Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


II - БОБ. ПСИХИК РИВОЖЛАНИШ ВА ТАЪЛИМ



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

II - БОБ. ПСИХИК РИВОЖЛАНИШ ВА ТАЪЛИМ 
Мавзу ўқув мақсади :
Таълимий
: бўлажак педагоглар томонидан психик тараққиѐт моҳияти, 
унга бўлган турли қарашлар, психик ривожланиш омиллари ва 
ҳаракатлантирувчи кучлари, ѐшни даврлаштириш ҳақидаги билимларни 
ўзлаштирилишини ташкил этиш. 
Тарбиявий
: бўлажак педагоглар томонидан психик тараққиѐт моҳияти, 
унга бўлган турли қарашлар, психик ривожланиш омиллари ва 
ҳаракатлантирувчи кучлари, ѐшни даврлаштириш ҳақидаги билим, 
малака ва кўникмаларни шакллантириш. 
Ривожлантирувчи
: мавзунинг таълимий ва тарбиявий ўқув мақсадлари 
асосида талабалар дунѐқарашини кенгайтириш. 
Режа: 
1.Психик ривожланиш ҳақидаги асосий назариялар. 
2.Психик тараққиѐт ва таълим ўртасидаги ўзаро муносабат. 
3.Ёш ривожланишини даврларга бўлиш. 
2.1.Психик ривожланиш ҳақидаги асосий назариялар 
Инсон ва ҳайвон психикаси доимий ривожланиш ҳолатида бўлади. Бироқ 
ҳайвонот дунѐсидаги ва инсониятда бўладиган ривожланиш жараѐни ўз 
характери ва мазмуни жиҳатидан бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ҳайвонот 
дунѐсидаги психик тараққиѐт механизмлари – наслий, биологик жиҳатдан 
мустаҳкамланган тажрибани авлоддан - авлодга узатиш бўлиб, унинг асосида 
ҳайвонларнинг ташқи муҳитга индивидуал мослашуви рўй беради. 
Инсон психик функцияларининг ривожланиш моҳияти шундан иборатки, 
улар боланинг ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш жараѐнида 
ривожланади. Бола инсонлар орасида, инсоний предметлар ҳамда 
муносабатлар дунѐсида оламга келади ва яшайди. Бу предмет ва 
муносабатларда эса ижтимоий амалиѐт тажрибаси қайд этилган. Боланинг 
ривожланиши эса мана шу тажрибани ўзлаштириш жараѐнидир. Бу жараѐн 
катталар томонидан доимий раҳбарлик қилиш шароитларида, яъни таълим, 
тарбия орқали амалга оширилади. 
Психик тараққиѐт муаммоси, инсон шахсининг таркиб топиш муаммоси 
психологиянинг энг мураккаб масалаларидан биридир. Шу билан бирга бу 
муаммо марказий муаммо ҳисобланади. Унинг ҳал қилиниши айниқса 
ҳозирги шароитларда, яъни ўзида маънавий бойлик ахлоқий софлик ва 
жисмоний камолотни гармоник равишда мужассамлаштирган янги шахсни 
тарбиялаш вазифаси биринчи ўринга чиқарилиши билан алоҳида аҳамият 
касб этади. Психик тараққиѐт жараѐнининг қонуниятлари, унинг омиллари 
ҳамда ҳаракатлантирувчи кучлари ҳақидаги билимларсиз инсонни тарбиялаш 
ишини ҳам амалга ошириб бўлмайди.


Инсонда биологик ва ижтимоий томонлар муносабати ҳақидаги масала 
психологияда диалектик таълимотга асосан ҳал қилинади. Бу таълимотга 
биноан инсон ―барча ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборат‖. 
Диалектик материализм инсонга ижтимоий-тарихий мавжудот сифатида, шу 
билан бир вақтда табиатнинг бир бўлаги, деб қарайди. Инсон – биосоциал 
мавжудот. Шунинг учун ҳам унинг психик тараққиѐтга икки асосий омил: 
1)Биологик, табиий. 
2)Ижтимоий – ҳаѐт шароитлари, жамият томонидан ташкил 
этиладиган таълим ва тарбия таъсир кўрсатади. 
Бу икки омилнинг ўзаро муносабати турли оқим намоѐндалари, (яъни 
биологик ва социал) томонидан турлича талқин қилинади. Биологик оқим 
намоѐндалари инсондаги туғма, ҳаѐтий жараѐнларни уни ривожланишига ҳал 
қилувчи таъсир қилади, деб тан оладилар. 
Социал оқим намоѐндалари эса, аксинча, асосий омил – ташқи таъсир, деб 
ҳисоблайдилар ва биологик факторнинг ролини инкор этадилар. 
Бу иккала ѐндошув ҳам антидиалектик, метафизик характердаги ѐндошув 
бўлиб, ҳар иккала оқим ҳам психик тараққиѐтга таъсир этувчи битта омилни 
тан оладилар ва улар ўртасидаги ўзаро муносабат ҳам ўзаро таъсирини 
кўрмайдилар. 
Психик тараққиѐт масаласини диалектик нуқтаи - назардан ҳал қилиши ва 
иккала омил таъсирини бирликда қараш тўғри йўналиш ҳисобланади. 
Биологик омилларга ирсият ва туғма, наслдан-наслга ўтувчи хусусиятлар 
киради. Бола наслий йўл билан аввалом бор нерв системаси тузилишини бош 
мия, сезги органларининг инсоний хусусиятларини; ҳар бир киши учун хос 
бўлган жисмоний белгилар – икки оѐқлаб юриш, атроф-муҳитни билиш ва 
унга таъсир этиш органи сифатида қўлга эгалик, нутқ ҳаракат аппаратининг 
ўзига хос, инсоний тузилишини олади. 
Булардан ташқари биологик, инстиктив эҳтиѐжлар – овқатга, иссиқликка 
бўлган эҳтиѐжларни, олий нерв фаолияти типи хусусиятларини ҳам бола 
наслий йўл билан қабул қилади. Нерв системаси, сезги органлари, бош 
миянинг табиий, туғма психофизиологик ва анатомик хусусиятлари 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish