Сборник заданий по промежуточному контролю для студентов 1 курсов специального заочного отделения по дисциплине



Download 1,74 Mb.
bet1/4
Sana26.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#469103
TuriСборник
  1   2   3   4
Bog'liq
рус тили


МИНИСТЕРСТВО ВЫСШЕГО И СРЕДНЕГО СПЕЦИАЛЬНОГО ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


ТАШКЕНТСКИЙ ГОСУДАРСТВЕННЫЙ ПЕДАГОГИЧЕСКИЙ УНИВЕРСИТЕТ ИМ. НИЗАМИ

СПЕЦИАЛЬНОЕ ЗАОЧНОЕ ОТДЕЛЕНИЕ


КАФЕДРА «ИНОСТРАННЫЕ ЯЗЫКИ»




СБОРНИК
заданий по промежуточному контролю
для студентов 1 курсов специального заочного отделения
по дисциплине
«Русский язык»



Тошкент-2018

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Низомийномидаги ТДПУ
ўқувишларибўйичапроректори
____________ Д.У.Эргашев


МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ФАНЛАРДАН СЕССИЯ ОРАЛИҒИ НАЗОРАТ ИШЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

Махсус сиртқи бўлим талабалари томонидан бажариладиган сессия оралиғи назорат ишлари кундузги таълим шаклида таълим олувчи талабалар бажарадиган оралиқ назорат ишларидан фарқланади. Кундузги таълим шаклида ўқув режасидаги фаннинг маълум боб, бўлим якуни бўйича бир ёки икки оралиқ назорат иши олинса, махсус сиртқи бўлим талабаси эса бир сессиядан иккинчи сессиягача муайян фан бўйича ўтиладиган боблар, бўлимлар, мавзулар ёки тўла курсни ишлаб чиқувчи амалий топшириқларни турли шаклларда бажаришлари режалаштирилади.


Сессия оралиғи назорат ишларининг мақсади талабанинг сессия оралиғида муайян фан бўйича тўлиқ тайёргарлигини таъминлаш ҳамда якуний назоратга тайёрлашдан иборат. Сессия оралиғи назорат ишлари асосий баҳолаш иши вазифасини бажаради ва ҳар бир фан бўйича 70 максимал баллни ташкил этади. Фаннинг боблари, бўлимлари ва мавзулари бўйича берилган топшириқларнинг ҳажми ва мазмунини эътиборга олган ҳолда оралиқ баҳолаш учун ажратилган 70 балл ўзаро тақсимланади.
Сессия оралиғи назорат ишида фаннинг барча бўлимлари мазмуни қамраб олинади ва улар турли мустақил иш (назорат саволлари ва топшириқлари, тест-синов саволлари, кейслар, машқлар, мисол ва масалалар, тажриба натижалари, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар ва тавсиялар, ҳисоб-жадвал ишлари ва бошқалар) шаклларида бажарилиши кўзда тутилади. Шунингдек, назорат ишида қўйилаётган ҳар бир назарий ва амалий масала талаба-ўқитувчининг амалий фаолияти билан боғланиши ҳамда педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилиши лозим.
Сессия оралиғи назорат ишларида фаннинг ҳар бир боби ёки бўлими алоҳида мустақил иш турини қўллашдан иборат топшириқлар тўплами белгиланади. Уни қуйидаги намуна бўйича тузиш мумкин:
1. Фан бўйича ҳар бир мавзу мазмунини ёритиб берувчи саволларга жавоб ёзиш. Бунда ҳар бир мавзу бўйича аниқ саволлар рўйхати тузилади (ҳар бир вариантда 3 тадан савол бўлиши мумкин).
2. Ҳар бир фан бўйича тест-синов саволларини тавсия этиш. Бунда фан бўйича тест-синов саволлар базаси тайёрланади. Тест-синов саволлари ёзма шаклда ҳамда компьютер технологиялари орқали назорат қилишга мўлжалланган бўлиши лозим (тест-синов саволлари ҳар бир вариантда 30 тадан кам бўлмаслиги керак).
3. Ҳар бир мавзу бўйича кейс-стади технологияси асосида топшириқлар тўпламига жавоб бериш. Бунда мавзу бўйча муаммоли кейс топшириқлари тайёрланади.
4. Фаннинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, машқлар, мисол ва масалалар тўпламини тайёрлаш.
5. Талабанинг амалий фаолияти билан боғлиқ тажриба иши вазифаларини бажариш. Бунда талабанинг касбий фаолияти билан боғлиқ тажриба ўтказиш мавзулари банки яратилади.
6. Талабанинг ўз касбий амалий фаолияти тажрибалари асосида методик ишланмалари ва тавсияларини тайёрлаш ва баён этиш.
Сессия оралиғи назорат ишлари топшириқлари ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Фан бўйича сессия оралиғи назорат иши ҳар бир талабага индивидуал вариантдан иборат бўлади ҳамда кафедра томонидан Махсус сиртқи бўлимга электрон вариантда тақдим этилади.
Махсус сиртқи бўлим талабаси томонидан бажарилган сессия оралиғи назорат ишлари ўқув сессиясига келган пайтнинг биринчи куни “Махсус сиртқи бўлим”га тақдим этилади ва рўйхатдан ўтказилади. Тақдим этилган сессия оралиғи назорат ишлари кафедра мудири раислигида комиссия томонидан баҳоланади.
Фан бўйича якуний баҳолаш учун тест саволлари базаси (камида 200 та) тайёрланади ва Махсус сиртқи бўлимга электрон вариантда тақдим этилади. Тақдим этилган тест саволлари ёзма шаклда ҳамда компьютер технологиялари орқали назорат қилишга мўлжалланган бўлиши лозим.


(Мазкур «Махсус сиртқи бўлим талабалари учун фанлардан сессия оралиғи назорат ишларини тайёрлаш тартиби»Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилган олий таълим муассасаларининг ўқув-методик фаолиятини Мувофиқлаштирувчи ҳамда Тошкент давлат педагогика университети таянч бўлган кафедралар Кенгашининг 2018 йил 8 январдаги 2-сонли қўшма йиғилиши баёни билан маъқулланган).

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish