Модел ва унинг турлари
Маълумотлар базасининг ишини автоматлаштиришни МББТ таъминлайди, у манбада маълумотларни ташкил қилишнинг аниқ модели билан манипуляция қилади. Мантиқий моделни қуришда моделлаштиришнинг уч ёндошиши — иерархик, реляцион, тармоқлидан бири танлаб, олинади.
Иерархик модел — дарахт кўринишидаги тузилишга эга ва пастки босқични юқори босқичга бўйсунишининг вертикал алоқасини акс эттиради. Бу, керакли ахборотларга киришни, фақат барча сўровлар дарахт кўринишидаги тузилишга эга бўлгандагина енгиллаштиради.
Тармоқли модел мураккаб бўлади ва иерархик моделдан горизонтал алоқаларнинг мавжудлиги билан фарқланади. Бу алоқанинг йўналишли бир белгили бўлмайди, бу эса модел ва МББТни мураккаблаштиради.
Реляцион модел — жадваллар йиғиндиси кўринишида берилади, улар устида реляцион алгебра атамаларида шаклланадиган операциялар бажарилади. Моделнинг афзаллиги уни қўллаб-қувватлашнинг замонавий қуролланган воситаларининг нисбатан оддийлиги, ихчамлиги — маълумотлар тузилиши кескинлиги ва ишлашининг тезлиги маълумотлар базасининг миқдорига боғлиқлигида. Ҳозирги вақтда реляцион моделлар қенг тарқалган. Уларда барча таркибий қисмлар ўзаро белгиланган муносабатлар билан боғланган. Моделнинг ҳар бир тури ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Уни тузилишини тушунишнинг осонлиги реляцион моделнинг асосий афзалликларидан биридир.
Автоматлаштирилган ахборот тизимининг тушунчаси ва таснифланиши
Иқтисодий ахборот тизими (ИАТ) — бу иқтисодий объект, усуллар, воситалар, ахборотларни ишлаб чиқиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда иштирок этувчи мутахассисларнинг тўғридан-тўғри ёки тескари ахборотли алоқаларининг ички ва ташқи оқимлари мажмуидир.
Автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) – ахборотлар, ахборотларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар ва моделлар ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишга мўлжалланган техник, дастурий, технологик воситалар ва мутахассисларнинг мажмуидир.
Автоматлаштириш даражасига кўра автоматлаштирилган, автоматик ва ноавтоматлаштирилган (анъанавий) бошқариш тизимлари ўзаро фарқланади. Автоматлаштирилган тизимлар кишилар бўғинини (операторлар, маъмурий аппарат) ўзининг органик таркибий қисмига киритади. Автоматик тизимлар эса йиғиш ва созлашдан сўнг инсон иштирокисиз (профлактик назорат ва таъмирлашни ҳисобга олмаса) принцип жиҳатдан ишлаши мумкин ва уларни кўпроқ технологияларни бошқаришда қўллашади, гарчи бу ўринда автоматлаштирилган тизимлар афзал кўрилса ҳам.
Бошқарув жараёнларининг турлари бўйича ААТ қуйидагиларга бўлинади:
технологик жараёнларни бошқаришнинг ААТ — бу технологик қурилмалар, дастгоҳлар, автоматик линияларни бошқаришни таъминловчи «инсон-машина» тизимларидир;
ташкилий-технологик жараёнларни бошқаришнинг ААТ — технологик жараёнларни бошқаришнинг ААТ ва корхоналарни бошқаришнинг ААТини бирлаштирувчи кўп даражали тизимдан иборат;
ташкилий бошқарувнинг ААТ учун иқтисодиётни бошқаришнинг барча босқичида амалга ошириладиган, ишлаб чиқариш, ҳўжалик, ижтимоий-иқтисодий, вазифавий жараёнлар объекти бўлиб хизмат қилади;
илмий тадқиқотларнинг ААТ — соҳалараро ҳисоб-китоблар ва илмий тажрибаларнинг юқори сифати ва самарадорлигини таъминлайди. ўқитувчи ААТлари таълим тизимида мутахассисларни тайёрлашда, турли соҳа ходимларини қайта тайёрлашда ва малакаларини оширишда кенг тарқалган.
Таснифнинг информатика ва ахборот технологиялари фани аломатлари бўйича уч гуруҳ: соҳавий, ҳудудий ва соҳалараро ААТлар ажратилади.
соҳавий ААТлар саноат ва агросаноат мажмуалари тармоқларида, қури-лишда, транспортда фаолият юритади. Бу тизимлар тегишли муассасаларнинг бошқарув аппаратларига хизмат қўрсатиш масаласини ҳал қилади;
ҳудудий ААТлар маъмурий-ҳудудий туманларни бошқариш учун мўлжал-ланган. Ҳудудий туманларнинг фаолияти минтақада бошқарув вазифаларини сифатли бажариш, ҳисоботни шакллантириш, маҳаллий давлат ва хўжалик идораларига тезкор маълумотларни беришга йўналтирилган;
соҳалараро ААТлар миллий иқгисодиётни бошқаришнинг хизмат идораларининг ихтисослаштирилган тизимларидир.
Фаолият кўрсатиш соҳаси бўйича ахборот тизимлари қуйидаги йўналишларга ажратилади: саноат, транспорт, алоқа, қишлоқ хўжалиги ва ҳоказолар.
Бошқарув тизимининг даражаси бўйича умумдавлат ва тармоқлараро бошқариш органлари, тармоқ ва ҳудудий бошқариш органлари, ташкилотларининг ахборот тизимларига ажралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |