бор» деб қўйди. (А. Қод.) Эрбўтани қуритиб қиём цйлса ҳамма дардга даво бўлар эди-ку. (П. Қ.) Унинг паришон юзи ва нур- сиз кўзларида умрда кўрилмаган бир нарсани тўсатдан кўриб цолгандаги ҳайронлик бор эди. (П. Т.) Мели полвон, Сотволди кабиларга ҳарф ўргатиб улгуролмас, баъзи бировлари эса ўтилган ҳарфларни эсдан чицариб цийналардилар. (11. Т.) Машҳул даража маънӧсида бош даража формасининг қўл- ланиши ёки мажҳул даража кўрсаткичини қўлламаслик мумкин бўладиган ҳолат, айниқса кўпроқ равишдош формаларида уч- райди: Бу дори спиртда ивитилиб, қиём цилиб.ичилади. (Н. С.) Эигакка тескари миндириб сазойи қилинди. (М. Исм.) Шу кунга аталиб ҳовли ўртасида ёзлик саҳна ясатилди.(77. Т.) Четларига ялтирощ жезлар цоцилиб безатилган катта қора чамадон... (П. Т.) Юқоридагилардан маълум бўладики, м а ж ҳ у л д а р а ж а ф о р м а с и, орттирма ва ўзлик даража формаларидан фарқли ҳолда, ҳаракатни бажарувчига бўлган муно- сабат нуқтаи назаридан хар.актерлайди, яъни бунда ҳаракатнинг бажарувчисига эъти- бор қаратилмайди ва у грамматик субъект тарзида нфодаланм айди ҳам. Биргалик даража
§. Биргалик даража формаси -(и)ш аффикси ёрдамида ясалади ва ҳаракатнинг бирдан ортиқ шахс томонидан бажари- лишини билдиради: ёзишди, суғоришди, келтиришди.Бу фор- манинг «биргалик» деб аталишида ҳаракатнинг бирдан ортиқ шахс томонидаи биргаликда бажарилиш'и эътиборга олинган. Бунда қуйидаги ҳолатлар кузатилади: 1. Бирга бажариш, ҳара- катни бажаришда бирга иштирок этиш маъноси: Мен ҳам бирга цувишдим. Бошқа бир шахснинг ҳаракатига ёрдам тарзидаги ҳаракат маъноси: Ер ҳайдашди, экин экишдикаби.
Умуман ҳаракатиинг бирдаи ортиқ шахс томонидан ба- жарилиши маъноси: Қатталар ўша ерда. Арз қил, ёрдам бери- шади, йўл-йўриц кўрсатишади. (П. Т.) Юзаки қараганда, бунинг биринчи пунктдаги маънодан фарқи йўқдек кўринади. Ҳақиқат- да эоа ундай эмас. Қиёсланг: Улар муюлишга 'келганда бир-бири биланхайрлашишди— Улар мен билан хайрлашишди.
Узаро, галма-гал бажарилган ҳаракат маъиоси ифода- ланади: уришди, қувишдикаби.
Баъзи феъллар биргалик даража формасида бўлиб, улар- дан шу формага хос маъно сезилиб турса-да, ҳозирги тилда морфологик жиҳатдан ажралмас ҳолга келган бўлади ва улар бош даража формаси ҳисобланади: тўқнашди, боқишди, қа- рашди(«ёрдамлашди» маъносида), айтишди, тортишди(«баҳс- лашди» маъносида) ва б.
Кўплик маъносини ифодалашда баъзан биргалик даража формасидаги феълнинг кўплик ифодаловчи -лар аффикси би- лан қўлланиш ҳоллари учрайди. Лекин бу маъно биргалик даража формаси билан ифодалангани учун -лар аффикси ор- тиқча ҳисобланади. Унинг қўлланиш ҳолларини адабий тил нуҳтаи назаридан нормал ҳодиса деб бўлмайди: Звено аъзо- лари Шарофат холанинг сўзига завқланиб кулишдилар. (Н. С.) Она-бола узоқ. йиғлашдилар, кўз ёшлари битгунча бўзлашди- лар. (А. Қод.) Хуллас, биргалик даража формаси ҳаракат- нинг бажарувчи шахс нуқтаи назаридан (биргалик, кўплик нуҳтаи назаридан) бўлган характе- р и с т и к а с и н и б и л д и р а д и. Шу сабабли унинг объектли ва объектсиз феълларга муносабати нейтрал ҳолатда бўлади — рбъектли ва объектсиз феъллардан биргалик формаси ясала- веради. Шунингдек, биргалик даража формаси ясалганда, объ- ектлилик ёки объектсизлик нуқтаи назаридан ҳеч қандай ўз- гариш бўлмайди.
Демак, орттирма ва ўзлик даража формалари ҳаракатнинг объектга бўлган муиосабатини, мажҳул ва биргалик даража формалари эса ҳаракатнинг субъектга муносабатини кўрсата- ди. Ана шу икки ҳолат назарда тутилиб, даража категорияси ҳаракатнинг объект ва субъектга муносабатини кўрсатувчи кате- гория сифатида таърифланади.
Бўлишли-бўлишсизлик категорияси §. Бўлишли ёки бўлишсиз форма феълга хос асосий хусусиятлардан ҳисобланади. Ҳар қандай феъл бўлишли ёки бўлишсиз формада бўлади. Бўлишли форма ҳаракатнинг тас- диғини, бўлишсиз форма эса инкорини билдиради: ёзди — ёз- 'мади. Бўлишли форманинг махсус грамматик кўрсаткичи йўқ. Бўлишсизлик (инкор) маъноси эса махсус воситалар ёрдамида Ифодаланади. Булар қуйидагилар:
-ма аффикси. Бу аффикс феълиинг деярли барча формала- рида инкор ифодалаш учун ҳўллана олади: ёзмаяпти, ёзмайди- еан, ёзмаган каби. Фақат маҳсад равишдоши (айтгани кетди) билан ҳўлланмайди. Лекин бундан мақсад равишдоши бшь дирган ҳаракат инкор этилмайди деган хулоса чиҳмайди. Бу равишдош англатган ҳаракат инкори икки усулда ифодалана-. ди: 1) асосий феълиинг бўлишсиз формаси орҳали: Кўргани қелмади, билгани келди; 2) эмас тўлиқсиз феъли орқали: Тоқ- қа ўйнагани эмас, ши билан чиқдик. (С. Ан.)