Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet159/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Биз, мана бир бутун қувватни тўплаб,
Шу олий жаҳонпи щраётирмиз.
Ҳар тўсщ, ҳар ғовни парчалаб, бузиб,
Тубсиз ўпцонларга сураётирмиз. (У.)
Ҳозирги замон феълшшнг -моқда аффикси билан ясалувчи формаси китобий услубга хос. Бу форма ӧбразли ифодаларда, тантаиали, кўтаринки нутқларда қўлламади: Чимларнинг май- сасига аста урилиб туишётган сув эгатларда жилдираб оцмоцда, цақраган тупроща сингиб, эгатнинг пайновига томон аста йўл олмоцда. (Ҳ. Нуъмон.) Кеч куз. Олтиндек сап-сарьщ барглар дарахт шохларидан чирт-чирт узилиб ерга тушмоцда. (Ж. Ш.) Қуиллар шоҳдан-шохга сакрашиб цувноқ сайрашмоцда. Қиш- лоқ устида кишига ҳузур берувчи тонг шабадаси ғир-ғир вс- жоцда. (Ҳ. Н.) Бу мисоллардаги -моқда аффикси билан ясал- ган феъл формаси -яп аффикси ёрдамида ясалувчи форма би- лан адмаштирилса, ъоқеа оддий баён тусини олади. -моқда аф- фикси билан ясалувчи форманинг биринчи ва иккинчи шахсга нисбатан учинчи шахсда, биринчи ва иккинчи шахснинг бирли- гига нисбатан кўплигида кўп қўлланишининг сабаби ҳам унипг юқорида айтилган хусусиятидан келиб чиқади.
.-моқда аффикси билан ясалувчи форманинг ўзига хос ху- сусиятларидан яна бири унинг бўлишсизлик (иикор) форма- сига эга эмаслигидир.
Тўрт ҳолат феълининг — ёт, тур, юр, ўтир . феълларининг — ҳозирги замон формаси алоҳида кўринишга эга. Буларнинг ҳо- зжрги замон формаси -(и)б аффикси билан ясалган равишдсш формасига шахс-сон қўшимчаларининг қўшилишидан ҳосил бўлади: ётибман, ётибсан, ётибди; турибман, турибсан, туриб- ди; юрибман, юрибсан, юрибди; ўтирибман, ўтирибсан, ўтириб- ди каби: Станцияда ҳали яна икки вагон тахта, цемент, ойка, Тўнукалар ётибди. (Ас. М.) Республикамиз олдида жуда азим, юксак вазифалар турибди. (0.) ...чирмандангни секинроқ черт, далада ҳали эл юрибди. (0.) Катта уйда эиюн ойимлар,... Ма- ҳамат Шариф қозининг қизлари ўтиришибди. (0.)
Кўрсатилган феълларнинг бу формаси ўтган замон маъно- сини ҳам ифодалайди. Утган замон ёки ҳозирги замон ифода- данганлиги контекстда аниқлашади:. Хон бир бегуноҳ одамни газабга олиб тошбўрон килдирибди, «тош отмаган одам қол- масин» деб унинг тепасида турибди. (А. Қ.) Уктам электр фо- нарчасини ёқиб соатга тутди, икки соат юришибди. (0.) Мулла Бурхон ҳам Ситоранинг келишини кутиб чиллахонадан бирон жойга чиқмай ўтирибди, Ситора кўп куттирмабди. (С. А.) Бу мисолларнинг учаласида ҳам ўтган замон маъноси ифодалан- ган.



Бу ҳолат феълларининг кўрсатилган ҳозирги замон формаси бў.пишсиз формада қўлланмайди. Агар бўлишсизлик кўрсат- кмчини олса, ўтган замон ифодаланади: ётмабди, турмабди, юрмабди, ўтирмабди
каби.
Ет, тур, юр, ўтир феълларининг ҳаракат ёки ҳолат ифода- лашини фарқлаш керак. Ҳаракат билдиргаыда, жўяалиш ёки чккиш келишигидаги сўзни бошқаради ва уларнинг ҳозирги •чамои формаси -яп, -ётиб, -ётир аффйкслари ёрдамида ясалади. Ҳолат билдирганда эса ўрин келишигидаги сўзни бошқаради.' Қпёсланг: ўрнига ётяптиўрнида ётибди, ўрпидан туряпти — ўрнида турибди.
Ҳозирги замон феълинииг аиалитик формалари ёт, тур, юр, ўтир кўмакчи феъллари ёрдамиди ясалади: сг-иб ётибман, ёзиб турибман каби: Колхознинг кенг, уфща туташган яхлит май- дони... қусш тафтида кўпчиб ётибди. (Ҳ. -Нуъмон.) Ҳали душ- манларимиз тинчигани йўқ, ...ҳушёрликни қўлдаи бердинг, кал- лангга соламан деб пойлаб турибди. (У.) Мен звенога Ғулом- жонни мўлжаллаб юрибман, (Ҳ. Нуъмон.) Ҳали келишгани йўқ, ўзим ҳам хавотир бўлиб ўтирибмйн. (А. Қ.)
Аналитик форманинг ёт, тур, юр, ўтир кўмакчи феъллари ёрдамида ясалувчи ҳар бир тури ўзига хос қўшимча маъно- лари ва бошқа хусўсиятлари билан бир-биридак фарқланади. Масалаи, ёт кўмакчи феъли ёрдамида ясалувчи форма ҳара- кат-ҳолатни кучайтириб ифодалайди: ёзиб ётибди, ишлаб ётиб- ди, ёғиб ётибди каби; юр кўмакчи феъли билан ясалувчи фор- ма ҳаракатнинг узоқ давомини билдиради: ишлаб юрибди ва ҳ. Бу фарқли хусусиятлар ҳар бир кўмакчи феълга хос. (Бу- лар ҳақида «Кўмакчи феъллар» баҳсига қаранг.)
Юқорида кўрсатилган тўрт кўмакчи феъл ёрдамида яса- лувчи ҳозирги замон феълининг инкор формасида бўлишсизлик кўрсаткичи етакчи феълга қўшилади: ишламай турибди, бормай юрибди каби. Бўлишсизлик формаси кўмакчи феълга қўшилса, ўтган замон ифодаланади: ишлаб турмабди.
Ҳозирги-келаси замон формаси

  1. §. Ҳозирги-келаси замон феълининг икки формаси бор:

  1. ҳ о з и. р г и-к е л а с и з а м о н а н и қ л и к ф о р м а с и;

  2. ҳ о з и р г и-к е л а с и замон гумон формаси.

  1. §. Ҳозирги-келаси замои аниқлик формаси -а, -й аффик- си билан ясалган равишдошни шахс-сон билан туслаш орқали ҳосил қилинади: ёзаман, ёзасан, ёзади; ёзамиз, ёзасиз, ёзади- (лар); ишлайман, ишлайсан, ишлайди; ишлаймиз, ишлайсиз, ишлайди(лар). Бу форма қуйидаги маъноларни ифодалаш учун қўлланади:

  1. Ҳозирги замонни билдиради. Бунда қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин: 1) ҳаракатнинг бажарилиши бирор вақт би- лан чегараланмайди, у предметнинг қонуний, доимий белгиси-


га айланган бўлади: қуш учади, ёзда ҳаво исийди, кулги умр- ни узайтиради ва б. Инсон юрагинозик рубоб. Уни муҳаб- бат билан чертсанг, иищ цўшиғини, вафо достонини эшитасан. (Ҳ. Ғ.) Узбек қизлари севгисини айтмайди. Бир умр пищон тутади. (Сайёр.) Қуш уясида кўрганини цилади. (Мақол.);



  1. шахс ёқи предметнинг одатдаги, доимий ҳаракатини бил- диради: Аёлим қшиин-ёзин ичкари ҳовлининг юмушини цила- ди: кир юзади, уй-жойини супуради, нӧн ёпади, кўрпа цавий- ди,.. (0.) Менинг икки таншиим бор,.. бир-бирига ишона- ди, ...бирга ишлайди, бирга юради, бирга туради... (А. Қ.);

  2. ҳаракатнинг бажарилиши бевосита нутқ моментига, ҳозир- га оид бўлиши мумкин: Иигит ниҳоятда исиб кетган. Пешана- си, юзларидан тинмай тер цуяди. (С. Аҳм.) Уша куни бўлиб ўтган шов-шув ҳали ҳам қулоғим тагида шангиллайди, ҳали ҳам миямки гангитяпти. (Б. Қ.) Аллақандай қинғир-қийшиқ йўлларда юриб, жиноят қилиб, жар ёқасида турасан, бола!! (Я.)

