Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet123/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

ларда?
Қачон сўроқ олмоши -лар аффиксини олиб, «кўп вақт» деч ган маънони ҳам ифодалай олади (маънони кучайтиради); Келганим қачонлар эди.

  1. Олмошларни гапда бажарган вазифасига кўра 4 груп* пага ажратиш мумкин: а) от характеридаги олмошлар; б) си^ фат характеридаги олмошлар; в) равиш характеридаги олмош- лар; г) сон характеридаги олмошлар.

Олмошнииг синтактик хусусиятларига кўра бошқа сўз тур- кумларидан ажралиб турадиган асосий фарқларидан яна бири шуки, олмош ҳеч вақт ўзидан олдин аниқловчи олмайди, маса* лан: мен, сен, биз, шу, неча, ким, нима каби олмошлар бирор- та аниқловчи билан бирга қўлланмайди.
От характеридаги олмошлар (мен, сен, биз, сиз, улар, ким...) отлар каби сўз ўзгартувчиларни қабул қилади ва гапда от ба- жарган вазифада — эга, тўлдирувчи, қаратқичли аниқловчи — баъзан кесим бўлиб келади: Биз спартакиадада иштирок этдик. Бизни томошабинлар қизғин олқишлади. (Газетадан.)
Сифат характеридаги олмошлар (қандай, қайси, бу, шу, шундай) сифатлар каби от олдида келиб, гапда сифатловчи аниқловчи ва баъзан кесим, ҳол бўлиб келади. Бундай олмош- лар сифатлар каби отлашиб гапнинг бошқа бўлаклари вази- фасида ҳам келиши мумкин: У Назокатнинг цайси даҳа, цайси маҳаллалик эканини, Наманганнинг цайси қишлоғида қандай уруғлари борлигини суриштирди. (Ас. М.) Умидимизшу. (А. К )
Сон характеридаги олмошлар (неча, нечанчи, қанча) сон- ларга ўхшаш миқдорни ифодалаш учун қўлланади ва гапда сифатловчи-аниқловчи ёки кесим бўлиб келади: Нечанчи уйда гурасиз? Ёшингиз нечада?
Равиш характеридаги олмошлар (нега, қалай, қани) равиш- га ўхшаб ҳаракат белгисини ифодалайди ва гапда ҳол, кесим вазифасини бажаради: Келтирган китобларинг цани? Нега жа- воб бермайсиз, жим турасиз? (А. Қ.)
Олмошлар эргашган қўшма гап таркибида нисбий сўз вази- фасида келади. Нисбий сўз вазифасида сўроқ ва жавоб тарзи-



Шахс

Бирлик

Кўплик

I

мен

быз
соф кишилик олмошяари
сиз

II

сен

III

У

улар кишилик-кўрсатиш олмошлари




Кишилик олмошлари нутқ процессида уч хил шахсни — I, II, III шахсларни билдиради. I шахс (мен)
—сўзловчини, П шахс (сен)— сўзловчи мурожаат қилаётган шахс — тинглов* чини, III шахс (у)—нутқ ироцессида иштирок этмаган, сўзлов* _чи ёки тингловчи эслатиб ўтаётгаи шахсни ёки кўрсатилаётган предметни ифодалайди. Булар бирликни кўрсатувчи кишилик рлмошларидир: Сен ишга тажриба кўзи билан қара. (Ш. Р.) Жупликдаги биз кишилик олмоши бир қанча сўзловчиларн'Й »мас, сўзловчи ва бошқа шахсларни, сиз (II шахс кўпликдаги)’ олмоши эса тингловчи ва бошқа шахсларни билдиради. Шугн ,дай қилиб, биз, сиз олмошлари составида I ва II шахс ишти- рӧк этган шахслар тўдасини ифодалайди: Биз пландан таищари неча-неча юз гектар семиз ер очиб ҳаммага намуна кўрсатдик. (Ш. Р.) Сиз буюк ишлар қилдингиз. (Ас. М.)
III Шахс кўпликдаги улар олмоши сўзлаш процессида ишти* рок этмаган бирдан ортиқ бошқа шахсни ёки предметларни ифодалайди: Улар бизга етиб олишсин. (Ас. М.) Керакли қо- ғозларни ажратиб қўйинг. Улар керак бўлади.
Кишилик олмошларининг қўлланишида айрим хусусиятлар бор.
Кишилик олмошлари шахсларни нфодалаганда, шахслар ўз маъносидан ташқари, кўчган ҳолда қўлланиши мўмкин. Бу ҳо- лат 3 хил кўринишда бўлади: 1) шахс кўчади. Шахснинг кўч- ган ҳолда ишлатилиши кўпроқ бадиий асарларда, риторик сў- роқ гапларда ёки монологларда учрайди: Сен ўзингга зеб бе- ришдан қайтмас экансан, халқдан ҳам, партиядан ҳам ажраб қоласан. (Ш. Р.) I шахс кўпликдаги кишилик олмоши — биз кўпроқ II шахс кўпликдаги сиз олмоши ўркида (сўзловчининг ўзи ҳам ҳаракатнииг бажарилишига қисман иштирокчи экан- лиги англашилган ҳолда) қўллаиади: Қани энди биз ишга ту- шайлик. Бундай қўлланишда кўпинча бошқа шахсларни маъ- лум бир ишни бажаришга ташвиқ қилиш маъноси англашилиб туради; 2) кўпликни ифодаловчи олмошлар бирлик учун қўл* ланади. Масалан: Шунча ишни ким бажарди?—Биз бажардик. Бу тапдаги биз олмоши бирликдаги мен ўрнида ишлатилиб, бир оз мақтаниш ёки ўзини кўрсатиш маънос-ини англатади. Баъ- зан публицистик асарлар тилида ёки тантанавор нутқларда, шунингдек, жонли сўзлашувда кўплйКдаги биз олмоши бирлик- даги мен ўрнида қўлланиб, камтаринликни ифодалаши мум- кин: Биз бу масалани бошқача усул билан ҳал қилдик. (Мен бу масалани бошқача усул билан ҳал қилдим маъносида ишла- тилган.)
II ва III шахс кўпликдаги кишилик олмошлари эса бирлик- ни кўрсатувчи сен ва у олмошлари ўрнида келиб, ҳурмат маъ- носини ифодалайди: Сиз бир оз дам олинг. (А. Қ.) Нега улар гапирмайдилар-а, ая? (Ас. М.); 3) шахс ва сон бирликда кў- чади. I шахс кўплик олмоши II шахс бирликдаги сен олмоши ўриида қўлланади:— Хўш, биз энди буёғига нима деймиз?



Кишилик олмошлари -лар кўплик аффиксини олиш билан кўпликни кўрсатмайди. (Мен
олмоши -лар аффиксини қабул қилманди.) Сен олмоши -лар аффикси билан бирга қўлланган- да, тингловчи ва бошқа шахсларга фамиляр муносабатни ёки тингловчини бир оз камситиш маъносини билдиради: Сенлар- га айтяпман (сен ва бошқаларга айтяпман)! -лар аффикси Ш шахс бирликдаги у олмошига қўшилиб, ҳурмат маъносини билдириб келади: У келди — Улар келдилар. Биз ва сиз ол- мошларига қўшилганда эса маъноии бир оз кучайтириш оттеи- касини, шунингдек, сўзловчи ва бошқа тўда маъносини — кўп- ликни билдиради. Масалан: Балли-е рус ишчиларига, бизлар- нинг кўзимизни очшиди!..— дейди уста. (0.) Мен ўша ердап туриб сизларнинг томларингизни кўрдим. (Ас. М.) Хўш, қани сизлар нима дейсизлар? (Ш. Р.)
Эгалик аффикслари кишилик олмошларига одатда қўшилиб келмайди. Баъзаи III шахс кишилик олмоши кўрсатиш маъ- носида келганда, отлашиб эгалик аффиксларини қабул қилиша мумкин: Униси 15 ёшга кирди (У 15 ёшга кирди). Буниси кат- тасидан ақлли. (Бу... ақлли.)
Кишилик олмошлари кедишик аффиксларини олиб турла- ниши мумкии: мени, унинг, сени, сизда, сизга, улардан каби.
Кишилик олмошларининг I ва II шахс бирлик форма- лари тушум ва қаратқич келишиклари билан турлаиган- да бир н товуши тушиб қолади: мени, менинг, сени, сенинг каби.
Кишилик олмошлари -гина, -ча, -дай каби сўз ясовчи ва форма ясовчи аффиксларни олиб, гапда турли вазифада қўл- ланади. -гина аффикси қўшилганда чегаралаб кўрсатиш маъ- носи (Мажлисдан сенгина кечикдингмажлисдан фақат сен кечикдинг каби), -ча аффикси қўшилганда фикрнинг кимга қа- рашлилиги маъноси (мен(инг)ча, меҳмонлар эрта билан кели- шади каби) ифодаланади. Менингча типида ясалган сўзлар қириш сўз бўлади. -дай (-дек) аффикслари. қўшилган кишилик олмошлари ўхшаткш ёки маънони кучайтириш каби- оттен- каларни билдиради ва аниқловчи, ҳол вазифасида ишла- тилади: Сиздай одам гапирди. Биздай ишланг. Юқоридаги аффикслар кишнлик олмошларининг ҳаммасига қўшилиб келади.
-ча аффикси баъзан тўғридан-тўғри ўзакка (сизча), баъ- зан қаратқич аффиксидан сўнг (сизнингча), баъзан эса эга- лик аффиксидан кейин (менимча) қўшилиб келади.
-дай аффикси вазифасида баъзан олмошлардан сўнг қатори сўзи ишлатилиши мумкин. Бунда олмош баъзаи кўпликни ифо- даловчн -лар аффиксини (баъзан унинг жонли тилдаги вари- анти -а ни) қабул қнлади: биз қатор, бизлар қатори.
Кпшилик олмошлари гапда турли гаи бўлакларн вачпфа- сини бажаради: Бундан чиқдики, бизнинг аҳволимизни свн /'А’Ш миздан яхшироқ билар экансан, бундан чиқдики, биянп р(}М>'Н



чщарадиган йўлни ҳам сен биласан. (А. Қ.) Ҳамма ухлар ва фақат тунни менинг ўзим қарши олурман. (Ҳ. 0.) Мен ҳам сизнинг эркингизни бўғмай, сиз ҳам меникини! (А. Убайдул- лаев.) Э, ўша кииш сизмидингиз? (С. Аҳм.) Бизни тўғри йўл- га бошлагансизсиз. Бу мисолларда кишилик олмошлари эга, қаратқич аниқловчи, тўлдирувчи, кесим вазифасида қўл- лангаи. Айрим вақтда кишилик олмошлари белги маъносини ифодаловчи сўзлар ёки отлар олдидан қўлланиб, ўша сўзлар- нинг изоҳловчиси вазифасипн бажаради. Масалан: Кимдан эшита қолдинг, сен паканафитна? (0.) Сен хумпарни. ҳар қанча сўксам, яна бўйнимда қарз қолади. (А. Қ.) Бир кўр- ганда ошиқ бўлдим сен цизга. (Қўшиқ.)

  1. §. Кўрсатиш олмошлари. Кўрсатиш олмошлари шахс, предмет ёки белгини кўрсатиш, таъкидлаш учун ишлатилади ва бу турга: у, бу, шу, ўига, мана шу, ушбу каби сўзлар ки- ради.

Кўрсатиш олмошлари от, снфат ва равишларнинг ўрнида қўлланиб, уларнинг ўринбосарлари ҳисобланади. Шунга кўра уларни уч группага ажратиб текшириш мумкин. Бирипчи груп- па кўрсатиш олмошларига от ўрнида қўлланувчи, яъни от ха- рактеридаги олмошлар киради. Иккинчи группани сифат ўрни- да қўлланувчи, яъни сифат характеридаги олмошлар ташкил қилади. Учинчи группани эса равишлар ўрнида қўлланув- чи, равиш характеридаги кўрсатиш олмошлари ташкил қи- лади.
От характеридаги кўрсатиш олмошлари отлар каби шахс ёки предметларни уларга ишора қилиш — кўрсатиш орқали номлайди. Шахсларга нисбатан қўлланадиган бу, шу
олмош- лари кўпинча кўплик аффикси -лар билан бирга қўлланиб, ё кўпликни, ё ҳурмат маъносида бирликни ифодалайди. Бирлик формасида шахсларга нисбатан қўлланган кўрсатиш олмош- 'лари кўпроқ ўша шахсга менсимай, ҳурматсизлик билан қараш- ни, умуман, фамиляр муносабатни ифодалаш учун ишлатилади: Бу ишинг катта мукофотга арзийди. (Ш. Р.) Хотинингиз билан онангиз рози эмас экан, шуларни хафа қилиш, орага совуқчи- лик туширадиган гапларга сабаб бўладиган ишни қилишдан ни- ма фойда? (А. Қ.) Чироғим, олдингга ол буларни, пича сабоқни ўргат. (0.) Буларнинг ўрнига қирови тўкилмаган кетмончилар топиб қўйганман. Маъқул кўрсангиз, шуларни кетмонга соласиз. (А. Қ.)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish