Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet128/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

иинг (бунинг, унинг) учун, шунинг натижасиаа, шунга кўра, бундан ташқари.
Айрим кўрсатиш олмошлари кўмакчили конструкция соста- вида ҳам келади: у кетгандан буён, кетгандан буёща.
У, бу, шу олмошлари қадар сўзи билан бирга миқдор-да- ражани ифодаловчи сўз вазифасида келади: Шу кадар тез га- пирадики,... Шу кадар эзмаки,...
Шу кўрсатиш олмоши бу олмошидаи олдин қўлланганда, маъноии кучайтириб кўрсатиши янада аниқроқ сезилади. Лекин ҳеч вақт бу олмоши шу дан олдин келмайди: шу бу йил, шу бу- гун.
Кўрсатиш олмошларн кўпинча жуфтлаииб ёки такрорланиб қўлланади. Шу, ўша олмошлари такрорланиб, қуйидаги хусу- сиятга эга бўлади: а) пайт маъносини билдиради: Шу-шу колхознинг иши юришиб кетди. (Ас. М.); б) «ҳеч ўзгаришсиз», «бир хил», «қадимгича» деган маънони билдиради:— Турсуной тузукми?— Уша-ўша, опажон. (Ас. М.) Уйда тирикчилик ўша- ўша-ю, лекин вофуруш домидан қутулеанига Собиржон хурсанд, феъли ҳам ўзгара бошлади. (Ас. М.)
У, бу олмошлари жуфтланиб келиб, қуйидаги хусусиятларга эга бўлади: а) ҳар хил предмет маъносини англатади: «Хўжа- йин қалай?» деб сўраб қолса борми, у-бу деб оғзидап гуллаб турса, иш хуржунда! (М. Муҳамедов.) Тепаликларни текислаш- дан ҳам кўра, одамларга баҳона билан уни-буни айтиб олиш зарур эканлигини уқдирар эди. (Ас. М.)
Одатда олмошларнинг жуфтланишида маълум қонуният бор — у олмоши олдин, бу эса кейин келади. (Ҳеч вақт бу-у шаклида жуфтланмайди.) Жу(|)тлапгап кўрсатшп олмошлари бош, тушум, чиқнш ва жўиалиш кслишик формаларнда кўнроқ шахс, предмет-нарса маъносини (Бозордан у-бу олиб келдим. ...Унга-бунга қарайман. Бу гапни унга-бунга айтиб юрманг), ўрин-пайт келишиги формасида пайт маъносини (Унда-бунда булбулнинг овози эшитиларди каби) ва ўрин маъносини (Урик унда-бунда гуллабди) билдиради. Қаратқич келишик қўшим- часи жуфтлаиган олмошларга қўшилмайди (унинг-букинг деб айтилмайди);
б) -дай(-доқ), -(д)ақа аффиксини олган у-бу кўрсатиш ол- мошлари белгининг ортиқ эканлигини — интенсив даражасини ифодалайди. Мен сизга унақа-бунақа яхшилик қилганим йўқ. (Сўзлашувдан.);
в) -ча аффиксини олиб жуфтланган кўрсатиш олмошлари оз миқдорни (Қозоқ тилини унча-мунча биламан каби) ва қис- ман маънонинг ортиқлигини (Унча-мунча ишлар қўлидан кел- майди дейсизми? каби) билдиради.
У, бу олмошлари ҳар хил уюшган бўлаклар олднда қўл- ланиши ҳам мумкин: У дўконхонанинг дам у учига, дам бу учига келади. (Ас. М.) Бири у дейди, бири бу... (А. Абдуллпсо,)
Кўрсатиш олмошлари гапда қуйидаги вазкфаларда келм»


ди.: а) эга: Бубутун дунёга танилган шараф. (У.); б) тўл- дирувчи:' Шуларни одам яратган, уларда одам Қўлининг изи бор. (С. Аҳм.) Шуни ўйлаганда Турсуной анча юпанды. (Ас. М.); в) аниқловчи: Қатор-қатор маишналар, аравалар ва туялар эртадан кечгача шу пахта пункхига қатнарди. (Ш. Р.) Баъзан аниқловчи бўлиб келган кўрсатиш олмошлари билан аниқланмиш орасида бошқа аниқловчилар келиб, белгининг белгисини кўрсатиши мумкин: Уша тўрт йил аввал учрашган манзил, ўша гўзал қирғоқ, ўиш сўлим жой. (У.); г) ҳол: Од- дийгина шундай танишдик-да, суҳбатлаша кетдик иккимиз. (У )', д) кесим: Кечқурун бўладиган партия мажлисида ҳам маса- ла шу. (Ас. М.) Ниятим ҳам шу эди. (С. Аҳм.)


Бундан ташқари, кўрсатиш олмошлари эргашган қўшма гапда нисбий сўз ва изоҳланувчи сўз бўлкб келиш хусусиятига ҳам эга: Бизни тушунган хотинлар қанча кўп бўлса, хавф шунча камаяди, курашимиз шунча енгиллашади. (Ас. М.) Шу- ни билки, сени Ватан кутади. Мени цайси ўқишга муносиб кўр- сангиз, ўшаига ёзинг. (А. Қ.)
Шунингдек, кун, йил, пайт, замон каби пайт билдирувчи от- лар, ёқ, томон, ер каби ўркнга муносабатни ифодаловчи сўз- лар кўрсатиш олмошлари билан бирга қўлланиб, пайт ёки ўрин маъносини ифодаловчи равишга кўчади. Кўрсатиш ол- мошинннг қўшилиши билан бир сўз туркуми бошқа сўз турку- мига кўчади: шу куни, шу йили, шу замон, бу ёққа, шу ерда, у томонда ва бошқалар.
ПЗ-§. Сўроқ олмошлари. Нутқ процессида нштирок этув- чилардан маълум бўлмаган нарсани аниқлаб билиш учун иш- латиладиган олмошлар сўроқ олмошларидир.
Сўроқ олмошлари шахсга (ким), предметга (нима), белги- га (қайси, қандай), миқдорга (неча, қанча), вақтга (қачон), мақсад ва сабабга (нега, нимага) ва ўринга (қани) муносабат англатади.
Баъзи сўроқ олмошлари қўшма гапда нисбий сўз вазифаси- да келгани учун нисбий-сўроқ олмошларн деб номланади: Ким меҳнат қилса, у роҳат кўради. Нимани буюрсанг, шуни келтираман. Сўз таркибида унли товушнинг сони цанш бўлса, бўғинлар сони ҳам шунча бўлади. Эргаш гапда келган бундай сўроқ олмошлари сўроқ маъносидан четлашган бўла- ди. ^
Узбек тилида қўлланадиган сўроқ олмошлари асосан қуйи- даги хусусиятларга эга:


  1. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish