КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Аннотация: мақолада камбағаллик моҳияти, унинг чегараси, камбағаллик сабаблари, ҳамда
камбағалликни қисқартириш йўллари кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар: камбағаллик, камбағаллик чегараси, истеъмол савати, касб-ҳунарга тайѐрлаш,
томорқа самарадорлиги.
Кириш. Камбағаллик деганда, инсонларнинг топган даромадларининг нормал озиқ-
овқат, ноозиқ-овқат, турар-жой каби моддий ва маънавий эҳтиѐжларига етарли бўлмасдан
муҳтожликда яшовчи аҳоли тушунилади.
Пандемия шароитида иқтисодиѐт тармоқларининг айрим турларининг (савдо,
умумий овқатланиш, транспорт кабилар) фаолияти вақтинча тўхтатилди. Натижада бу
соҳада ишловчиларнинг оладиган даромадлари камайиб, камбағаллик кўпайди. Ҳозирги
пайтда камбағаллар сонини қисқартириш актуал муаммолардан бирига айланди.
Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили. Проф. А.Ўлмасов ―Камбағаллар тоифасига
бир кунлик истеъмол харажати 2 доллардан кам бўлган кишилар киритилади‖, деб ѐзади.
1
Бунда проф. А.Ўлмасов Жаҳон банкининг камбағаллик чегараси халқаро миқѐсда кунига
жон бошига даромади 1.9 доллардан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисидаги тавсиясига
асосланган. Камбағаллик таърифи проф. М.Қ.Пардаев раҳбарлигида чоп этилган
―Камбағалликни баҳолаш ва уни камайтириш йўллари‖ илмий-услубий рисолада
қуйидагича талқин қилинган ―Камбағаллик деганда, инсонларнинг топган даромадлари
озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, таълим ва соғлиқни сақлаш каби бирламчи
эҳтиѐжларини қондиришга етмаслиги оқибатида халқаро ва ички меъѐрлардан кам
имкониятга эга бўлиб қашшоқ яшашга мажбур бўлиб келинаѐтган кишиларнинг чекланган
ҳолати тушунилади‖.
2
Лекин иқтисодий адабиѐтларда камбағаллик сабаблари чуқур ўрганилмаган.
Камбағаллик сабаблари жуда кўп ва турли-туман бўлиб, уларни асосан 2 гуруҳга бўлиш
мумкин. Биринчи гуруҳга табиий омиллар, яъни аҳолининг ҳудудлар бўйича жойланишида
ҳудудларнинг табиий шароити, иқлими, табиий бойликларининг мавжудлиги, тўпроқ
унумдорлиги, сувнинг етарлилиги каби омилларни киритиш мумкин. Бу борада дунѐ
мамлакатлари аҳолисининг турмуш даражаси яққол мисол бўла олади. Европадаги кўпгина
мамлакатлар аҳолиси қулай табиий шароит туфайли иқтисодиѐти яхши ривожланиб,
аҳолиси нисбатан яхши яшайдилар. Б.А.А., Саудия Арабистони, Кувайт каби мамлакатлар
аҳолиси табиий бойлиги, асосан нефт маҳсулоти кўплиги сабабли яхши яшайдилар.
Африкадаги Самоли, Судан ва шу каби мамлакатлар аҳолиси табиий шароит ѐмонлигидан,
сув танқислигидан, доим уруш-жанжал сабабли нисбатан ѐмон яшайдилар. Лекин бир
мамлакат (шароити бир хил) аҳолиси ичида ҳам камбағаллар бўлиши мумкин. Бу
аҳолининг билим-тажрибасига, ишчанлигига, тадбиркорлигига ва жамиятнинг демократик
,инсонпарварлик тамойилларига асосланганлигига боғлиқ. Оилада 1-2 та меҳнат қилишга
яроқсиз ногиронлиги бор, ѐки 3-4 та ѐш фарзандлари бор боқувчисини йўқотган оилалар
ҳам камбағал бўлиши мумкин. Лекин шундай оилалар ҳам бўлиши мумкинки, меҳнатга
лаѐқатли бўлса ҳам дангаса, ишѐқмас бўлганлиги сабабли, бирор-бир мутахассисликни,
касб-ҳунарни эгалламасдан юрган бўлиб, меҳнат қилиш ѐқмайди. Улар ишласа ҳам меҳнат
ҳақи жуда кам бўлади.
1
Ўлмасов А. Иқтисодиѐт. Оммавий қўлланма. Т.:‖Иқтисод-молия‖, 2017. – 201 б.
2
Пардаев М.Қ., Пардаев О. Камбағалликни баҳолаш ва уни камайтириш йўллари. Рисола. Самарқанд, 2020. – 6-7 бетлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |