Масалан: Учбурчакнинг томонлари ва бурчаклари орасидаги қандай боғланишларни биласиз?
④ Билдирилган фикрга асос бўладиган сабабни “Нима сабабдан?” деб сўраш мумкин;
Масалан: Нима сабабдан бу учбурчаклар ўхшаш бўлади? Нима сабабдан бу тенгламалар тенг кучли бўлади?
Лекин, “Нима учун бундай ўйладинг?” деган саволга жавоб бериш қийин.
Шунинг учун жавоб бериш қулай ва маъноли бўлган саволни берган маъқул.
Масалан, “Матннинг қайси қисмини ўқиб шундай деб ўйладингиз?
*Лекин, савол тушунарсиз саволга айланиб қолиши ҳам мумкин, бундан огоҳ бўлиш лозим.
Учбурчак медианаси нима сабабдан ўзи тушган томонини тенг иккига бўлади?
⑥ Саволни ўқувчиларнинг қай тарзда фикр юритилаётганлигни текшириш учун ҳам бериш мумкин.
Масалан, “Қай тарзда ечдингиз?”, “Аввал масала шартининг қайси жойига аҳамият бердингиз?”
Қуйида савол беришнинг ёмон намуналарига тўхталамиз:
① Ўқувчилардан дарсда биринчи марта эшитаётган янги мавзу ҳақида тўғридан-тўғри сўраш;
Масалан: Учбурчаклар тенглигининг биринчи аломатини ўргандик, учбурчаклар тенглигининг иккинчи аломати нима ҳақида?
③ Савол бераётиб жавобни айтиб қўйиш, яъни ўқувчиларни ўзи солган йўлдан олиб бориш;
⑤ Аҳамияти кам бўлган нарсалар ҳақида савол бериш;
3.2. Ўқувчиларнинг ўзлаштириши яхши бўлмаган ҳолларда фақат савол-жавоб етарли эмас.
・Дарсда масала ечаётганда ўзлашитириш яхши бўлмаган ҳолларда, дарснинг асосий жиҳатларини такрорлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
・Масалани ечиш методини қайта тушунтириб, уни ўқувчилар томонидан яхши ўзлаштирилишига эътибор қаратинг.
«Тескарисидан ечиш», яъни жавобдан масала шартига қараб фикрлашга йўналтирилган усулдан фойдаланиш муҳим ва у самарали усул ҳисобланади.
1)Ўргатишнинг туб моҳияти қуйидаги 2 та жиҳат билан аниқланади:
① ўзингиз қила оладиган ишни ўқувчи ҳам қила оладиган қилиш;
② натижада ўқитувчи бу ишни ўзи мустақил қила оладиган бўлиши.
Айниқса ② бандни эсдан чиқарманг. Тўхтовсиз ўргатиб юра олмайсиз. Ўқувчи ўз кучи билан муаммони ҳал қилиши, яъни, фақат ўша масалани еча олиши эмас, қуйидаги маънода мустақил бўлиши муҳим:
・ўрганиш усулини тушуниб етиб, уни мустақил ўрганишга қўллай олиши;
・Ўзи ўйлаб, масалани ечиш усулини топа олиши;
・Мулоҳаза юритиш йўлини англаб етиб, бошқа масалаларни ячишда ҳам шу йўлдан фойдалана олиш;
Бирор масалани тушунтириб, уни мулоҳаза юритиш асос қилиб олинган усулда ечиб кўрсатиш, сўнг эса ўқувчиларни бошқа масалаларни ҳам бу усулни мустақил қўллаб ўзи еча олишга ўргатишга қурилган дарс яхши дарс ҳисобланади.
→ Хулоса қилиб айтганда, дарсда намуна тариқасида берилган масала асосида масалани ечиш кетма-кетлигини, яъни алгоритмини ўргатиш муҳим ҳисобланади.
Эътиборни масаланинг жавобига эмас, балки бошқа масалаларни ечишда қўлласа бўладиган амаллар кетма-кетлигини, яъни ечиш методини ёки алгоритмини ўргатиш миҳимдир. Бу методини ёки алгоритмини яна қайси масалаларни ечишга қўллаш мумкинлигини тушунтириш лозим.
Шу боис бу метод умумлаштириш методи деб аталади. Ўқувчиларни ўрганиш жараёнини шу метод орқали бошқарсангиз ўқувчиларнинг қобилияти ва билим даражаси албатта ўсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |