Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров


§. Феълнинг орттирма даража формаси қуйидаги аф- фикслар ёрдамида ясалади



Download 0,65 Mb.
bet146/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277


§. Феълнинг орттирма даража формаси қуйидаги аф- фикслар ёрдамида ясалади:

-дир'(-тир): ёздир, кулдир, келтир, чоптир.
-газ (-гиз, -ғаз, -ғиз, -каз, -киз, -қаз, -қиз): кўргаз, киргиз, турғиз, юрғаз, кетказ, кеткиз, ўтқаз, тутқиз.
-т: ўқит, чўқит, қурит, ишлат, сўрат.
-из: оқиз, томиз, эмиз.
-ир: битир, учир, пиШир, қочир, очир.
-ар: чиқар, қайтар.
-сат аффикси фақат кўр феълидан орттирма даража фор- маси ясайди: кўрсат.
Айрим феълларнинг орттирма даража формасини ясашда кўрсатилган аффикслардаи фаҳат биттасини, бошқа феълларда эса бир нечтасини ҳўллаш мумкигп кўн-кўндир; тўлтў- латтўлдиртўлғиз каби.
Шунингдек, бу форма ясалишида бошқа даража формала- ридан ф'арқли равишда феълга бирдан ортиқ даража (орттир- ма даража) кўрсаткичи қўшилиши мумкин: Тоғдаги чўпонлар- га ун-пунларни рўйхат билан жўнаттирди. (77. Қ.) Авлиё чодири билан хизматкорини чўлда қолдириб: «Шу мусича болаларини учириб кетгунча озор етказдирма, ...деб тайинлаб кетибди». (П. Т.)
Орттирма даража формаси объектли феъллардан ҳам, объ- ектсиз феъллардан ҳ'а'м ясалади: ухлаухлат, ўқиўқит
каби.
Орттирма даража формаси объектсиз феъллардан ясалган- да, объектли феъл юзага келади: кўкаркўкартир, учучир, қичқирқичқиртир, юрюрғиз, қуриқурит,
Орттирма даража формасидаги феъл қўлланганда ҳара- катга мажбур қилиш, унга йўл қўйиш каби маънолар ифода- ланиши мумкин. Лекин бундай маънолар кӧнтекст, феълнинг лексик маъноси ва бошқа факторларнинг таъсирида юзага ке- лади. Масалан: кўрсат феъли контекстдан та'шқари олинганда, кўриб ўтилган маънолар конкретлашмайди. Ўғирлатмоқ фор- масида эса «восита бўлиш», «мажбур қилиш», «қўзғатиш» каби маъноларнинг бирортаси ҳам йўқ. Демак, бу ма>нолар бевосита орттирма даража формасига хос маънолар бўлмайди..



Орттирма даража формасида феълдан англашилган ҳара- катни бажарувчи ва бажартирувчи шахс борлиги сезилиб ту- ради. Шунга кўра айрим ишларда бу даража формаси «асосий субъект ва икқинчи даражали субъект», «ҳаракатни бевосита бажарувчи шахс ва ҳаракатга восита бўлувчи шахс» билдири- ши ҳақида гапирилади. Лекин бу маънолар ҳам бевосита орт- тирма даража формасига хос бўлган грамматик маъиолар эмас. Орттирма даража формасида ҳам ҳаракат бажарувчиси эга ёки жўналиш келишигидаи бошқа келишикдаги сўз орқали ифода- лангаы шахснинг ўзи бўлади. Бнр мисол: Сочини цирцтириб, пионер кийимини кийиб олганини кўрган амакисининг жони чи- цади.
(77. Т.) Бу гапдаги қирқтирмоқ феъли англатган ҳаракат- нинг реал бажарувчиси қирқиш ҳаракатини бажарган шахс (мас., сартарош) эмас, балки қирқтириш ҳаракатини бажарган шахснинг ўзи. Қуйидаги мисоЛларда ҳам худди шундай: У бар- моцларини цимирлатиб кўрсатди,— доктор опамга кўп раҳмат. (А. Убайдуллаев.) Қариндошларингизни ишлатиб, ўзингиз мўй- ловни бураб ётган экансиз-да. (П. Қ.) Бир кампир Элмуродга ўғлининг дўпписи билан кўйлак ва камзулини кийгизди... (П. Т.)
Демак, орттирма даража формаси қўлланганда, ҳаракат бажарувчиси шу форма орқали ифодаланган шахснинг ўзи бў- лади. Бунда бош даража формаси билдирган ҳаракатни ким бажариши назарда тутилмайди. Шунинг учун ҳам жуда кўп ҳолларда бу шахс ифодаланмайди.
Орттирма даража формасида, кўриб ўтилган каби, кишини чалғитадиган ҳолатлар таъсирида, баъзан бу формада бажа- рувчининг бирдан ортиқлиги ифодалаииши айтилади. Лекин ҳаракат бажарувчисининг бирдан ортиқ бўлиши кўплик фор- маси ва биргалик даража формасидагииа кўринади. Орттирма даража формаси ясалиши билан эса ҳаракат бажарувчиси (яъии грамматик субъект) эглас, балки ҳаракат объекти орта- ди, агар бундай объект йўқ бўлса, у юзага келади: кийдикийгизди, келдикелтирди. Орттирма даража кўрсаткичи бирдан ортиқ қўшилганда ҳам худди шундай бўлади: кийгиз- дирди, келтиртирди. Демак, орттирма даража формаси ясали- ши билан ҳаракат объектида ўзгариш бўлади.
Айрим феълларда орттирма даража ясовчи аффикс аниқ кўриниб турса-да, лекин ҳозирги ўзбек тили нуқтаи назаридан уларни морфемаларга ажратиб бўлмайди: тузатмоц, суриш- тирмоц, узатмоқ, солиштирмоц, яратмоқ каби. Ҳатто, айрим феълларда орттирма даража кўрсаткичини бош^а даража кўр- саткичи билан алмаштириш мумкин: уйғотуйғон, юпат — юпан каби. Лекин бу феъллар ҳам ҳозирги тил нуқтаи назари- дан морфемаларга бўлинмайди.
Баъзи феълларда бош ва орттирма даража формаларининг маъноси бир хилдек кўринади. Лекин бундайҳолларда орттир- ма даража формасига хос хусусият сезилиб туради ёки орттир-



м,а даража формаси яиги-. маъноля сўзга айланаётган бўлади: Бир куи. у/'цултиғига щоа циешриб, эшикдап чиқиб эдцки, қар- шиеидан Норжон келий қолди. (П. Т.) Қора- туриқ от устида эса телпагинм калласинииг бир томонига бостириброц кийган қуролли кимха. (П. Т.),
Янги' лексик' маъно касб. зтған. орттирм.а дар.ажа формаси- Д.аги бундай ф:еъллар бош. даража формасида бутунлай. бошқа маш биядиради: &у щраш азаал қурцу&ни, суиг чеисиз бир ғазабни билдирарди,. (II. Қ.) Элмурод Ленин. асарларидап да- лиллар' келтирмб, майда дещон хўжааигидан яна кулак еа камбағаллик, эзиш ва эзилиш- келиб: чщишини тушунтирди. (П: Т.) Улар ўзбекча в.а ру.сча сўзларии арилаш-цуралаш иш- латиб анча. т&ртишди. (П. Т.)
Айрим объектли. феълла.рга орттирма даража ясовчи аф- фикс қўшилганда:, ҳаракатнинг объект ва субъектга.' бўлган му- носабатида ўзгариш бўлмайди. Бундай ҳолла.рда ҳам орттир- м.а даража фо.рмаси янги маъно касб■■ этган. бўладн. Шу сабабли унинг ўрнида бош дар'ажа формасини кўллаб бўлмайди: эрка- летщ
эркалатмоқ: Чиндаи; ҳам цишлоща келиб-кетиб юрган районнинг баъзи бир раҳбарлари оқсоқолни анча эржлатпб щўйгая эдилар. (П. Т.)
Демак, ўзлик даража формаси объектлн феълни объектсиз фсьлга айлантиради, ўзлик даражадан орттпрма даража ясал- ганда эса яна объектли феъл юзага келади: ювювиню&ин- тир.
Айрим феъллар доирасида ўзлик даражадан ясалган орт- тирма даража формаси ўрнида бош. даража форм'аеини қўл- лаш1 мумкин, Бу ада.бий тил доирасида ёкн бнрор шевада уч- райди: жойлаштирмоқжойламщ, ' ўйлантирмоқўйламоқ
(шева):.
Ҳуллас, ўзлик даража формаси ҳам, орттирма даража фор- жаси ҳам ҳаракатиииг объект и-уқтаи назаридан характеристи- касини кўрсатади. Фарқ шундаки, ўзлик даража формаси объектли, феълни обьектснз феълга, о р т т и р м а д а раж а ф о р жаси эс а о б ъект с н з ф еъ.л н и о б ъе ктл и [) е ъ л г а айлан.т и р адв. Агар феъл объектли бўлса, орт- тнрма даража формаси қўшилищи билан: яна бир (бошқа) объект юзага келэди.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish