Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet124/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Уша кўрсатиш олмоши эса кўпинча бирлик формада келиб, шахс ифодалайди: Уша сизмидингиз, буни қаранг-а, танимап- ман. (С. Аҳм.) Аъзамжон билан Тошкентда кўришган эдим, ўша гапириб берди. (А. Қ.) ...Яхши одам, ўшанинг уйига бора- миз. (0.)
У олмоши кўпинча шахсларга нисбатан қўлланади. Лекин предметни ифодаловчи отлар ўрнида ҳам кела олади. Бу сўз- нинг шахс ёки предметга нисбатан қўлланганини ситуациядан



ва бошқа сўзларга боғланишидан уқиб олса бўлади. Кўпинча кўрсатиш олмошларининг қайси сўз ўрнида қўлланаётгани ол- динги гапдан сезилиб туради. Бошқача қилиб айтганда, олдин- ги гапда олмошнинг қўлланишига сабаб бўлаётган от иштирок этади: Мана, Оқмачитда бащол бор-ку, нимани цидирсангиз топасиз ундан. (0
.)—Унданбащолдан; Невараси Сулувни ўйлар, унга оишқ бўлган йигитнинг цанақалигини билгиси ке- ларди. (С. Аҳм.)—УнгаСулувга; Энди мана бу суратни кў- ринг, уни Москвадан юборган. (А. Қ.)— Унисуратни.
От характеридаги кўрсатиш олмошлари баъзан гап ўрнида қўлланиши ёки эргашгаи қўшма гапнинг бош гапи таркибида келиб эргаш гап томонидан изоҳланиши — изоҳланувчи сўз бў- либ келиши мумкин: ...хотинлари кундузи уйда бўлмайди. Бу—■ бир! Эрлари бола тарбиясига аҳамият бермайди. Буикки! Тез-тез қўй сўйиб туришади. Бууч! (Ас. М.) Шуни билинг- ки, турмуш цонуниўсиш, камол топишдир. (Ш. Р.)
Сифат характеридаги кўрсатиш олмошлари предметнинг белгисини ифодалайди: Эртасига бу хабар бутун колхозга тар- қалди. (А. Қ.) У гуллар читга гул босувчи ижодкор рассом қиз- ларга илҳом берар эди. (Ас. М.) Чолнинг шу ишидан жаҳлим чиқади. (0.) Биз ўша дўконга борамиз. (0.)
Ҳаракатнинг белгисини билдирадиган шу, ўша олмошлари такрор ҳолда қўлланиб, шу-шу, ўша-ўша равиш характерида- ги кўрсатиш олмошларини ташкил этади: Шу-шу боища арз қилганимни билмайман. (А. Қ.) Уша-ўша кампир билан Ғаф- форжон бизникида қолиб кетди. (А. Қ.)
Айрим вақтларда бупдай олмошлардан сўнг бўлди сўзи қў- шилиб келиши ҳам мумкип: Шу-шу бўлди-ю, Спдиқжон яна ўз тўпига қўшилши тараддудига тушди. (А. Қ.) Мсн уни икки йил олдин кўрган эдим. Уша-ўша кўрмадим. Беморнинг аҳво- ли ўша-ўша.
Кўрсатиш олмошлари -дай, -ча ясовчиларини олиб сифат ва ра- виш характерида қўлланиши мумкин. -дай аффикси бошқа ўзаклар- дан сўнг -дек шаклнда қўлланса ҳам, кўрсатиш олмошларидан сўнг -доқ, -дақа ёки -ақа, -дақанги, -ақанги шаклида ишлатилади: бун- доқ, бундақа, шунақа, шундақангиЦшунақанги каби. Бу ясовчилар қўшилиши натижасида бир н товуши орттирилади. Бу товуш асли- да кўрсатиш олмошларининг қадимий шакли бул, шул, ул, ўшал сўзлари таркибидаги л товуши бўлиб, кейинча фонетик ўзгаришга учраб, л > н ҳодисаси рўй берган: бул-дайбундай, шул-ча—шунча каби. Бундай олмошлар предметнинг ёки ҳаракатнинг белгисиии ифодалайди: Шундай ўлка доим бор бўлсин, шундай ўлка элга ср бўлсин. (Ҳ. 0.) У шундай қолармикин... (Ас. М.) Козимбек шунча одамнинг ичида ўйнади. (А. Қ.) Шунча айпгдим... (А. Қ.)
Сифат-равиш характеридаги кўрсатиш олмошлари қуйндагп хусусиятларга эга: 1) предметнинг белгисини билдиради: шун- дай киши, бундай одат, ўшандай уйлар; 2) ҳаракатпинг бсл-


гисини кўрсатади: бундай ушланг, шундай ўқинг; 3) белги- нинг белгисини — даражани бплдиради: шундай яхши одам, бундай чиройли бино, бундай тез ўқиш; 4) миқдор билдиради: Гўшт олган эдим, шундай ёғ экан. Унинг кийими шундай ҳўл;



  1. кўчирма гапли конструкциянинг автор гапида ҳол бўлиб келади ва кўчирма гапга ишора қилади: Жўрабоев Олимжонни қувватлаб бундай деди: «Бир минут бўлса ҳамки,.. (Ш. Р.);

  2. модаллик оттенкасига эга бўлади: Нега ҳовлиқиб кел-


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish