Иккилан ортиқ сонларда ҳам баъзан изоҳловчилар қўл- ланганда юқоридаги ҳолатни кузатиш мумкин: Мен, Мамажон, Шарифжон деган бола учовимизга... (А. Қ.) ...одамлардан ик- китасини қўшиб бераман, учовларинг ўтин қиласанлар. (А. Қ.) -ов аффикси тўрт, беш ва олти сонларига ҳам қўшилади. Тўртовлари қотиб-қотиб кулди. (А. Қ.) Бешовларингнибир звено деймиз. (А. Қ.) Шу олтовимиз бир тан, бир жон бўлиб курашайлик. (0. Е.)
Баъзи вақтда -ов аффикси -овлон шаклида келиб, жамлик- ни кўрсатади: Икковлонпиёдалаб Жилвон капага кириб кет- дик. (С. Аҳм.) Бешовлон бирдан хахолаб юбордик. (А. Қ.)Ол- товлон ола бўлса, оғзидагин олдирар. (Мақол ) -ов аффиксини олган жамловчи сонлар доим эгали:с аффикс- лари билан биргаликда қўллангани учун отлашиб, гапда от ва- энфгасида келади. Лекин соннинг бошпқа турларидан фарқли равкшда сифатловчи аниқловчи вазифасини бажармайди: Учов- имизнипгмақсадимиз бир. Беиговимиз бир қути уруғ олсак, наинка эплаб боқолмасак. (А. Қ.) Қизларнинг учовига ҳам мукофот берилди; жамловчи сонлар -ала аффиксининг қўшилишидан >;осил қилинади. Бу аффикс кўпроқ икки, уч, тўрт, беш сонларига қў- шилади, олти ва етти сонларига эса кам қўшилади. Адабий тилда булардан юқори миқдор англатувчи сонлар билан деяр- ли бирга келмайди. -ала аффиксининг қўшилиши натижасида ҳам' сонларнинг ўзак составида маълум фонетик ўзгариш юз беради. Икки сўзидаги сўнгги и товуши тушиб қолади. Маса- лан, икк(и)аламиз.
-ала аффикси ҳам I шахс бирликдан бошқа ҳамма шахс ва сондаги эгалик аффикслари билан бирга қўлланади.
-ала аффикси икки-уч (баъзан тўрт) сонларига бевосита қўшилади. Баъзан эса ўзакка бевосита қўшилмай, доналик сон аффиксн -та дан кейин келади: бешталамиз (бешчаламиз), ол- титаламиз, еттиталамиз. Баъзан маънони кучайтириш ва таъкидлаб кўрсатиш учун -ов, -ала аффиксини олган сонлардан олдин кишилик, кўрса- тиш олмошлари ёки ҳар сўзи қўлланади: биз икковимиз, сиз учалангиз, сен иккаланг, ҳар иккаласи..: Ҳар иккала бричкада ҳам тўла хотин-халаж. (А. Қ.) Ҳар шскала кичик хотин ҳам... ўғилни исташар экан. (А. Қ.) Сизлар ҳар иккалапгиз, биз ҳар учовимиз ва б. -ала аффиксини олган сўз эгалик аффиксисиз қўлланганда гапда аниқловчи (изоҳловчи); эгаликни олганда, эга, тўлди- рувчи, кесйм, қаратқичли аниқловчи бўлиб келади: Иккаласи-нинг бўйи баравар бўлса ҳам... (М. Исм.) Иигитлар цккаласа ҳам пахталигини ечишди. (Ас. М.) Учаласини битта плаш-па- латкага ўрашибди. (А. Қ.) Турдимат учаласига роса синчиклаб гикилди. (М. Исм.); -ов + ла + б ёки -ов + ла + ш + иб аффиксларшшнг саноқ сонларга қўшилиб келишидан жамловчи сонлар ҳосил бўлади: Учовлашибичкарига киришди. (М. Исм.) Уроз оға билан акам икковлашиб бир ҳовлини ижарага олишди. (0.) Бу вазифана ишовлаб бажардик;
-ов+ -лан. Бу аффикс жуда кам қўллаиади:Олтавланола бўлса, оғзидагин олдирар. (Мақол.) Бу аффиксларнииг қўши- дашйдая ҳосил қилннган жамловчи сонлар гаидд ҳол вазифа- еяда кел ади.
Лйрим саноқ сонларга эгалик аффикси қўшилиб, жамловчи сон маъноси ифодаланади: қизларнинг иккиси (қизларнинг ик- каласи). §. Каср сон. Каср сон бутуннинг қисмларини ифодалаш учун ншлатилади. Каср сонлар тузилишига кўра бошқа сон- лардан фарқланади—улар кўпинча, бирдан ортиқ сонларнинг бирикишидан {синтактик усул_ билан) ҳосил бўлади. Улар одатда саноқ соннинг чиқиш ва бош келишик формасидағи бириқмаси (баъзан қаратқич ва бош келишик шаклида бири- киши) орқали ифодаланади: Уларнинг тўртдан бир цисми фан доктори ва фан кандидати деган илмий даражага эга. (Газета- дан.) Шаҳар пролетариатининг учдан икки цисми газлама тў- циш билан шуғулланади, учдан икки цисми эса ярим кустар корхоналарда ишларди. (Газетадан.)
Каср сон тааллуқли бўлган отлар шу сонлардан олдин, қа« ратқич ёки чиқиш келишиклари формасида келади: ...пахтакор- ларнинг учдан бири Зулфиқоровнинг звеносига ўтказилди. (А. Қ.) Фойдадан ўндан тўццизи хўжайинларнинг ҳамёнига тушарди. (0.) Айрим вақтда чиқиш келишиги формасида келадиган отлар каср сон орасида ҳам келади: Ун бешта отдан икттасигишуни кўтара оларди. (А. Қ.) Қнязь учта отдан иккитасини бериб юборди. Каср сонларнинг сурати бош, махражи чиқиш келишик формасида келади. О.тлашганда каср сонларнинг махражи ўз- гармай, сурати эгалик ва келишик қўшимчаларини олади: ...ҳовлининг ҳам тўртдан бирини айвон эгаллаган эди. (А. Қ.) Биров тўртдан бирга эмас, шерикликка ҳам бир кетмон ур- масди. (А. Қ) Унинг кўз олдида юздан тўцсонни урадиган учар бир одам гавдаланди. (А. Қ.)