Аминов Ф.Б.- ҚарМИИ
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси доценти
САВДО СОҲАСИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Аннотация.
Ушбу
мақолада
савдо
соҳасида
рақамли
технологияларнинг
самарадорлиги, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари,
улгуржи савдони автоматлаштириш учун турли ёндашувлардан фойдаланиш бўйича
хулосалар келтирилган.
Калит сўзлар:
Рақамли технологияларнинг самарадорлиги, савдо соҳасини
рақамлаштириш, электрон савдо, улгуржи савдо, чакана савдо.
Аннотация.
В данной статье обобщены эффективность цифровых технологий в
торговле, основные направления развития цифровой экономики, использование
различных подходов к автоматизации оптовой торговли.
“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT,
STRATEGIES”
148
Ключевые слова:
Эффективность цифровых технологий, цифровизация сферы
торговли, электронная коммерция, опт, розница.
Annotation.
This article summarizes the effectiveness of digital technologies in trade, the
main directions of development of the digital economy, the use of different approaches to the
automation of wholesale trade.
Keywords:
Efficiency of digital technologies, digitalization of the trade sector, e-
commerce, wholesale, retail.
Бугунги кунда рақамли технологиялар ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча
жабҳаларига кириб борди ва унинг кўлами кундан-кун кенгайиб бормоқда.
Глобаллашув шароитида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш нафақат алоҳида
иқтисодий тизимлар, балки умумдавлат даражасидаги вазифага айланди. Шуни ҳисобга
олган ҳолда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар
ва соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш
бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган тадбирларни ҳаётга изчил татбиқ
этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиётни рақамлаштиришни
ривожлантириш ва иқтисодиёт тармоқларинининг самарадорлигини ошириш, шунингдек,
устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳаракатлар стратегияси қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикасида рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий
иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрда «Рақамли Ўзбекистон – 2030»
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
фармони қабул қилинди.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва
соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалигида
ва хизмат кўрсатиш соҳаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг
жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши ахборот коммуникация технологиялари
(АКТ)нинг ривожланиш даражаси билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлиб хизмат кўрсатиш
соҳасида айниқса, совдада қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:
➢
ЯИМда рақамли иқтисодиётнинг улуши;
➢
АКТ тармоғига киритиладиган инвестициялар ҳажми;
➢
интернетнинг тезлиги, мамлакат ҳудудининг интернет билан таъминланиш
даражаси;
➢
аҳолининг ундан фойдаланиш қулайлиги;
➢
электрон савдонинг ривожланиши;
➢
ташкилотларнинг АКТ соҳасидаги мутахассислар билан таъминланиш
даражаси.
Хизмат кўрсатишда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган миллий
стратегия ва дастурлар кўпинча секторал ёндашувга асосланади.
Хизмат
кўрсатишда
рақамли
иқтисодиётни
ривожлантиришнинг
асосий
йўналишлари
➢
электрон савдо;
➢
савдода логистика хизмати;
➢
AКТ инфратузилмасининг роли, унинг сифати;
➢
интернетнинг сиғими ва тезлиги.
Электрон савдо - бу сотиш, сотиб олиш, буюртмаларни етказиб бериш ёки
мажбуриятларни олиш, интернет орқали маҳсулотлар, товарлар ва хизматларга буюртма
бериш. Бу борада жамиятнинг барқарорлигида AКТ муҳим рол ўйнайди ва ахборот
коммуникация технологиялари, фан, технологиялар ва инновациялар ҳисса қўшиши
мумкин бўлган асосий жиҳатлар сифатида белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |