбахш■ қуёши ўзининг эркаловчи, зар- . рин нурларини оламга сочиб ётибди. (Ҳ. Зиёхонова.)
Тур. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдошнинг ҳар ихки формасида бирпка олади: олиб тур, ёза тур, ишлай тур.
Равншдошнинг -(и)б аффиксли тури билан бирикканда:
Ҳаракатнинг маълум конкрет (чегараланган) вақт ичида давом этншини билдиради: Сидикжон... қизни кузатиб турган < зди. (А. Қ.) Кўнглингда қандай ўй борлиги кўзингдан кўриниб турибди. (С. А.)
Ҳаракатнинг маълум бир вақт ичида, бирор ҳаракат, ҳо- диса амалга ошгунча бажарилиши’ маъносини («вақтинча», «ҳозирча» деган маънони) билдиради: Сиз ўқишга кетганингиз- с1а дарахтларга ўзим қараб тураман, (Ш. Р.) То шаҳардан муаллим келгунча, бўлис ўзлари ўқитиб турадилар. (Ҳ. Ғ.)
Равишдошнинг -а, -й аффиксли тури билаи бирик канда:
Ҳаракатнинг вақтинча, бирор бошқа ҳаракат, ҳодиса юз бергунча давом этиши маъносини ифодалайди: бора тур, қўя тур, ёза тур, ишлай тур.
Бил, кўр, бўл феъллари билан -и(б) аффиксли равишдош формасида қўлланганда (ша.хс-сон билан тусланмаган ҳолат- да), «билгани ҳолда», «кўргани ҳолда», «бўлгаии ҳолда» деган маъно, шунингдек, гап ичидаги бирор сўз билдирган ҳаракат ёки ҳодисанинг етакчи феъл англатган ҳаракатга зидлиги маъ- носи ҳам ифодаланади: Эргашнинг хулқини била туриб унга бир огиз шипиштиб қўймаганига энди қаттиқ ўкинди. (Ас. М.) Амирнинг раҳмсизлик билан одамларни ўлдираётганини кўра туриб бош кўтаришга ботинадими? (С. А.)
Юр. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдош ясовчи -(и)б аффикси ёрдамида бирикади ва қуйидаги маъноларни билдиради: 1. Ҳаракатнинг узоҳ давом этганини: Урмонжон хўп ҳам тўлиб-тошиб юрган экан, юрагини роса бўшатди. (А. Қ.) Мен звенога Ғуломжонни мўлжаллаб юрибман. (Ҳ. Нуъмон.)
Етакчи феъл англатган ҳаракат маъқул бўлмаган ҳара- катлигини, унинг бажарилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини англатади: Тўй қизиганда яна бир балони бошлаб юрма,— деб Тўламат мўйлов Қўчқорга қўл чўзди. (С. Ан.)
Утир. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдош ясов- чи -(и)б аффикси ёрдамида бирикади ва: 1. Худди ёт, тур, юр кўмакчи феъллари каби, ҳаракатнинг давомлилигини билди- ради. Бу кўмакчи феъл давомлиликни ифодалаган ҳолларда ўз асл маъносини тамомила йўқотмайди (маълум даражада ўз маъносини сақлайди). Шунинг учун ҳам ёзиб ўтирмоқ, ишлаб ўтирмоқ каби бирикувларда ўтир феълининг мустақил ёки кў- макчи феъл эканлигини белгилаш қийин бўлади: Қия столлар- дан иккитасида икки йигит бош кўтармай ишлаб ўтирибди. (Ас. М.)
Етакчи феъл англатган ҳаракат мақсадга мувофиқ бўл маган ҳаракат эканлигини, унинг бажарилишига сўзловчинин; тарафдор эмаслиги маъносини ифодалайди: Мен содда шуниш гапига ишониб ўтирибман. (А. Қ.)
Бор. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан -(и)б, -а, -й рс вишдош ясовчи аффикслар ёрдамида бирикади ва иккала ҳс латда ҳам ҳаракатнинг давомлилиги маъносини ифодалайди Кундан-кунга Зайнабнинг сусайиб, ўзига бегоналашиб боргаш- ни яхиш англар эди. (А. Қод.) У кун сайин ака-ука, ёр-оғайши' айланиб бораётган кишилар орасида ўзининг бегоналигин укута борди. (П. Т.)
Кел. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдош ясов чи -(и)б аффикси ёрдамида бирикади ва давомлилик маъно сини йўналиш оттенкаси билан ифодалайди:
Неча йиллардан бери қалбида сақланиб келаётган эзгу ар монлар унинг бутун асабларини уйғотиб юборган эди. (С. 3.) Эндигина кўтарилиб келаётган офтоб унинг тиниқ бетида ойна дек ялтираб кўзни. оламан дейди. (С. Аҳм.) Энди сабза урш келаётган кўкатларнинг, ҳали очилмаган ўрик гулларинин муаттар ҳидларини таратиб енгил шамол эсмоқда. (0. ё.)
Do'stlaringiz bilan baham: |