Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров


§. Сўзлардаги каби аффиксларда ҳам



Download 0,65 Mb.
bet57/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277


§. Сўзлардаги каби аффиксларда ҳам полисемия, с и н о н и м и я, о м о н и м и я ва антоним и я ҳодисалари мавжуд.

  • §. Аффиксал полисемия. Аффикслар ҳам, худди сўзлар каби, кўп маъноли (полисемантик) бўлиши мумкин. Масалан, -чилик аффикси қуйидаги маънодаги отлар ясайди:

    1. Асосдан англашилган нарса етиштириладигаи соҳани ифодаловчи от ясайди: пахтачилик, уруғчилик, чорвачилик, узумчилик каби.

    2. Асосдаи англашилган нарса-ҳодисанинг борлик ҳолатини билдиради: пиишқчилик, мўлчилик, арзончилик каби.

    3. Асосдан англашилган тушунча билан боғлиқ бўлган ишни англатади: улфатчилик, тирикчилик, ўртоқчилик каби ва ҳ.

    Сўз ясовчи -чи, -ма, -ли, -ла каби аффикслар ҳам кўи маъ- ноли аффикслардир («Сўз ясалиши» бўлими, 19, 22, 24-§ларга қаранг).
    Кўп маънолилик фақат сўз ясовчи аффиксларга эмас, балки форма ясовчи аффнксларга ҳам хос. Масалан, -са аффикси ёр- дамида ясалувчи феъл формаси ўндан ортиқ маънога эга («Морфология» бўлнмининг 23-§ ига қаранг).
    Кўи маъиоли аффикс англатадиган маънолар ўртасида боғ- ланиш бўлади. Масалан, -чи, аффикси тракторчи, спортчи, бу- фетчи, комбайнчи каби сўзларда касб-мутахассислик эгасини; ҳашарчи, жангчи, сайрчи сўзларида эса иш-фаолиятда қатна- шувчи шахсни билдирувчи от ясаяпти. Лекин иккала ҳолатда ифодаланаётган маънолар ўртасида боғланиш борлиги сезила- ди — иккаласида ҳам умуман шахс оти ясаляпти. Айнаи бир шаклдаги (кўрииишдаги) аффикснинг маънолари ўртасида боғланиш бўлмаса, у кўи маъноли (полисемантик) аффикс эмас, омоним-аффикс саналади. Масалан, -ма аффикси ҳам кўп маъноли аффикс, ҳам омоним-аффикс: I. Сифатясайди: 1. Пред* метнинг феълдан аиглашилган ҳаракат усули билан тайёрла- нишини, юзага келишини билдирувчи сифат ясайди: қисқартма (сўз), ағдарма (этик), қайнатма (шўрва), ивитма (палов), тер- ма (команда) каби; 2. Феълдан англашилган ҳаракат предмет- кинг одатдаги, ўзига хос белгиси эканини билдирувчи сифат ясайди: кўчма (қум), сочма (ўқ), бурама (мих) каби. -ма



    аффиксига хос бу икки маъно ўртасида ўзаро боғланпш мав- жуд. Демак, бу ўринда -ма кўп маъноли сифат ясовчи аффикс.

    1. От ясайди: 1. Феълдан англашилган ҳаракат натижасида юзага келадиган нарса, предмет атамасини билдиради: уюшма, эритма, чўкма, сузма каби; 2. Нарса-предметнинг феълдан анг* лашплган иш-ҳаракатга мўлжалланганини билдиради: йўқлама, тугма, қўлланма, кўргазма кабн. От ясовчи -ма аффиксининг бу икки маъноси ўртасида ҳам боғланиш бор. Демак, от ясовчи -ма аффнкси ҳам кўп маъноли. Лекин сифат ясовчи -ма аф- фикси билан от ясовчи -ма аффиксининг маъноси ўртасида боғланиш йўқ. Шупниг учуи от ясопчи -ма аффикси билан сифат ясовчи -ма аффикси омопим-аффикс.

    1. §. Аффиксал омонимия. Маъноси ўзаро боғлиқ бўлмаган, ҳар хпл аффиксларнинг шаклан (фонетик жиҳатдан) бир хил бўлпши аффкксал омонимия ҳодисасини ҳосил қилади. Шаклан бир хил, лекин маъноси бутунлай бошқа-бошқа бўлган аффикс- лар омоним-аффикслар дейилади. Буни қисман юқорида -ма аффикси мисолида ҳам кўрдик.

    Омонимлик ҳодисаси бир хил ёки турли хил аффикслар ўр^ тасида бўлиши мумкин:

    1. Сўз ясовчи аффикслар: -ки аффикси: 1) от ясайди: турт- ки, тепки, кўчки; 2) сифат ясайди: ички, кечки, устки.

    2. Форма ясовчи аффикслар: -(и)ш аффикси: 1) ҳаракат

    номи формасини ясайди: ўқиш (ўқимоқ), сўзлаш (сўзламоқ);

    1. биргалик даража формасини ясайди: ювиш (бирга ювмоқ), олиб бориш (бирга олиб бормоқ).

    1. Сўз ясовчи аффикс билан форма ясовчи аффикслар: -им аффикси: 1) от ясапди: ўрим, йиғим, терим; 2) иккинчи шахс, бирлик англатувчи эгалнк формасини ясайди: қўлим, китобим, қаламим.

    2. Аффикснинг омонимлиги юқоридагилардан мураккаб ҳо- латда бўлиши мумкин: -ма аффиксп: 1) от ясайди: сузма, кўр- газма; 2) сифат ясайди: ивитма (палов), ясама (сўз); 3) феъл- нинг бўлишсиз формасини ясайди: борма, айтма, сўрама.

    1. §. Аффиксал синонимкя. Аффиксларнинг шаклан ҳар хил, умумий маъноси бир хил бўлиш ҳодисаси аффиксал сино- нимия дейилади. Демак, аффиксал синонимия вазифаси бир хил бўлган аффикслар доирасида, яъни сўз ясовчи ёки форма ясов- чи аффиксларнинг ўз доирасида бўлади: бехабархабарсиз (бе- ва -сиз сифат ясовчи); едирегиз (-дир ва -гиз орттирма даража формасини ясовчи).

    Сиионим-аффиксларнинг умумий маъноси бпр хил бўлса-да, лекин улар қандайдир ўзига хос томонлари билан бир-биридан фарқланади. Бу фарқлар синоним-аффиксларнинг маъно оттен- касида, қўллаииш доирасининг кенг ёки торлигида ва бошқа- ларда кўринадн. Масалан, сифат ясовчи -ли, -дор, сер-, ба- аффцкслари ўзаро синоним: савлатли, савлатдор, серсавлат, ба-


    савлат. Лекин буларнинг ҳар бири ўзнга хое хусусиятга эга. Масала-н, -ли аффикси булар ичида энг актив аффикс; -дор, сер- аффикслари билан ясалган сўзларда белги даражаси куч- ли бўлади: мазмунлисермазмунмазмундор. Бироқ, сер- Е-а -дор аффиксларининг қўлланиш доирасн анча чегаралангаи ва буларнннг маъносида ҳам, қўлланишида ҳам маълум нозик фарқлар мавжуд. Қиёсланг: серсоқолсоцолдор, маҳсулдорсермаҳсул; серғайрат (лекнн ғайратдор дейилмайди), кўкрак- дор (лекии серкўкрак дейилмайдн) ва б.




    1. Download 0,65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   202




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish