Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
Давлат номи 
Китоблар сони 
Дунѐ бўйича фоиз 
кўрсаткичи 

Инглиз тили 
200,698 
21,84% 

Мандарин(Хитой)тили 
100,951 
10,99% 

Немис тили 
89,986 
9,78% 

Испан тили 
81,649 
8,88% 
Мазкур 2-жадвалда фақатгина китоблар сони келтирилган бўлиб 
сайтлардаги турли хил дарслар
www.youtube.com
сайтидаги ўқув видео 
дарсликлар, турли ўқув қўлланмалар ва бошқаларни ҳисоблаганда бугунги 
кунда глобаллашув жараѐнида тилни билиш қай даражада муҳим эканлигини 
англаш қийин eмас. Келажакда eтук кадр бўлиш учун ҳар бир талаба нафақат ўз 
юртининг ўқув дарсликларидан балки дунѐ стандартларига жавоб берувчи 
хориж дарсликларидан ҳам фойдаланиши зарур. Хориж тажрибаси ва миллий 
таълимни бирлаштириш орқали катта натижаларга эришиш мумкин бўлиб 
ҳисобланади. Ахборот технологиялари йўналиши бўйича таҳсил оладиган ҳар 
бир талаба камида 2 та хориж тилини яъни рус ҳамда инглиз тилини билишлари 
талаб этилади. Бунга сабаб дастурлаш (C++, Python, JavaScript, Delphi), мантаж 
(Adobe Premiere Pro, Adobe After Effects, Camtasia Studio), 2D (Adobe Flash) ва 
3D (3D Max Studio, Maya) моделлаштириш, овозлар билан ишлаш (Adobe 
Audition), wеб иловалар яратувчи (CSS, HTML) дастурлар айнан рус ва инглиз 
тилларида кўп учрайди. Бу дастурлардан тўлақонли фойдаланиш учун ҳам 
хорижий тилни билиш лозим. Шундагина талаба қийинчиликсиз билим олиши 


213 
мумкин бўлади. Компьютер саводхонлиги учун ҳам хорижий тил асосий 
ҳисобланади. Хорижий тилни билиш компьютер ва компьютер дастурларининг 
интерфейсини осонликча тушунишга ҳамда ундан фойдаланишга асос бўла 
олади. Осонлик билан маълумотларни қабул қилиш иш самарадоригини 
ошишига асос бўлади. Бу эса вақтни тежаш ва таълим сифатини ўз ўрнида 
сезиларли даражада яхшилашга олиб келади.
Турли компьютер дастурлари ҳақидаги тўлиқ маълумотни албатта шу 
дастурларининг расмий сайтидан олишимиз мумкин. Расмий сайт интерфейси 
эса инглиз тилида ѐки мандарин (хитой) тилида бўлади. Дастурни тўлиқ 
маълумотлари келтирилган китоб ҳам айнан хориж тилида келтирилган бўлиб 
бу керакли, муҳим ва тўлиқ маълумотлардан фойдаланиш учун ҳам хориж 
тилидан хабардор бўлиш талаб этилади. 
Ҳар бир талабанинг юқори даражада билим олиши ҳамда юқори 
марраларни эгаллаши учун ҳам хорижий тилнинг аҳамияти беқиѐсдир. Шу 
билан биргаликда, Республикамиз Ўзбекистон ҳозирги кунга келиб хориж 
давлатлар университетлари билан биргаликда кўплаб шартномаларни 
имзолаган ва нуфузли олийгоҳларнинг юртимизда филиаллари очилмоқда. Бу 
албатта ўз ўрнида Ўзбекистон талабалари учун катта имконият эшикларини 
очади. Эълон қилинган грандларни ютиш учун талабалардан ўз соҳаси бўйича 
билим кўникмалари билан бирга хорижий тил саводхонлиги талаб этилади.
Келажакда eтук кадр бўламан деган ҳар бир талаба билим даражасидан 
ташқари хориж тилини билиш даражасини ҳам ошириб бориши зарурлиги 
бугунги кунга келиб одатий талаб тусига кирди. Бунинг сабабларидан бири 
ахборот технологиялари тўғрисидаги адабиѐтларнинг Ўзбек тилида учратиш 
қийин эканлиги бўлса, иккинчиси глобаллашув жараѐнидир. 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ахборот технологияларини ўқитишда 
хорижий тилларнинг долзарблиги кун сайин ошиб бораѐтган ҳозирги даврда 
таълим жараѐнларини дунѐ стандартларига жавоб бериши учун, Ўзбек 
талабаларининг хориж талабалари билан баробар даражада рақобат қилишлари, 
Ўзбек миллатидан ҳам буюк ахборот технологиялари соҳаси бўйича иш 
фаолиятини олиб борувчи кадрларни шакллантириш учун хорижий тилни ҳар 
бир мураббийлар қаторида талабаларнинг ҳам билиши муҳим саналади. 


214 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish