Axбoрoтлaрни электрoн усулдa ишлaб чиқиш мaжмуaлaри
Турли соҳаларда ҳал этиладиган статистик вазифалар фойдаланувчи нуқтаи назаридан тартибга солувчи ва сўров (тартибга солинмайдиган) вазифа-ларига бўлинади.
Тартибга солувчи вазифалар деганда статистик ҳисобот маълумотларини қўмитанинг тегишли даражасида ишлаб чиқиш вазифаси тушунилади. Ҳар бир тартибга солувчи вазифа, қоидага кўра, статистик ҳисоботнинг баъзи бир аниқ шакли ёки бир неча шаклининг шаклланиши билан боғлиқ.
Бундай вазифаларни ечиш учун-яқин вақтларга қадар ахборотларни электрон усулда ишлаб чикиш мажмуалари (АЭИЧ) ёрдамида амалга ошириладиган ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилган.
Давлат статистика қўмитасида АЭИЧнинг икки тури фаолият юритмоқда, улар шартли равишда тизимли ва маҳаллий АЭИЧ деб аталади.
Давлат статистика қўмитасида АЭИЧ лойиҳалаштиришни автоматлаштириш учун мўлжалланган турли хилдаги пакетлар кенг қўлланилади. Уларни ишлаб чиқиш асосига қуйидагилар киритилган:
а) турли тартибга солувчи вазифалар учун маълумотларни ишлаб чиқишни таъминловчи дастурий модулларнинг ягона мажмуасидан фойдаланишга асосланган ташкилий услубиёт бирлиги;
б) ахборотларни ишлаб чиқишда иқтисодчилар, операторлар меҳнатининг энг кам сарфланиши ва ШК ресурсларидан оқилона фойдаланишга эга иқгисодий технология;
в) вазифалар параметрларига қайта дастурламасдан айрим ўзгартириш-ларни киритиш имкониятини асослаб берувчи статистик вазифалар қўйили-шидаги ўзгаришлар ва қўшимчаларга нисбатан дастурий таъминланишнинг мослиги ва кўп вариантлиги;
г) барча тартибга солувчи вазифалар учун маълумотлар ишлаб чиқиш жараёнларини қуришнинг ягона услубиётини асослаб берувчи турларга ажратиш ва бир шаклга келтириш;
д) ахборотлардан кўп марта ва кўп вазифали фойдаланиш мақсадида уларни ҳисоблаш тизимига бир марта киритишни асослаб берувчи маълумотларни ишлаб чиқишнинг интеграцияси.
Ахборот-коммуникация технологиялари асосида иқтисодий таҳлил вазифаларини ечишни ташкил қилиш
Тaҳлилий мaжмуaлaрдa қўллaнилaдигaн aмaлий дaстурий пaкети (AДП) тaркибигa «Oлимп», «Мезoзaвр» вa бoшқaлaр кaби кенг фoйдaлaнилaдигaн дaстурий мaҳсулoтлaр кирaди.
Ҳoзирги пaйтдa “Oлимп” стaтистик тaҳлил вa мaълумoтлaр aсoсидa бaшoрaтлaш учун мўлжaллaнгaн энг яxши AДПлaрдaн биридир.
AДП тaркибигa aсoсий дaстурлaрдaн тaшқaри қуйидaгилaр кирaди:
MNCALC электрoн жaдвaли;
AИТ (aмaлий ижтимoий тaдқиқoтлaр) aмaлий стaтистик тaдқиқoтлaр сўрoвлaрини тaйёрлaш вa киритиш дaстури.
Вазифавий нуқтаи назардан АДПга қуйидагилар киради: маълумотлар муҳаррири, маълумотларни график кўринишида акс эттириш воситалари ва ўзгартириш утилиталари ҳамда статистик таҳлил усулларини амалга ошириш дастурлари.
«Олимп» АДП дастурлари билан статистик таҳлилнинг қуйидаги усуллари амалга оширилади: корреляцион, регрессион, дисперссион, дискриминантли, омилли ва компонентли қаторлар боғлиқлиги жадвалларининг таҳлили ва бошқа усуллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |