(Ҳ- Н.)
Етакчи феъл билан кўмакчи феълни боғлашга хизмат қи- лади: сўраб кўр, ташлаб юбор, ишлаб тур каби.
Боғловчилик вазифасини ўтайди ва шу билан бирга феъл- нинг қандайдир бир формаси ўрнида қўлланади: Кекса мастер Кузнецов ўз шогирдларидан фахрланиб, у ҳам яхши тилаклар билан бир-икки сўз айтди-да, Омоновга ўрин берди. (Ибохон.) Мисолдаги фахрланиб формаси ўрнида фахрланди-да формаси- ни ва айтди-да формаси ўрнида айтиб формасиии қўллаш мум- кин. Демак, фахрланиб формасидаги -(и)б равишдош ясовчисн -ди аффикси билан -да боғловчисига хос вазифада қўллашштн.
Равишдошнинг бу тури шахс-сон билан тусланпб, ўтгап
замон феъли ҳосил қилади: келибман, келибсан, келибди каби.
Бу' равишдошнинг бўлишсиз формаси -май, -масдан фор-< мантлари ёрдамида ясалади: ўқиб■—ўқимай, ўқимасдан; кў- риб — кўрмай, кўрмасдан: У бир чангал норинни битта, икки- та чайнаб ютиб юборарди. Баъзан чайнамасдан ҳам ютарди. (Мирм.) Хотиржам бўлинг, Норқўзи ака,— деди Асалхон сув сатҳида қалқиб келаётган жийда шохидан кўзини олмай. (Ҳ. Ғ.)
Шеъриятда -май формантининг -майин шаклида қўлланиши ҳам учрайди: Қанотини қуш қоцмайин уйғонар эл полвонлари. (Миртемир.)
Қулмай гапирди, сўрамай кирди каби бирикувлардаги кул- май, сўрамай формаси -а, -й аффикси билан ясалувчи равиш- дошнинг эмас, балки -(и)б аффикси ёрдамида ясалувчи равиш- дошнинг бўлишсиз формаси ҳисобланади: кулиб гапирди — кулмай гапирди, сўраб кирди — сўрамай кирди.
-а, -й а ф ф и к си . Равишдошнинг бир тури ундош билан битган феълларга -а, унли билан битган феълларга -й аффик- сининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бу турдаги равишдош қуйидаги маъно ва вазифаларда қўлланади:
Ҳаракатнинг белгисини билдиради. Бу вазифада у якка сўз ҳолида (кула, ушлай каби) кам қўлланади. Якка сўз ҳо- лида қўлланганда, субъектнинг шу форма билдирган ҳаракатии бажарган оннинг ўзида (тезлик билан) бӧшқа бирор ҳаракат- ни бажаришга ўтиши ифодаланади: Жўхори туяётган хотини унинг қўлидаги тугунчани кўриб, келисопни келининг устига қўя чопди. (А. Қ.)
Равишдошнинг -а, -й аффикси билан ясалувчи тури ҳара- катнинг белгисини билдириш вазифасида, асосан, такрор ёки жуфт сўз ҳолида қўлланади: Улар самолётдан тушшилари би- ланоқ тиззаларидан сочма қумга бота-бота ҳансираб буров то- монга борардилар. (Б. Қ.) Тоғ оралиғидаги қалин қор эрий- эрий одам бемалол кира оладиган ғор бўлиб қолибди. (С. Ан.) Муяссар шоша-пиша унга кечаги ўйларини гапира бошлаган эди,... (О. Ё.)
Бу вазифада қўлланган -а, -й аффикси ёрдамида ясалувчи равишдош гапда ҳол вазифасида келади. (Юқоридаги мисол- ларга қаранг.)
Етакчи феъл билан кўмакчи феълни боғлаш учун хизмат қилади: ёза олмоқ, ўқий бошламоқ.
Шахс-сон билан тусланиб, ҳозирги-келаси замои феъли ясаш учун хизмат қилади: келаман, келасан, келади; ишлайман, ишлайсан, ишлайди каби.
-гач (-кач, -қач) аффикси: келгач, эккач, чиққач. Равиш- дошнинг бу тури:
Пайт маъносини билдиради ва пайт эргаш гапнинг кеси- ми вазифасида келиб, бош гапдаги ҳаракатнинг ўзи билдирган
ҳаракатдан кейин 'бажарйлишини ифодалайди: Уч-тррт кун меҳмондорчиликда юришгач, мактабга қайтдилар. (П. Т.) У ечиниб кррпага киргач, Икромжонга нымадир демоқчи булиб бо- шини кутарди. (С. Аҳм.)
Сабаб маъносшш билдиради ва сабаб эргаш гапнинг ке- сими вазифасида келади: Вақт кеч бўлиб цолгач, ортиқча рти- ришни лозим топмаган Холмат ака фотиҳа қилиб, ррнидан тур- ди. (Ҳ. Ш.) Қрксимда рйнади бир онда севинч, маҳаллам олди- га келгач трамвай. (0.)
-гач аффикси ёрдамида ясалган равишдошнинг бўлишсиз формаси асосан сабаб маъносини ифодалашда қўлланади: Шундай брлса ҳам, ҳадеганда теишк очилавермагач, хаво- тир олдик-да. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедое.) Зорланишдан, ич- ни ейишдан бошқа ҳеч нима қрлидан келмагач, нима қилсин. (М. Исм.)
-гач аффикси билан ясалувчи равишдошга хос маъно чиқиш келишигидаги сифатдошнинг кейин сўзи билан бирикуви во- ситасида ҳам ифодаланади: келгач — келгакдан кейин, айта- вермагач — айтаеермагандам кейин. Умуман, -гач аффикси би- лан ясалувчи равишдошникг қўлланиши кўпроқ китобий услуб- га хос бўлиб, оддий сўзлашувда шу вазифада келгандан кейин, айтмагандан кейин типидаги форма қўлланади.
-гунча (-кунча, -қунча) • аффикси: келгунча, чеккунча, чиқ- қунча. Бу аффикс ёрдамида ясалувчи равишдош ҳам ҳозирги ўзбек тилида лсуда кенг қўллакади ва қуйидаги маъноларни билдиради:
Узи богланиб келган феъл билдирган ҳаракатнинг бажа- рилиш вақтини аниқлайди. Бунда:
а) бирор ҳаракатнииг -гуича аф(|)иксли феъл билднрган ҳа- ракатга қадар бажарилиб бўлиши ифодаланади: Юринглар, машина кампирни ташлаб келгунча, қирга чиқиб тушамиз. (И. Р.) Бундай ҳолларда ана шу мазмунга мос равишда, уни таъкидлаш учун то сўзи ва -гунча аффиксли феъл билдирган ҳаракатнинг юзага келмаганини ифодалаш учун булмай феъл формаси қўлланиши мумкин: То хррда сузилиб келгунча, у бир томонга қийшайиб ухлаб қолган эди. (С. Аҳм.) Улар рз- ларини панага олгунча брлмай шилтайи шалоббо булишди. (С. Ан.);
б) бирор ҳаракатпинг -гумча аффиксли феъл билдирган ҳа- ракат содир бўлгунча давом этиши ифодаланади: Алексей Иванович Элмурод уринга ётгунча қоронғи ҳовлига қараб хаёл сурди. (П. Т.) Қечаси тун ощунча брладиган хангомадан кейин- гина Исомиддинов тиниб ухлайди (Ҳ. III.)
Do'stlaringiz bilan baham: |