Ҳаракат предметниыг доимий белгиси, одатдаги ҳаракати бўлганида ҳам бу ҳаракатнинг ҳозирги замонга оидлиги инкор этилмайди, балки бу ҳаракат ҳозирги замон учун ҳам харак- терли бўлади. Шу сабабли қуш учади, одам гапиради каби гап- .лардаги учади, гапиради феъллари ҳозирги замон маъносини ифодаловчи формалар ҳисобланади (грамматик жиҳатдан феълнинг ўтган замон, ҳозирги замон ва келаси замоиидан бош- қа яна қандайдир замони йўқ.) Ҳозирги-келаси замон форма- .си ҳозирги замон маъносини ифодалаган ҳолларда ҳаракатнинг бажарилишини маълум вақт доирасида конкретлаштирмасли- ги билан ҳозирги замон феъл формаларидан фарқланади. Шун- га кўра ҳаракат-ҳолат ҳозирги вақтга оид бўлган ҳолларда ҳам ҳозирги-келаси замон формаси билан алмаштирилса, маъ- нода маълум ўзгариш сезилади. Қиёсланг: нега индамайсаннега индамаяпсан. Худди шу хусусиятига кўра қуйидаги мисол- даги ҳозирги-келаси замои формасини ҳозирги замон фор- маси билаи алмаштириб бўлмайди: Кўкрагингиз ярц-ярц цила- ди-ю, яна яёв келяпсиз. (0.)

  1. Қеласи замонни билдиради: Боланг уч-тўрт кун цийнала- ди, кейин ўрганиб кетади. (А. Қ.) Ишонтириб айтаманки, Кўк- булоқдан ҳам сув чщади. (111. Р.)

Келгусида бажарилиши аниқ бўлган ҳар қандай ҳаракат ҳозирги ўзбек тилида шу форма орқали ифодаланайеради.

  1. §. Ҳозирги-келаси замон гумон формаси сифатдошнинг -(а)р (-мас) аффикси билан ясалувчи турини шахс-сон билан туслаш орқали ҳосил қилинади: ёзарман, ёзарсан, ёзар; ёзар- миз, ёзарсиз, ёзар(лар); ёзмасман, ёзмассан, ёзмас; ёзмасмиз, ёзмассиз, ёзмас(лар). Замон ифодалашига кўра буформа ёза- ман, ишлайман типидаги формадан фарқланмайди, яъни бу форма ҳам ҳозирги замон ва келаси замон маъноларини ифо- далаш учун қўллана олади: Болалар! Менинг сўзларим ҳозир- ча сизларга бир туш, бир хаёл бўлиб кўринар балки. (II. С.)



Райком секретари ўзининг кекса дўстини бориб кўрса, айб бўл- мас. (Ш. Р.) Қаердан биласан, балки ҳозир ҳам юқоридан ца- рарман. (А. Қ.) Шу атрофда юргандир, келиб цолар. (С. Ан.) Агар ярам жуда ҳам безовта цилса, санчастга ўзим бора цо- ларман. (Н. С.)
Ҳозирги-келаси замон феълининг ёзаман, исилайман
типи- даги формаси билдирган ҳаракатни гумон тарзида ифодалаш- да ёзарман, ишларман типидаги форма қўлланаверади: завод- да ишлайди — заводда иииар, эртага келадиэртага келар каби. Лекин ҳозирги замӧнга оид ҳаракатнинг гумон тарзида ифодаланишида, асосан, -дир аффикси ва -са керак ёрдамида ясалувчи форма ҳўлланганлиги сабабли (ишлаётгандир, ишла- са керак каби) ишлар, келар типйдаги форманинг ҳозирги за- мон маъносида қўлланиши нисбатан кам учрайди.
Ҳозирги-келаси замон гумон феъли формаси шарт эргаш гап- ли қўшма гапларда бош гапнинг кесими вазифасида, кўпинча, фикрнинг қатъий ифодаси учун ҳам қўлланади: Агар ўлган ки- ши қайта тирилса, бундан ортиқ ажойибот бўлмас. (71. Убай- дуллаев.)
Ҳозирги-келаси замон гумон формаси келаси замон маъно- сида қўлланганда, у билдирган «гумонлик»нинг даражаси ҳар хил бўлиши мумкин: Балки завод қуриш учун овора бўлишга тўғри келмас, биз тайёр заводни, ишлаб турган заводни қўлга оларягиз ва жуда ҳам арзонга олармиз. (0.) Пулингнинг яр- мига турлаб ипак ол, қолганини сарфлама, читини кейин олар- сан. (0.)
Биринчи мисолда ҳаракатнинг бажарилиш-бажарилмасли- гини ҳақиқатда ҳам сўзловчининг билмаслиги ифодаланган ва шунинг учун бу гапда «гумои», «билмаслик» маъиосини ифода- ловчи балки сўзини қўллаш мумкин. Кейинги тапда эса бундай эмас. Унда оларсан формаси ҳаракатнинг бажарилишини аниқ тарзда ифодаламайди. Лекин у ҳаракатнинг бажарилиши но- аниқ эканини (сўзловчининг билмаслигини) таъкид билан нфо- даламайди ҳам. Шу сабабли бу гапда ҳам балки сўзини қўл- лаб бўлмайди. Биринчи ҳолатда ҳозирги-келаси замон гумон формаси ўрнида -са керак ёрдамида ясалувчи формани қўллаш мумкин: эртага келарзртага келса керак. Иккинчи ҳолатда эса ҳозирги-келаси замон формаси ўрнида бу формани қўллаб бўлмайди. Мисоллар: Қадр-қимматларингни туширманглар, бў- там. Яна танангизга ўйлаб кўрарсиз. (Ж. Абдуллахонов.) Мана ўғлим, эртага ўзинг олиб ерсан мороженоени. (0. Е.) Йўқ, ая, чой бўлса бошқа пайт ичармиэ, ҳозир фурсат йўқ. (У. Наза- ров.)
Ҳозирги-келаси замон феълининг экан, эмиш тўлиқсиз феъл- лари билан ясалган эшитилганлик, кейин билганлик маъноси- ни ифодаловчи формаси гумон маъносини ифодаламайдн: ишлар экан, келар экан; ишлар эмиш, келар эмиш кабп.
Ҳозирги-келасн замон гумон феълининг аниқлик маъпосида



"кўллаикш ҳоллари шеъриятда, эски услубга хос нутқларда уч- райди: Яллалар айтиб кезарман, Шу гўзал бўстонда мен. (Я.)
Лекин ҳозирги ўзбек адабий тили нуқтаи назаридан унинг гу- мон маъносида қўлланиши нормал ҳолат ҳисобланади.
Демак, ҳозирги-келаси замон феъл формалари, айрим фарқ- ли модал маъноларидан цатъи назар, ҳозирги ва келаси замон маъноларини ифодалайди ва худди шу хусусиятига кўра «ҳо- зирги-келаси замон формаси» деб аталади.
* :{<


  1. §. Утган, ҳозирги ва келаси замои маъноларининг ҳар бири махсус грамматик форма орқали ифодаланиши кўрсатил- ди. Лекин бир замон формасининг бошқа замон формасига хос маъпода қўлланиши ҳам учраб туради. Бу ҳодиса м,|ълуяК услуб талаби билан бўлади. Ҳаракатнинг ҳайси замонга онд- лиги эса умумий ҳолатдан сезилиб туради.

Утган замон феъл формаларидан -ди аффикси ёрдамида ясалувчи формасинииг келаси замон ва ҳозирги замон маъио- ;ларида қўлланиш ҳоллари учрайди: Ҳозир қоронғида қаёща бордигу, нимаям қилдик. (77. .)— Қаёққа борамизу, нимаям қиламиз. Шундан сўнг билмадим, қанча вақт ширин хаёллар осмонида қанот қоқиб юрдим. (Сайёр.)—билмадимбилмай- ман.
Ҳозирги замон феълининг келаси замонга оид ҳаракатни ифодалаш учун цўлланиши асосан кет, бор, юбор, бошла каби феъллар доирасида учрайди. Бунда сўзловчи субъектни, ҳара- катни бажаришга киришган каби тасвирлайди: Буларни бошқа полкка юборяпмиз. (А. Убайдуллаев.) Эртага урушга кетяп- маи, ука. (0. Е.) Сиздан фотиҳа олай деб келдим, бугун терим- ни бошлаяпмиз. (Ҳ. Ғ.)
Ҳозирги замон формасишшг ўтгап замонга оид ҳаракатни ифодалаш учуи қўллаииши жуда кўп учрайди. Бундай ҳол- : ларда сўзловчи ўзиии ўтган замонга олади ва ҳ'аракатни унинг ; бевосита кузатувчиси сифатида баён этади: Кеча далада чуно- I нам чеканка қиляптики, бамисоли уста сартарош ғўзани по- паратка қиляпти дейсан. (С. Аҳм.) Бир кун қарасам, дарчани бузаман деб болта кўтари'б келаётибди. (А. Қ.)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish