Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet119/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Ярим (ёрти), чорак, нимчорак сўзлари ҳам каср сон ҳпсеб- ланади. Ярим сўзининг ўзаги ёрмоц феъли билан боглиқ бў- либ, маълум қисмнинг ярми маъносини билдиради. Баъзан бу сўз бирор нарсанинг ўртаси деган маънони ҳам билдиради: Қоц ярим кечада йўлга тушибман. (0.) Ярим йўлда эсимга тушди. Қуёш адирга ярим белидан ботиб турибди. (С. Аҳм.)
Бу сўз баъзан белги билдирувчи сўзларга боғланиб, белги- нинг тўлиқ эмаслигини кўрсатади: Аъзам икковимиз ярим цо- ронғи самоварда похолгами ўтириб оламиз. (0.) Ярим очиц кўзлари билан эшакни цидира кетди. Ярим одам, ярим май- мун қиёфасидаги бу икки жонивор келиб хонга салом. берди.
(А. Қ)
Ярим сўзи миқдор билдиргаида баъзан -та аффиксини ҳам олади: Бобом яримта тишини кўрсатиб кулди. (0.) Енига ярим- та нонни тициб мактабга кетади. (0.) Бу сўз қўшма сўз тар- кибида. келади: Хаёли цочиб, салом-аликни ҳам яримта цил- ди. (Ш.)
Ярим сўзи ёрти сўзи билан бирга жуфт сўзни ҳосил қила-


ди: Ҳикоят овқатни ярим-ёрти ичди. (А. Убайдуллаев.) Ярим- ёрти ишлар бизга ёқмайди.


Бу сўз битта.сўзидан кейин жуфт ҳолда келади: Крлганини битта-яримтага берарсан. (С. Аҳм.) Онда-сонда битта-яримта дўкон очиц.
Лекин бир ва ярим сонлари жуфтланмай қўшма сўз ҳолида қўлланганда аниқ миқдорни билдиради: Трактор бир ярим кун ишлаб... (А. Қ.) Бундан бир крим йил мущддам.. (С. Аҳм.) Ярим сўзи бошқа сонлар билан ҳам қўшилиб, бутун ва унинг қисми маъносини билдиради: Планни бир юз ўи икки ярим про- . цент бажарди. (А. Қ.) Биз икки ярим йил ичида... (Ас. М.)
Ярим сўзи' баъзан қўшма сўзлар таркибида ҳам келади: Ярим шар, ярим орол, ярим мустамлака, ярим доира.
Каср сонлар чорак, нимчорак сўзлари билан ҳам ифодала- нади. Чорак, нимчорак сўзлари форс тилидан кирган бўлиб, чоряк—тўртдан бир бўлак, нимчоряк (чоракнинг ярми) сак- киздан бир бўлак деган маънони билдиради. Ним сўзи ҳам баъзан ўзбек тилида ирим маъносида келади: ним цоронғи—• ярим қоронғи. Ним сўзи баъзан ярим деган маънодан бир оз узоқлашиб, камлик билдирувчи морфемага айланади: ним пуш- ти гул, нимранг чой ва ҳоказо. Нимчорак цадоц пашмакни олиб... (0.)
Каср сонлар таркибида кам, кўп, салкам каби сўзлар ишти- рок этган бирикмалар орқали ҳам ифодаланади: Республака- миз Иттифоқимизда етиштириладиган иахтанинг учдан икки цисмидан кўпроғини беради. (Газетадан.) Ҳар куни гоҳ битта, гоҳ чорак кам битта бўлка оламиз. (А. Қ.) Дилбар бу оилада салкам бир йил яшади. (С. Аҳм.) Ҳандалаги салкам бир қоп бўлди. (0. Е.)
Каср сонлар бутун сонлар билан бирга аралаш сонни ҳосил қилади. Бундай ҳолатда яхлитликни билдирувчи сондан кейин бутун сўзи ва каср сонлар келтирилади: 1,09бир бутун юз- дан тўщиз, 3,1уч бутун ўндан бир.
Каср сонлар гапда аниқловчи, отлашиб келганда, бошқа бўлаклар вазифасида қўлланади: Ярим очщ эшикдан лайлак- нинг боши кўринди. (С. Аҳм.) Уч ярим меҳнат куни ишлади. (А. 1\.) Қолганини битта-яримтага пулласам. (С. Аҳм.) Бит- та~яримтаси зерикиб... (0.) Ғанижон уйига ярим кечаси кел- ди. (А. Қ.)
Тартмб сон

  1. §. Тартиб сон предметнинг аниқ, конкрет миқдорини, кетма-кетлигини ифодалаши билан соннннг бошқа турларидан фарқланади. Тартиб сонлар сифатларга яқин бўлиб, улар каби предмет белгисини билдиради.

Соннинг бу тури саноқ сонларга -(и)нчи аффиксининг қў- шилишидан ҳосил бўлади.


Тартиб сон кўрсаткичи баъзан неча сўроқ олмошига қўши- либ, предмет тартибини аниқлаш учун бернладиган сўроқнй англатади: Вой, бугун нечанчи число ўзи? (А. Қ.) Нечанчй йилда туғилгансиз?


-(и)нчи аффикси ўрнида баъзан -ламчи форманти ҳам иш- латилади. Бу аффикс предметнинг тартибига кўра белгисини эмас, саналадиган воқеа-ҳодисаларнинг тартиби, сирасини бил- диради. Бундай гапларда саналиши лозим бўлган воқеа-ҳоди- салардан олдин изоҳланиши лозим бўлган гап келтирилади:— Шоилманглар, цулоц солинглар!деди,бирламчи, ғаламис одамларнинг 'гапига қулоқ солманглар, иккиламчи, ўзларинг биласизлар, мардикорликка кетганлар кўпи билан олти-етти ойга кетган... (А. Қ.) Унинг иккита айби бор: бирламчи, жус- садан берган эмас,... иккиламчи, хотинидан кўп уриш эшитади. (А. Қ.)
Тартиб сонлар предметнинг миқдорига кўра белгисини кўр- сатади: Қаландаров учинчи бригадага тушиб узоц. ғўза орала- ди. (А. Қ.) Бугун республикамиз пойтахти Тошкентда тарихий еа маданий ёдгорликларни сащлаш жамиятининг биринчи таъ- сис съезди очилди. («С. Узб.») Саида биринчи партия мажли- сими ўтказишга тайёрлик кўра бошлади. (А. Қ.)
Тартиб сонлар соннинг бошца турларига нисбатан кўпроқ феъл-кесим билан муносабатга киришади ва ҳаракатнинг миқ- дорга кўра белгисини кўрсатади: Раис ўша куни районда би- ринчи бўлиб йигирма беш килограмм пилла топширди. (А. Қ.) Бунақасини биринчи эшитишим. (С. Аҳм.) Мен Эшонни би- ринчи кўрганимда ёқтирган эдим...— деди. (А. Қ.) Танклар жангини Аҳмаджон биринчи кўриши эди. (А. Қ.)
Бундай қўлланган тартиб сонлардан сўнг кўпинча марта (мартаба), навбатда, бор каби сўзлар бирга ишлатилади: Москва ўз игичилар синфининг мамлакатда биринчи марта В. И. Ленин иштирокида коммунистик шанбаликни ўтказган- лиги билан ҳақли равишда фахрлана олади. («С. Узб.») Са- фаров бундан кейин биринчи навбатда қилинадиган ишлар тўғрисида гапириб,... (А. Қ.) Шунда. мен биринчи бор дўмби- ранинг товушини эшитдим. (0.) Жоним билан Жамолиддин ака,-— деди у, биринчи марта унга номи билан мурожаат этиб1. (М. Исм.)
-(и)нчи аффикси бир сонига қўшилиб келганда баъзан «ол*- динги», «аввалги» деган маънони ифодалайди: Гулнинг бирин- чи ғунчаси куттириб очилади. (С. Аҳм.) Биринчи кунлари унинг келишган гавдасига, қора мағизлигига беш кетган бўл- са... (Ш.) Атиргуллар, кўркам карнайгуллар, хил-хил гул- беорлар кузнинг биринчи изғиринларини писанд қилмайди. (0.)
Баъзан иккинчи сўзи «бошқа» деган маънони ифодалайди: Бу, шубҳасиз, бизнинг ютуғимиз. Лекин иккинчи томонини ҳам эсдан чиқармаслик керак. (А. Қ. ...бошқа томонини ҳам эсдан




Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish