тобни) ва -га (шаҳарга) қўлланмаган. Олмошларни шу хил- да — уни учратдим ўрнида у учратдим, сиздан ўргандим ўрнида сиз ўргандим тарзида келишик аффиксларисиз қўллаб бўл- майди.
Одатда, олмошларнинг от ўрнида қўлланувчи турлари от- ларга хос сўз ўзгартувчи аффиксларии қабул қилади: кимни, биздан, уларга, ҳеч кимни ва бошқалар.
Олмошлар жуфтланиб (баъзан бир хил, баъзан турли хил ўзак жуфтлапиб), бошқа сўз туркуми вазифасида келади: ...ун- га-мунга қараб патта олди. (А. Қ.) Қанча-щнча ўйлар ўтди ҳаёлидан.
Баъзи олмошларга келишик қўшимчалари қўшилганда, ўзак- да айрим фонетик ўзгаришлар содир бўлади: мен-ни — мени, сен-нинг — сенинг, у-га — унга, шу-да — шунда каби. (Бу ҳақда қуйироқда батафсил маълумот берилади.)
Олмошларнииг эгалик аффиксларини олиб қўлланишида ай- рим хусусиятлар мавжуд: а) от типидаги сўроқ олмошлари, бўлишсизлик, белгилаш олмошлари, шунингдек, ўз олмоши эгалик аффиксларини қабул қилади; б) пайтга нисбатан сўроқ билдирувчи олмошлар, сабаб-мақсадни аниқлаш учун берила- диган сўроқ олмошлари, I, II шахс кишилик олмошлари эга- лик аффиксларннн олмайди; в) кишилик-кўрсатиш олмоши у; қайси, неча каби сўроқ олмошлари, асосан, отлашганда эгалик аффикслари бплан бирга қўлланади. Эгалик аффиксларининг қўшилишида айрим хусусиятлар мавжуд: кўрсатиш олмошлари I ва II шахс бирлик ва кўплик, шунингдек, III шахс кўплик эгалик аффиксларини бир даражада қабул қилади: буним, шу- нимиз, унингиз каби. Кўрсатиш олмошларининг III шахс бир- лик формасида эса эгалик аффикси икки даражали бўлиб ке- лади: у — униси, Ьиу — шуниси, бу — буниси каби. Қайси, неча сўроқ олмошлари отлашиб, II ва III шахс бирлик, I, II, III шахс кўпликда эгалик аффиксларини олиб келса ҳам, I шахс бирликда (гарчи улар отлашгаи бўлса ҳам) эгалик аффиксла- риии олмайди. Қайси олмошининг ўзаги, аслида қай бўлиб, унинг таркибида эгалик аффикси бордай кўринса ҳам (қай-и- си, қай-у-си), ҳоз-ирги тилда яна бир эгалик аффикси қўшиб ишлатилади: қайсиси.
Кўплик қўшимчасини қабул қилишда ҳам олмошлар ўзи- га хос хусусиятга эга. I шахс бирликдаги кишилик олмоши *лар форма ясовчи аффиксини олмайди. II шахс бирликдаги кишилик олмошн -лар аффикси билан қўллангаида (сенлар) кўпинча тингловчига ҳурматсизлик билан, менсимай қараш фамиляр муносабат ифодаланади. I ва II шахс кўнликдаги
кишилик олмошлари (биз, сиз)та -лар қўшилиб келганда эса, сўзловчи ва тинглӧвчининг кўплигини эмас, бир сўзловчи ва бошқалар, бир тингловчи ва бошқаларни ифодалайди. III шахс кишилик олмошининг бирлик формаси битта ўзга (бошқа шахс) ни, кўилик формаси кўп ўзга (бошқа шахслар)ни ифодалайди. От характеридаги сўроқ олмошларига -лар аффикси қўшил- ганда кўплик ва бир шахсга ҳурматни билдиради. Бундай ол- мошлар жуфтланиб ҳам кўпликни ифодалаши мумкин.: Ким- ким келди? Нима-нима олдинг? Баъзан такрорланган бундай олмошлардан кейин ҳам -лар аффикси қўшилиб кела олади: Ким-кимлар келди? Нима-нималар олдинг? -лар аффикси ай* рим сўроқ олмошларига қўшилганда тахмин, чама каби маънолар англашилади: Соат нечалар бўлди? Еши неча-
Do'stlaringiz bilan baham: |