Бир сони ярим билан жуфтланганда кам миқдор билдирув- чи сон кейин келади: Онда-сонда битта-яримта хира чироқ уч- райди. (0.); чама сонларни ҳосил қилишда тахмин маъносини ифода- ловчи айрим сўзларнинг ҳам роли бор:
Чамаси сўзи одатда нумеративлардан кейин келади: беш ойлар чамаси ўтгач, Умматалини чақиришибди. (Ш.) У ярим соат чамаси тинимсиз ишлаб, жуда ҳолдан тойди. (С. Аҳ.и.) Умарали ўзидан икки ёш чамаси катта бола билан олишаётган экан. (А. Қ.) Чоғли (чоқли) сўзи кўпроқ жуфтланган чама сонларга қў- шилиб келади: Юқорида ўн-ўн беш чоқли мўйсафыд чақчақла- шиб ўтирар эди. (А. Қ.) Етти-саккиз чоқли хотин-халаж тўп- ланиб... (А. Қ.) Мактабда ўн чоқли бола йиғилган. (0.) Яқин сўзи жўналиш келишиги формасидаги якка ёки жуфт сонлар билан бирикиб келади: Қолхоз тўрт миллионга яқин даромад қилди. (А. Қ.) Ўттизга яқин бола атрофга тизилиш- ди. (0.) Баъзан яқин сўзи сондан олдин келади: Умри яқин бир ойдан кейин келди. (А. Қ.) Жанжал яқин бир-икки ҳаф- тага чўзилибди. (А. Қ.) Тахминан сўзн бирга келади: Бу йил пойтахт меҳнаткашла- ридан тахминан ярим миллион киши пахта теримида иштирок этди. (Газетадан.)
Қарийб сўзи бирга келиши мумкйн: Республика аҳолиси қа- рийб уч миллион квадрат метр уй-жой бинолари олди. (Газе- тадан.) Корхоналарда царийб бир миллион мутахассис ишлаб турибди. (Газетадан.)
Қамида (ками билан) сўзи бирга келади: Камидабеш минг- та янги технология ускуналари ўрнатилади. (Газетадан.) Планга қўшимча ками билан ўн беш миллион сўм тежалади., (Газетадан.) Ортиқ, мўл(роқ) сўзлари билан бирга қўлланади: Кўчалар- нинг икки юзига саксон беш мингдан ортщроц кўчат ўтқазил- ди. (А. Қ.) Чама сонлар морфологик ва композицион усулнинг ком- бинацияси орқали ҳам ҳосил қилинади: Жуфтланиб келган чама сонлардэн сўнг -ча, -ларча, -ларда каби аффикслар қў- шилади: Электростанциямиз эллик-олтмиштача лампочкалар- ни аранг қиздирар эди. (А. Қ.) Орол тўрт-тўрт ярим таноблар- ча келар эди. (А. Қ.) Уттиз-қирқ ёшлардаги киши бизни қар- шилайди. (0.)
Чама сонлар миқдор билдириб ҳол, аниқловчи ва отлашиб турли гап бўлаги бўлиб келади: Икки-учинтилиб шохни уш- лай олмаӧи. (А. Қ.) Биров эшикни икки-уч тепди. (А. Қ.) Ҳол вазифаскда келган бундай сонларда тахмин маъносидан аниқ- лик маъноси кучлироқ бўлади.
§. Жамлозчи сон. Жамловчи сон бир турдаги предмет- ларнинг йиғиндисини ифодалаш учун қўлланади. Улар одатда ўндан кам бўлган сонларга махсус аффиксларнинг қўшилиши- -Дан ҳосил қилинади.
Жамловчи соннинг бу формаси доим эгалик аффикслари билан бирга қўлланади: Икковимиз ҳам секин пастга тушдик. (0.) Иккови ҳам Қурбон ота билан хайрлашиб жўнади. (А. Қ.) •ов аффикси икки сўзига қўшилганда икки шахсни ифода- лайди ва баъзан ҳар икки шахс номи изоҳловчи сифатида кел- тирилади: Лариса билан Қўчқор икковлари йўлга чиқишди. (0. Е.) Баъзан икки шахснинг бири кўрсатилиб, иккови сони келтирилади: Ғаффоржон икковимизга жой солдим. (А. Қ.) Дадам иккови ҳамон шивирлашади. (А. Қ.)