Автоматлаштирилган иш жойларини таснифи
Амалга оширилаётган вазифаларига кўра АИЖнинг учта синфи ажратилади:
раҳбарники.
мутахассисники.
техник ва ёрдамчи ходимники.
АИЖ раҳбарининг олдига қуйидаги талаблар қўйилади:
мунтазам оператив ва ишончли ахборотлар билан тўлдириладиган маълумотлар ва билимларнинг тақсимланган базаларини мавжудлиги;
маълумотлар ва билимларнинг айрим базаларига фақат чекланган шахслар доираси ёки фақат раҳбарларнинг ўзи кириши мумкин;
ахборотларни оператив қидирилишини таъминланиши;
бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлашнинг дастурий воситаларини мавжудлиги;
корхоналарнинг ташкилий тузилиши доирасида ахборотларнинг бошқа манбалари билан оператив алоқани таъминлаш.
Мутахассис (режачи, молиячи, ҳисобчи, технолог ва ҳ.к.)нинг АИЖ ҳам маълумотлар ва билимларнинг маҳаллий базалари ва ҳам маълумотларнинг тақсимланган базалари ва амалий дастурий таъминланиши асосида касбий фаолият вазифаларини ечилишини таъминлайди.
Техник ходимнинг АИЖ ахборотларни киритиш, маълумотлар базаларини олиб бориш, ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ижроия фаолиятини назорат қилишни амалга оширади.
Автоматлаштирилган иш жойлари таъминотининг турлари
Техник таъминот - АИЖни жихозлаш учун техник воситаларининг танлаб олинган мажмуаси билан асосланган.
Ахборот таъминот - автоматлаштирилган ахборот тизимларининг энг муҳим элементи бошқарилаётган объектни ҳолатини таърифловчи ва бошқарув қарорини қабул қилиш учун асос булувчи ахборотларни акс эттириш учун мўлжалланган.
Математик таъминот - натижавий ахборотни шаклланишини таъминловчи алгоритмлар мажмуасидан иборатдир. Математик таъминот амалий дастурлар мажмуасини ишлаб чиқиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Дастурий таъминот таркибида таъминлашнинг вазифалари бўйича фарқланувчи иккита асосий турларини: умумий (тизимли) ва махсус (амалий)ни ажратиш мумкин. Умумий дастурий таъминотга дастурларни ишлаб чиқишни автоматлаштирилишни ва компьютерда да ечилаётган вазифага тегишли бўлмаган иқтисодий ҳисоблаш жараёнини ташкил қилишини таъминловчи дастурлар мажмуаси киради. Махсус ДТ фойдаланувчининг аниқ вазифаларини ечиш дастурларининг мажмуасидан иборат бўлади.
Ташкилий таъминот ўз ичига мутахассислар фаолиятини иш жойида компьютердан ёки бошқа турдаги терминалдан фойдаланишда тартибга солувчи ва ҳар бир мутахассисларнинг хизматлар и ва вазифаларини белгилаб берувчи ҳужжатлар мажмуасини олади
Лингвистик таъминот ўз ичига фойдаланувчи билан мулоқат тилини суровлар тилини, ахборот қидириш тилини, тармоқлардаги воситаси тилларни олади. АИЖда тилли воситалар фойдаланувчи ҳаракатлари ва ШК кўринишидаги аппарат қисмини бир маънодаги маъновий мослигини таъминлайди.
Услубий таъминот уларни тадбиқ этиш, улардан фойдаланиш ва фаолият юритилишларининг самарадорлигини баҳоллаш бўйича услубий кўрсатмалар, йурикномалар ва қоидалардан иборат бўлади.
Эргономик таъминот мутахассислар томонидан АИЖдан фойдаланишда энг қулай шароитларни таъминловчи тадбирлар мажмуасидан иборат. Бу АИЖ техникасини жойлаштириш учун махсус мебелни танлашни, ҳужжатлар ва магнитли манбаларни сақлаш учун картотекаларни ташкил қилишни кўзда тутади.
Ҳуқуқий таъминот бу АИЖни фаолият юритиши шароитларида мутахассисларнинг хукуклари ва мажбуриятларини белгилаб берувчи салбий - хукукий ҳужжатларнинг тизимидир. Бу ҳужжатлар ахборотларни сақлаш ва ҳимоялаш тартибини, маълумотларни тафтиш қилиш қоидаларини, АИЖда бажарилаётган операцияларнинг юридик ҳақиқийлигини таъминлашни тартибга солувчи ишламалар мажмуаси билан катъий боғланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |