Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ривожланиб бориш тенденциялари
Ахборот тизимлари эволюцияси ахборотларни қайта ишлашнинг техник воситаси ривожланиши мазмунини ва ахборот тизимлари қадр-қиммати билан боғлиқ.
1-босқич (60-йиллар охиригача) аппарат воситаларининг имкониятлари чекланган шароитда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш муаммоси билан фарқланади.
2-босқич (70-йиллар охиригача) IBM/360 сериясидаги ЭҲМнинг тарқали-ши билан боғлиқ. Дастур таъминотининг аппарат воситалари ривожланиш даражасидан орқада қолиши – мазкур босқич муаммоси саналади.
3-босқич (80-йиллар бошларидан). Бу даврда компьютер профессионал фойдаланувчининг қуролига, ахборот тизимлари эса – унинг қарорларни қабул қилишини қўллаб-қувватлаш воситасига айланди.
4-босқич (90-йиллар бошларидан) – ташкилотлараро алоқалар ва ахборот тизимларининг замонавий технологиясини яратишдан иборат. Мазкур босқич бизнесдаги стратегик афзалликларни таҳлил қилиш тушунчаси билан боғлиқ ва телекоммуникация технологиялари ютуқлари ҳамда ахборотларни қайта тақсимлашга асосланган эди.
Автоматлаштирилган иш жойларини тушунчаси
Автоматлаштирилган иш жой (АИЖ)ни якуний фойдаланувчига маълумотларни ишлаб чиқиш ва аниқ предметли соҳада бошқарув вазифаларини автоматлаштиришни таъминловчи ахборот, дастурий, техник ресурсларнинг мажмуаси сифатида белгилаш мумкин.
АИЖни яратиш қуйидагиларни таъминлайди:
- фойдаланувчига нисбатан соддалик, қулайлик ва дўстоналикни
- фойдаланувчиларнинг аниқ вазифаларига мослашишни осонлигини
- жойлашишнинг ихчамлиги ва фойдаланиш ша-роитларига юқори бўлмаган талабларни
- фойдаланувчига ахборот-маълумотнома хизмат кўрсатиши
- техник хизмат кўрсатишни ташкил қилишни нисбатан соддалигини
- тизимнинг ресурсларидан максимал фойдаланиш
- локал ва тақсимланган маълумотлар базасини олиб бориш имконияти
- бошқа тизимлар билан мослашувлик
ШК базасида АИЖни ишлаб чиқиш ўзининг хусусиятларига эга ва улардан асосийларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Диалогли тизимни амалга ошириш.
Ахборотни график тасвирлаш воситаларидан кенг фойдаланиш.
Фойдаланувчилар - касб эгаси бўлмаган дастурчилар томонидан АИЖнинг ОТ ва дастурий воситаларни ўрганишни соддалиги.
Ахборотларни ташқи манбаларда ташкил қилиш ва сақлашнинг соддалиги ва қулайлиги.
Шундан келиб чиқкан ҳолда АИЖни яратиш жараёни қуйидаги вазифалар билан акс эттирилади:
Тизим фойдаланувчиларнинг диалогини амалга ошириш.
Ҳисоботларни параметрик созлаш учун маълумотларни киритиш.
Ҳисоблашлар учун маълумотларни киритиш.
Кўрсаткичларни ҳисоблаш.
Ҳисоботларни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |