148
билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам
қолдирманг!
Айни сўзлар олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари
зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Бу, амалга оширилаѐтган ишларда ўз
аксини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2020 йил 27 мартдаги ―Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни
жорий этиш тўғрисида‖ги 233-сонли буйруғи ижросини таъминлаш,
таътил
вақтида ўқув жараѐнини узлуксизлигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг
билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида
вилоятимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари томонидан
фанлар бўйича тайѐрланган видеодарслар тайѐрланди. Улар таълим
муассасаларининг Youtube.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаларига
жойлаштирилган.
Ҳозирги вақтда ўқитиш ва тарбиялашнинг янги технологияларига сифат
жиҳатдан тез ўтиш учун объектив асос юзага келди, чунки иқтисодий ва
ижтимоий ҳаѐтдаги инновацион жараѐнлар ўз-ўзидан таълимда ҳам
тубдан
ўзгартиришларни тақозо этмоқда. Ҳеч бир ўқитувчи-педагог эртами-кечми бу
жараѐнга қўшилмасдан четда қолиши мумкин эмас. Масофавий ўқитиш ҳар
қандай соҳада ҳам жаҳон таълим марказларининг услубий адабиѐтлари,
замонавий ҳамда сўнгги ахборотларни олиш, жамлаб фойдаланиш
имкониятларини беради.
Мамлакатимизда технологияларнинг кенг миқѐсда жорий этилиши билан
онлайн тарзда ўқитишни бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни
ечишда ҳам жорий этиш мумкин. Таълим соҳасига бўлган талабаларнинг
эҳтиѐжларини қондиришда қулайликлар яратиш
билан республикамизнинг
малакали рақобатбардош мутахассисларга бўлган эҳтиѐжи ҳам қондирилади.
Олий таълим муассасаларида йиғилган илмий ютуқлар, мутахассис ходимлар
ва
уларнинг
иштирокида
юртимизнинг
иқтисодий
салоҳиятини
мустаҳкамлашдек устувор режаларни амалга ошириш вазифасини қўймоқда.
Масофавий ўқитишни ҳар тамонлама такомиллаштириш борасида
оммавий очиқ онлайн курсларни ташкил этиш катта аҳамиятга эга.
Оммавий очиқ онлайн курслар (МООС) масофавий таълим моделининг
бошқа кўриниши бўлиб, уларни МООС — Massive open online courses деб ҳам
номланади. Бу жаҳон таълим тизимидаги оммалашган тенденциялардан бири
хисобланади. Агар электрон ўқитишда таълим олувчи мустақил равишда
(амалда педагогнинг иштирокисиз) материални ўзлаштиришга қодир бўладиган
149
электрон
ахборот-таълим
муҳити
мавжуд
бўлиши
жиддий
шарт
ҳисобланишидан келиб чиқадиган бўлсак, шундай таълим айнан оммавий очиқ
он-лайн курсларни ўзлаштиришга мисол бўлади.
МООСнинг дастлабки
мақсади таълимни очиқ қилиш, турли мамлакатлардан бўлган кўп сонли таълим
олувчиларнинг бепул олий таълим олишлари учун имконият яратишдан иборат.
МООСни университетларнинг анъанавий он-лайн курсларидан қуйидаги
иккита асосий белгилари ажратиб туради: 1) очиқлик — исталган киши он-лайн
курснинг иштирокчиси бўлиши мумкин; 2) масштаб — курсда чекланмаган
сондаги одамлар иштирок этиши мумкин. МООС исталган фанни ва соҳани
қулай вақтда ва таълим олувчи учун мос жадалликда ўрганиш имконини
беради. Бу моделда муайян таълим олувчи амалда тьютор билан контактда
бўлмайди, аммо бу камчиликни таълим олувчилар жамоаси билан электрон
ахборот-таълим муҳитидаги мулоқот тўлдиради. Шунинг учун бу моделдан
малака ошириш, мустақил таълим олиш учун фойдаланиш қулай. Ушбу
моделни қўллаш тьютор томонидан таълим олувчиларнинг мустақил
ўрганишлари учун материалларни жиддий тайѐрлаш,
назорат тизимини
батафсил ўйлаб чиқиш, аудиториядаги ва тармоқдаги ўзаро фаолиятни
самарали қўшиб олиб бориш ва бошқаларни назарда тутади. Шунингдек,
масофавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари анъанавий таълимга нисбатан
афзалликларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Хусусиятлари бўйича соҳа мутахассислари фикрлари турлича бўлишига
қарамасдан, деярли барча муаллифлар масофавий ўқитишнинг қуйидаги асосий
хусусиятлари
мослашувчанлик,
модуллилик,
қулайлик,
иқтисодий
самарадорлик, алоқанинг тезкорлиги, қамровнинг кенглиги, технологиклик,
ижтимоий тенглик,
тьюторнинг янгича роли, сифатнинг ўзига хос назорати
ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради.