Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet58/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

§. Аффиксал антонимия. Аффиксларнинг қарама-қарши маъно билдириш ҳодисаси аффиксал антонимия дейилади. Ле- кин ўзбек тилнда антоним-аффнкслар жуда кам. Антоним-аф- фиксларга мисол сифатида сўз ясовчи -ли ва -сиз аффиксларини келтириш мумкин: кучликучсиз, андишалиандишасиз,

хавфлихавфсиз. Яна қиёсланг: баракалибебарака, нуқ- сонлибенуқсон, фойдалибефойда ва б.


СЎЗ ЯСАЛИШИ



СУЗ ЯСАЛИШИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ
КИРИШ

  1. §. Сўз ясалиши тилшуносликнинг (леқсикология, грамма* тика қаби) мустақил соҳаларидан бири бўлиб, у янги сўз яса- лиши, сўз ясаш усуллари ва, умуман, сўз ясалиши билан боғ- лиқ бўлган ҳодисаларни ўрганади.

Сўз ясалиШи термини икки хил ҳодисага нисбатан қўллана- ди: 1) умуман, сўз ясалиши, сўз ҳосил қилиниши ҳодисасини;

  1. тилшуиосликнинг сўз ясалиши билан боғлиқ ҳодисадарни ўргаиувчи бўлимини билдиради.

Сўз ясаш, қандай усул билан бўлса-да, янги сўз ҳосил қи- лиш демакдир: иш + чциилчи, ҳозир + жавобҳозиржавоб, беш йил+ликт- беш йыллик каби.
Тил тараққиёти процессида унинг лексикасн, грамматик қу- рилиши ва бошқа соҳаларида бўлгани кабн, сўз ясалиши со- ҳаснда ҳам турли ўзгаришлар юз беради. Масалаи, сўз ясалиши тинларинииг актив ёки пассивлиги турли даврларда турлича бўлиши ёки тарихан ясама бўлган сўз ҳозирги ясалиш нуқтаи назаридан ясама ҳисобланмаслиги мумкин.

  1. §. Ҳозирги ўзбек тилида ясама сўзлар жуда кўп. Лекин уларнинг ясалиши тарихий ёки ҳозирги ясалишга, оид бўлиши мумкин. Сўз ясалишишшг таҳлилида бу икки ҳодисани фарқ- лаш лозим.

ҲОЗИРГИ СЎЗ ЯСАЛИШИ ВЛ ТАРИХИЙ СЎЗ ЯСАЛИШИ.

  1. §. Ҳозиргя (синхрон) сўз ясалишида ясама сўз компонент- лари ўртасидаги муиосабат жонли бўлади, унинг маъносини компонентларининг маъно муносабати 'билан асослаш мумкин (шундай муносабат аниқ сезилиб туради): тер + им, йиғ + им, ўр + им; арра + ла, ранда+ла, эгов+ла; инсоф + сиз, савод + сиз, кўрим + сиз ка-би.

  2. §. Тарихий (диахрон) ясалишда ясама сўзнинг маъноси ва шу маънонинг кфодалаииш усулини юқоридагйдек (3- § га



ҳаранг) асослаб, бўлмайди. Бу маъно махсус текширишлар, тарихий кузатишлар орқали аниқланади. Масалан, кўрпача: кўрпа
сўзи ётганда устга ёпиладиган, ичига пахта ёки бошқа карса солиб тайёрланган нарсани, -ча аффикси эса кичрайтиш маъносини билдиради. Лекин кўрпача сўзи «кичик кўрпа» де- ган ыаънони эмас, балки ичига пахта ёки бошқа нарса солиб тайёрланган, ўтириш жойига тўшаладиган нарсани билдиради. Демак, кўрпача сўзининг маъносини унинг кўрпа ва -ча қисм- лари маъноси билап асослаб бўлмайди. Шуиинг учун ҳам кўр- пача сўзининг ясалиши тарихий ясалиш ҳисобланади. Бунда ҳозирги кўрпача сўзини кўрпа ва -ча'компоиентларига ажратиб эмас, балки унинг қандай қилиб шундай маънони ифодаловчи сўзга айланганлигини аниқлаш, текшириш керак. Демак, тари- хий (диахрон) сўз ясалиши бир бирликнинг (бу ўринда морфо- логик бирликиинг — кичрайтиш формасининг) қандай қилиб иккинчи бир бирликка (лексик бирликка— лексемага) ўтиши- ни ўрганади.

  1. §. Ҳозирги (синхрон) сўз ясалишида камида иккита ясовчи компонент қатнашади. Булардан ҳеч бўлмаганда битта- си мустақил маъноли (предмет, белги, ҳаракат ва ш. к.) бўла- ди. Ясама сўзни юзага келтирувчи бу компонентлар ясовчилар, уларнииг ўзаро муносабатидан (бирикишидан) ҳосил бўлган бирлик ясалма (ясама сўз) дейилади.

Ясалманинг юзага келишида қатнашувчи мустақил маъно- ли қпсм ясовчи асос (ясалманинг асоси) ҳисобланади. Бундай асос содда ясама сўзда битта, қўшма сўзда бирдан ортиқ бўла- ди: ииичи: иш — ясовчи асос, -чи — ясовчи аффикс, ишчи — ясал- ц&\ тошкўмир: ясовчи асос — тош ва кўмир, тошкўмир —■ ясалма.
Агар сўз таркибнда, юқорида айтилганидек, икки ясовчи компонент қатнашмаса, гарчи бу сўз таркибида ясовчи аффикс ёки мустақил маъноли қисм бўлса-да, шунингдек, сўзнинг маъ- носи билан сўз ясалишининг маълум тиии ўртасида алоқадор- лик сезилса-да, бу сўз ясама сўз бўла олмайди. Масалан, қат~ тиқ, юлииоқ, силлиқ сўзларига эътибор беринг. Булардан юмшоқ сўзи юмша феълига аффиксининг қўшилишидан ҳосил бўл- ганини ссзиш қийин эмас (-қ аффиксининг таъсирида феъл охиридаги а товуши о товушига ўтган: юмша + қюмшоқ),
Шуниигдек, юмшоқ сўзи билдирган маънони юмша ва ясов- чилари маъноси билан асослаш мумкин: аффикси предмет- нинг феъл аиглатган ҳаракат натижаси сифатидаги белгисини билдиради: йиғиқ, қисиқ, ёпиқ, йиртиқ каби.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish