Маълумотлар базаси— ахборотлар тизимларининг энг муҳим таркибий қисми. Охирги фойдаланувчи ва маълумотлар базаси администраторининг ишини енгиллаштириш учун МББТ яратилган эди. Бу тизимлар маълумотлар базасини амалий дастурлардан ажратади. МББТ дастур ва аппарат воситаларининг мураккаб комплекси бўлиб, фойдаланувчи шу туфайли фақат маълумотлар базасини мантиқий ташкил этишнигина тасаввур қилади. Маълумотлар базасини мантиқий ташкил этиш уни физик амалга оширишдан (яъни ташкил этиш ва файлларни ишлашдан) сезиларли фарқ қилиши мумкин. Фойдаланувчиларнинг ихтиёрида талаблар тили бўлиб, улар ёрдамида фойдаланувчилар маълумотларни танлаши ва ўзгартириши мумкин.
Маълумотлар базасини бошқариш тизими қуйидагиларга имкон берувчи дастурий воситаларнинг тўпламидир:
а) фойдаланувчиларни маълумотларни аниқлаш ва амаллар бажариш тили воситалари билан таъминлаш. Бундай воситаларга маълумотларни аниқлаш тили (МАТ) ва маълумотлар билан амаллар бажариш тизими (МАБТ) киради. Маълумотлар тили атамаси айтиб ўтилганларининг ҳар иккаласини ёки улардан бирини англатади;
б) фойдаланувчи маълумотларининг моделини қўллаб-қувватлашни таъминлаш. Маълумотлар модели баъзи иловага тегишли физик маълумот-ларнинг мантиқий тақдим этилишини аниқлаш воситасидир;
в) аниқлаш, яратиш ва мантиқий маълумотлар билан амаллар бажариш (яъни танлаш, янгилаш, киритиш ва йўқ қилиш)га имкон берувчи МАТ ва МАБТ функцияларини амалга оширувчи дастурларни таъминлаш;
r) маълумотларнинг ҳимояси ва яхлитлигини таъминлаш. Тизимдан фойдаланиш фақат шунга ҳуқуқи (ҳимояси) бўлган фойдаланувчигагина рухсат этилади. Фойдаланувчилар маълумотлар устида операция бажараётганларида сақланаётган маълумотларнинг мувофиқлилиги (яхлитлиги) таъминланади. Гап шундаки, МББТ кўплаб фойдаланувчилар иши коллектив режимида таъминлашга мўлжалланади.
Фойдаланувчн томонидан МББТни танлаш мезонлари. Фойдаланувчи томонидан амалий иловалар учун МББТни танлаши қуйидаги кўплаб омиллар билан белгиланади:
мавжуд техникавий ва дастурий таъминлаш, уларнинг конфигурациялари, оператив ва диск хотиралари;
• МББТда зарур функциялар воситаларининг мавжудлиги;
• фойдаланувчиларнинг малакаси, даражаси ва МББТда ишлаб чиқаришнинг мулоқот ва МБ билан ишлаш воситалари мавжудлиги.