Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ 
C.Н. БАБАХОДЖАЕВНИНГ КИРИШ СЎЗИ 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий 
Мажлисга йўллаган мурожаатномасини барча ватандошларимиз қатори, таълим 
сохаси вакилари ҳам чукур ўрганиб мухокама килмокдалар. 
Давлатимиз раҳбарининг ушбу мурожаатномасида таълим тарбия ва илм-
фан соҳасини ривожлантириш, олий таълим тизимидаги ислоҳотларни фаол 
давом эттириш ҳамда ѐшларни қўллаб-қувватлаш борасида билдирилган 
фикрлар бугунги кунда истиқболли, замонавий кадрлар тайѐрлашдаги долзарб 
муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади. 
2021 йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини 
камида 25 фоизга етказилиши ва эҳтиѐжманд оилалар қизлари учун давлат 
грантларини 2 баробарга кўпайтирилиши эртанги кун эгалари бўлмиш билимли 
ѐшларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда 
муносиб ўринларни эгаллашларига янада кенгроқ имкониятлар яратади. 
Бундан ташқари, академик лицей ва техникумларни олий таълим 
муассасаларига бириктирилиши, техникумлар билан ишлаб чиқариш 
корхоналари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамланиши мақсадли кадрлар 
тайѐрлаш тизимини ривожланишида ҳамда таълим сифатини ошишида алоҳида 
аҳамиятга эга. Юртбошимизнинг бу борадаги ташаббусига лаббай деб жавоб 
бериш ва ҳаѐтга тўлақонли тадбиқ этиш ҳар бир таълим муассасаси вакилининг 
шарафли бурчига, фаолият мазмунига айланиши лозим. 
Келгуси йилдан илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги 
докторантлар сонининг 4,5 мингга етказилиши ѐки 2017 йилга нисбатан 3 
баробарга оширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан 
қўшимча 240 миллиард сўм ажратилиши кутилмоқда. 
Доцент ва профессор илмий унвонлари ҳамда фалсафа ва фан доктори 
илмий даражаларини бериш ваколатининг етакчи олий таълим муассасалар 
илмий кенгашларига берилиши ҳар бир педагог ва тадқиқотчиларга янги 
имконият эшикларини очиб беради. 
2021 йилдан юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини 
ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни ҳал қилишда 
мустақиллик берилиши кадрлар тайѐрлаш жараѐнини такомиллаштиришга, олий 
таълим муассасалари ўртасида эркин рақобат муҳитини ривожлантиришга 
ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. 



―Эл-юрт умиди‖ жамғармаси орқали хорижий олий ўқув юртларига 
магистр ва докторантларни юбориш квотасини 5 баробарга оширилиши илм 
йўлини танлаган ѐш тадқиқотчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиб беради, 
уларни замонавий билимларни пухта ўзлаштириши ва илмий салоҳиятларини 
оширишда муносиб рағбат бўлади. 
Бир сўз билан айтганда, мазкур Мурожаатнома жамиятимиз ҳаѐтидаги 
барча жабҳалар билан бирга, илм-фан ва таълим тизимини янги босқичга олиб 
чиқишга ўзига хос омил бўлиб хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-4947-
сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
―Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университетида кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва 
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 569-сон қарори 
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва университетда 
таълим тизимини такомиллаштириш борасидаги устувор вазифаларга мос 
ҳолда кадрлар тайѐрлашнинг мазмун-мохиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, 
халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайѐрлаш учун 
зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish