“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис


“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Сервисилмий-амалий журнал 
 
2020 йил 4-сон 
59 
Мулк эгалари бўш турган мулкларини (уй-жой, транспорт ва шу кабилар) ижарага 
бериб, даромад олмоқдалар. Ҳунармандлар турли хил буюм-асбоблар ясаб (бешик 
тайѐрловчилар, пичоқсозлар, кулолсозлар ва шу кабилар) даромад топишади. Маблағи 
борлар тижорат банкига омонатга қўйиб, даромад топадилар.
Пенсия ва стипендия ҳам даромадларнинг махсус туридир.
Хуллас аҳоли топадиган даромадларининг турлари кўпдир.
Бундай даромадларнинг ҳисобини аниқлаш осон. Лекин, ―яширин иқтисодиѐт‖ 
борки, унда фаолият юритувчилар оладиган даромадлар ҳам яшириндир. Маълумотларга 
қараганда, ҳозир мамлакат иқтисодиѐтининг 30-40 фоизини ―яширин иқтисодиѐт‖ ташкил 
қилар экан. ―Яширин иқтисодиѐт‖да фаолият юритган субъектлар оладиган даромадлар 
(фойдалар), уларда меҳнат қилаѐтган ходимларнинг иш ҳақи ҳам яширин бўлиб, аниқлаш 
қийиндир. Шунинг учун ҳам ―яширин иқтисодиѐт‖ фаолияти билан шуғулланадиган 
субъектлар сонини тезроқ қисқартириш чораларини кўриш лозим. Бу борада ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи, солиқ идора ходимлари, маҳалла фаоллари биргаликда харакат 
қилишлари керак.
Мамлакат Президенти 2020 йил 28 февралда видеоселектор йиғилишида ҳозирги 
кунда расман иш билан банд бўлмаган 1 миллион 400 мингга яқин аѐллар ва ѐшлар 
борлиги, шу билан бир вақтда жойларда қурилишда – 104 минг, коммунал соҳада – 71 
минг, хизмат кўрсатиш соҳасида – 68 минг, енгил саноатда – 46 минг нафар мутахассисга 
эҳтиѐж борлигини айтди. Бундан келиб чиқадики, жойларда ҳудудлар кесимида эҳтиѐжи 
кўп мутахассисликлар тайѐрловчи курслар ташкил этиш лозим бўлади.
Шаҳар ва туманларнинг иқтисодий ривожлантириш 3-5 йиллик режаларини тузиш 
лозим. Бунда барча ресурслар (хомашѐ, материал ресурслари, меҳнат ресурслари, ер ва сув 
ресурслари ва шу кабилар)ни ҳисобга олиб, иқтисодиѐтни қайси тармоқларини 
ривожлантириш лозимлигини аниқ белгиловчи ―йўл хариталари‖ тузиш киради.
Ҳудудларда кичик саноат зоналари ташкил этиш билан бирга касаначилик, 
ҳунармандчилик, хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларини ривожлантириш (музлаткич, 
чангютгич каби маиший ускуналар хонадонларда кўпайиб, уларни таъмирлаш зарурияти 
туғилмоқда, алоқа, реклама, пойафзалларни таъмирлаш) лозим. Хизмат кўрсатиш соҳасида 
жуда катта маблағ сарфланмасдан даромадли бўлиш имконияти мавжуд.
Аҳоли даромадларини кўпайтириб, камбағалликни қисқартиришнинг муҳим 
аҳамиятга молик йўлларидан бири томорқадан самарали фойдаланишдир. Томорқадан 
камида 3 марта ҳосил олиб, катта даромад олаѐтганлар кейинги йилларда кўплаб топилади. 
Уларнинг тажрибасини кенг аҳолига оммалаштириш учун, мутахассислар ва шу каби 
тажрибали деҳқонлар биргаликда деҳқончилик маҳсулотларини (картошка, сабзи, пиѐз, 
помидор ва шу кабиларни)етиштириш, парваришлаш технологияси бўйича тавсиялар 
тайѐрлаб, кўп нусхада чоп эттириш лозим. Томорқадан самарали фойдаланишда мамлакат 
Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ―Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер 
эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги 
қарори муҳим аҳамиятга эга. Бу қарорга асосан тегишли вазирликларга, ҳокимликларга ва 
маҳаллий бошқарув идора ходимларига аҳолининг чорвачилик ѐки деҳқончилик билан 
шуғулланиш хоҳишларини ўрганиб, уларга ҳар томонлама ѐрдам бериш, бу борада яхши 
натижаларга эришганлар учун ер солиғи ставкасини пасайтирувчи имтиѐзларни қўллаш 
таъминланадиган бўлади.
Барча вилоятлар ҳудудида лалми ерлар, адирлар кўп. Ҳозирги пайтда уларни 
ўзлаштириш бошланди. Бундай ерларга сув чиқариб (артизан қудуқлар қазилиб), 
имкониятидан келиб чиқиб, ер оилаларга, камбағалларга бўлиб берилмоқда. Бу ишни 
ҳудудларни ривожлантириш режаси асосида давом эттириш, ҳамда бу ерларда 
етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишни ташкил этиш лозим бўлади. 
Умуман ҳудудларда ердан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиш 
ва уларни парваришлаш бўйича мутахассислардан иборат марказлар ташкил этиш 
зарурияти мавжуд.



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish