Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet166/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Қет, бор, кел каби айрим феъллар -гунча формасида қўллан- ганда, бирор ҳаракатнинг шу феъллар билдирган ҳаракатнииг тўлиғича бажарилиши процессида давом этишн ифодаланади: Боргунча ҳикоя қилди каби: Ҳой қизлар, шариш шуки, кстгунча ашула қилиб кетасанлар. (С. 3.)



  1. Қўшма гапларда эргаш гапнинг кесими вазифасида келиб, чоғиштириш маъносини билдиради. Бундай гапларда равишдош англатган ҳаракатдан кўра бош гапдаги ҳаракатнинг бажари- лиши маъҳул экани ифодаланади, яъни -ғунча аффикси билан ясалган равишдошнинг маъноси чициш келишигидаги -ган аф- фиксли сифатдош билан кўра сўзининг маънолари йиғиндисига тўғри келади: Олгунчаолгандан кўра каби: Шу ҳолга туш- гунча ўлим тиланглар. (Ҳ. Ш.) Уғлимни зиндонга солгунча ўзимнц ўлдирсанг бўлмасмиди, хон. (Ж. Ш.) Мунча ҳайцир- гунча, телба тўлқинлар, симларга қувват бер шалолалардсш. (Миртемир.)

-гани (-кани, -қани) аффикси: олгани, эккани, йищани. Бу аффикс ёрдамида мақсад маъносиии билдирувчи равишдош ясалади: Бу бригадаларга царашгани ёшу қари, эркак-аёлбутун қишлоқ кўчиё чиқди. (А. Қ.) Чолнинг касал ётганини кў- риб, чор атрофдан кўргани келган чўпонлар «чақир» дейшиар, дадаси эса кўнмас эди. (С. Ан.) Сиз билан м&слаҳатлашгана келдим. (Б. Раҳмонов.)
Баъзан -гани аффикси .ўрнида унинг -гали варианти қўл- ланиш ҳоллари учрайди: Адолатой уйғониб, барг кесгали йўл олди. (Ҳ. 0.)
Лекин -гали формаси ҳозирги ўзбек адабий тили учуи характерли эмас.
Ҳозирги ўзбек тилида мақсад маъносини ифодалашда учун кўмакчиси кенг қўлланади. -гани аффикси ёрдамида ясалувчи равишдошнинг қўлланиши учун кўмакчисига нисбатан кам уч- райди. Айрим ҳолларда учун кўмакчили конструкцияни -гани аффиксли равишдош билан алмаштириб бўлмайди, алмашти- рилса, сунъийлик сезилади: Қудрат орадаги ўнғайсизликни йўцотиш учунми ёки чинданми, уларни бошқа гапга чалғитди. (Ҳ. Н.) «Оқтой» билан арава менга ишлатши учун керак... Сен- га бўлса, катайса қилгани. (Ҳ. Н.)
Бу турдаги равишдошиинг ўзига хос хусусиятларидан бири уиииг бўлишсиз формага эга эмаслигидир.
Ҳаракатнинг характеристикасини курсатувчк ва модал маъно ифодаловчи формалар

  1. §. Ясалиш усулига кўра бундай формаларнинг икки тиии бор: 1) синтетик формалар: 2) аналитик

формалар.
Синтетик формалар

  1. §. Синтетик формалар ҳаракатнинг турли нуқтаи на- зардан характеристикасини кўрсатади. Булар ўз хусусиятига кўра икки турга бўлинади:



  1. Ҳаракатнинг такрорийлигини, давомлилигини ифодалов- чи форма. Бу форма феълга -ла, -кила (-гила, -ғила, -қила) аффиксларини қўшиш орқали ҳосил қилинади: ишқаиигқала, савасавала, турттурткила, чўз — чўзғила, югурюгурги- ла, торттортқила, тептепкила каби: Ун уч йилдан бери сени сўроцлайман, дўстим. (Н. Фозилов.) Эртадан буён Ермат бу кўчани дастакли супурги билан қиртишлайди; чуқурларга тупроқ солиб тепкилайди. (0.) Шамол қутуриб кўча ёқасидаги дарахт шохларини тортцилаб силкитар, улардан дув-дув ёмғир томчилари тўкиларди. (С. Абдуқаҳҳор.)

  2. Ҳаракатнинг кучсиз даражасини кўрсатувчи форма. Бу форма -(и)нқира, -(и)мсира аффикслари ёрдамида ясалади: оқароқаринқира, қўрққўрқинқира, кулкулимсира ка- би: Унинг томоғи пир-пир учар, қовоғи шишищирагапдай кўри- нар эди. (А. Қ.) Мана, Аҳмад Ҳусайн ориқ, қиёфаси ёқимли, пешанаси кенг, жингалак соч деҳқон йигитга кулимсираб қа- райди, сўз очади. (0.)

Аналитик формалар

  1. §. Феълнинг функционал формаларининг асосий қисми- ни аналитик формалар ташкил этади. Булар ичида айниқса кў- макчи феъллар ва тўлиқсиз феъл ёрдамида ясалувчи формалар алоҳида ўрин тутади.

I Кўмакчи феъл

  1. §. Кўмакчы феъллар ҳаракатнинг турлича характерис- тикасини кўрсатувчи, шуиингдек, турли модал маъноларни ифо- даловчи формалариии ясаш учун хизмат қилади.

Ҳозирги ўзбек тилида бутунлай кўмакчи феълга айланган (мустаҳил маъносини йўқотиб, фақат кўмакчи феъл сифатида қўлланадиган) феъл йўқ. Айрим мустақил феъллар кўмакчи феъл вазифасида ҳам қўлланади ва турли-туман маъноларни ифодалаш учун хизмат қилади. Кўмакчи феъл боғланиб келган мустақил феъл етакчи феъл деб аталади: айтиб берди (айтиб
— етакчи, берди — кўмакчи), кўриб қолди (кўриб — етакчи, қол- ди— кўмакчи), сездириб қўйди (сездириб — етакчи, қўйди—- кўмакчи) ва б.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида қуйидаги феъллар кўмакчи феъл вазифасида ҳам қўлланади: бошла, ёт, тур, юр, ўтир, бўл, бит (битир), ол, бер, қол, қўй, чиқ, бор, кел, кет, юбор, ташла, сол, туш, ўл, ўт, ет, кўр, қара, боқ, ёз,

  1. §. Кўмакчи феълларнинг ҳар бири ўзига хос маъно ва бошқа хусусиятларга эга. Лекин улар учун умумий ҳолатлар ҳам бор.

Кўмакчи феъллар етакчи феъл билан асосан -(и)б ёки -а, -й равишдош ясовчилари ёрдамида бирикади. Баъзи кўмакчи феъл-



ларгина етакчн феъл билан грамматик форма ёрдамисиз бири- кади. Кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдош формаси ор- қали бирикқанда, тусловчи формантлар кўмакчи. феълга қўши- лади. Етакчи феълга грамматик форма ёрдамисиз бирикканда эса етакчи ва кўмакчи феъл бир хил формада бўлади: ёзиб ол- дим, ёзиб ӧлдинг, ёзиб олди; ёза олдим, ёза олдинг, ёза олди; ёздим-олдим, ёздинг-олдинг, ёзди-олди
каби.
Баъзи кўмакчи феъллар, келтирилган мисолдаги каби, етак- чи феълга ҳар уч формада бирикади, баъзилари эса фақат ра- вишдош формаси ёрдамида бирикади: ўқиб чиқди, ёза бошлади. Булардаги чиқ, бошла кўмакчи феъллари етакчи феъл билан уқиди-чиқди, ёзди-бошлади формасида бирикмайди.
Айрим кўмакчи феъллар етакчи феъл билан -(и)б ва -а, -й равишдош ясовчилари ёрдамида, баъзилари эса фақат -(и)б ёки -а, -й формантлари ёрдамида бирикади. М.асалан, бер кў- макчи феъли равишдошнинг ҳар икки формасига бирика олганн ҳолда, қара кўмакчи феъли фақат -(и)б аффиксли равишдош формасига, ёз кўмакчиси эса фақат -а аффиксли равишдошга бирйкади: ёзиб берёза бер, ўқиб қара, йиқила ёзди.
Ҳозирги ўзбек тилида кўмакчи феъллариинг асосий қисми етакчи феъл билан -(и)б равишдош ясовчиси орқали бирикади. Етакчи феълга фақат -а, -й равишдош ясовчиси ёрдамида бири- кувчи кўмакчи феъл учтагина: бошла, бил, ёз (айга бошлади, ёза билди, тўкила ёзди).

  1. §. Етакчи феъл билан равишдошиипг ҳар икки тури ёр- дамида бирика оладиган кўмакчи феъллар -(и)б аффикси ёрда- мида бирикканда бошқа маъно, -а, -й аффикси ёрдамида бирик- канда бошқа маъно ифодалайди. Қиёсланг: ёзиб олдиёза ол- ди, келиб қолдикела қолди, айтиб кўрайта кўрма.

  2. §. Кўмакчи феълларнинг баъзилари бир маъноли, асо- сий қисми эса бирдан ортиқ маънолидир. Бирдан ортиқ маъноли кўмакчи феълларнинг қайси маънода қўллангаии гапда, кон- текстда реаллашади. Қиёсланг: Сабр қил, хотин, еб турган гўш- тимиз бор. Уғлинг келган куни сўяман, деб кўнглимдан ўтказиб цўйибман. (Ш.) Гўзал қўлидаги гулдастани, адашиб қолдими, она тили ўқитувчисига бериб цўйди. (Р. Ф.)

  3. §. Етакчи ва кўмакчи феълдан ташкил топган аналитик формаларда кўмакчи феъл бирдан ортиқ бўлиши мумкин. Бук- дай ҳолларда ҳам ҳар бир кўмакчи феъл ўзидан олдииги феъл билан равишдош формаси ёрдамида бирикади: айтиб бериб ту- ра қол.

Кўмакчи феъл ёрдамида ясалувчи аналитик форманинг бир етакчи ва бир кўмакчи феълдан ҳосил бўлган тури жуда кўп қўлланади. Икки ва ундан ортиқ кўмакчили формаси кам уч- райди.
Бирдан ортиқ кўмакчи феъл қатнашган формада ҳар бир кўмакчи феъл ўз маъноси билан қатнашади. Аналитик форма таркибидан бирор кўмақчи феъл туширилса, унга хос маъно


ҳам йўқолади. Қиёсланг: айтиб бериб тура қолайтиб бериб ■гурайтиб бер.



  1. §. Бирдан ортиқ кўмакчи 'феълли аиалитик формада ра- вишдошнинг -(и)б ва -а, -й аффикси ёрдамида бирикувчи кў- макчи феъл иштирок этса, етакчи феълга олдин -(и)б аффикси ёрдамида бирикувчи кўмакчи феъл, кейин -а, -й аффикси ёрда- мида бирикувчи кўмакчи феъл қўшилади: ёзиб бера қол, ёзиб кўра бошлади, ишлаб тура бер каби.

  2. §. Айнан бир кўмакчи билан ясалган аналитик форма-: даги феъллар уюшиқ бўлак вазифасида келганда, кўмакчи | феълшшг бир марта—уюшиқ бўлакларнинг сўнггиси билан қўл- ланиш ҳоллари ҳам учрайди: Бу қадар балиқни сақлашнинг си-1 ра иложи йўқ эди. ...Хонадонлар қ-уритиб ҳам, музлатиб ҳам,•гузлаб ҳам, туйиб ҳам олдилар. (Ас. М.) \

  3. §. Кўмакчи феълларникг аналитик форма ҳосил килиш- ' да қўлланиш имкони бир хил эмас. Уларнинг айримлари деярли барча феъллар билан бирика .олгани ҳолда, баъзилари эса са- иоқли феъллар билангина биркка олади. Масалан, бошла кў- , макчи феъли деярли барча феъллар билан қўллана олади, ёз ; гўмакчи феъли қувонмоқ, текширмоқ, ўсмоқ каби жуда кўп ; феъллар билан қўллана олмайди. (Бунииг сабаблари ҳақида ; ҳар бир кўмакчи феълникг таҳлилида гапирилади.)

Бошла. Бу кўмакчи феъл стакчи феъл билан равишдош ясов- » и -а, -й аффнкск ёрдамида бирикади ва ҳаракатнинг бсшлани- ши маъиосини билдиради: ёза бошлади, ишлай бошлади: Элму- род дунё хабарларидан ўқиб бера бошлади. (П. Т.)
Ёт. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан -(и)б равишдош формаси воситасида бирикиб (ёзаётибди, кзлаётибди каби фор- ма таркибидаги ётиб кўмакчи.феъл эмас, аффнкс), давомлилик- к-и ифодалайди: Дарёдан сув чиқаришга уриииб ётишибди.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish