Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet127/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Мана сўзи бу олмошига қўшилиб, қуйидаги маъноларни ифодалайди: а) сўзловчига яқин бўлган предметнинг белгиси- ни кўрсатади: Мана бу омонатингиз. (А. Қ);
б) от характерида қўлланиб, сўзловчига яқин бўлган предметни кўрсатади: Мана б
в) ~дай, -(д)ақа аффиксларини олган кўрсатиш олмошла- ри билан бирга келиб, сўзловчига яқиндан маълум бўлган ҳо- латни кўрсатади: ...обрў тўғрисида мана бунака ташвиш тор- тиб ўтириишинг ҳам маъноси қолмайди. (А. Қ.)
Мана сўзи шу олмоши билан бирга қўлланиб, ўрин ёки вақт нуқтаи назаридан сўзловчига жуда яқин бўлган предмет, шахс ёки белгини кўрсатиш учун қўлланади: Мана шу гапларни ай- тиб берасиз. (А. Қ.) Уруш мана шу капсанчилардан бошлан- ган экан. (А. Қ.)
Ана сўзи ҳам бу, шу (баъзан у) олмошлари билан бирга қўлланнб, сўзловчидан нарироқда бўлган предмет, шахс ёки белгини кўрсатади: Биз ана шу мактабда ўқиган эдик. Ана шу- наца гаплар. (А. Қ.) Ана(в)и бола ҳали ёш. (А. Қ.) Ана шу йили биз қишлоқдан кўчиб кетдик.
Мана, ана сўзларига бу, у олмошлари қўшилшни натижа- сида фонетик ўзгариш содир бўлиб, бу қўшма кўрсатиш ол- мошлари манави, анави формасида ҳам қўлланади: Анази уйга кирайлик, бир маслаҳатим бор. (Ҳамза.) Эртага акаеа олти отнинг бировини миниб келайин. (Э. Жуманбулбул ўғли.)
Кўрсатиш олмошлари сўз ўзгартувчилар ва айрим форма ясовчиларни қабул қилади. Кўрсатиш олмошлари ўрин-пайт (баъзан чиқиш) келишиклари формасида келганда бошқалар- дан бир оз фарқланади: а) предметии, шахсни кўрсатади: Бунда бешта орден бор; б) ўринни билдиради: Сиз унда, биз бунда, ўртада ҳижрон. (У.) Қичкина уй. Ота билан қиз илунда яшар. (У.); в) пайт маъносини ифодалайди: Ер қимирлади. Шунда соат бешлар эди. Собиржон қорининг катта хотини бир йили бизни қумга олиб борган эди. Дарёни шунда кўрган эдим. (А. Қ.) Ўшанда Онахон ўзи ётган каравот ёнидаги кур- сида... Ефим Даниловични кўрди. (Ас. М.); г) боғловчилик ва- зифасини бажаради: Биласан меванг майда, мендек бўлишинг цайда? Шундан узундир ти/им... (Ғ. Ғ.) Биз ҳозир жўнаймиз, унда мен бормайман//...ундай бўлса мен бормайман.
Қаратқич келишиги формасидаги кўрсатиш олмошлари на- тижасида, орқасида, учун каби сўзлар билан; жўналиш кели- шиги формасидаги олмош кўра, қараб сўзлари билан; чиқиш келишиги формасидаги олмош ташқари, буён сўзлари би- лан бирга келиб ёрдамчи сўз вазифасида ишлатилади: шу-




Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish