Ўзбекистон республикаси
Курилиш вазирлиги
МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ самарқанд давлат
архитектура-қурилиш институти
“Бино ва иншоатларНИ ЛОЙИҲАЛАШ” кафедраси
“САНОАТ ВА ФУКАРО БИНОЛАРИ АРХИТЕКТУРАСИ”
фанидан
Курс лойихасига
Тушунтириш хати
Мавзу: Шахрисабз шахридаги “6 қаватли, 36-квартирали турар-жой биноси”
Бажарди: 207-Б ва ИҚ гурух.
Талабаси: Нематуллаев Ж.
Кабул килди: Матёқубов Б.
Самарқанд 2022 й.
КИРИШ
Республикамиз мустақилликка эришиб иқтисодиётда бозор муносабатлари ривожланиши билан қурилиш соҳасида ҳам ширкатлар ва хусусий қурилиш ташкилотлари фаолият кўрсата бошлади. Лекин қурилиш ишларини механизациялаш асосида индустриал усулларда бажариш, типлаштирилган ва стандартлаштирилган қурилиш конструкциялари ва буюмлардан фойдаланиш жараёнида машина ва механизмлардан кенг кўламли фойдаланиш ўз аҳамиятини йўқотмаслиги кўриниб турибди.
Кейинги йилларда республикамизда ғишт ва енгил бетонлардан майда девор блоклари ишлаб чиқариш бир мунча кўпайди. Аҳоли тамонидан яккаҳол уй жой қурилишида бу материаллар кенг қўлланилмоқда. Шахсий уй жойлар қурилишида қаватлар сонининг кўпайиши, уйларда яратиладиган қулайликлар даражасининг ортиши кузатилмоқда.
Ҳозирги чет эл сармоялари билан бирга тузилаётган қўшма корхоналар бу фикримизга далилдир.
Ўзбекистонда қурилиш бўйича илмий текшириш институтлари мавжуд. Янги типдаги турар жой ва жамоат бинолари яратилмоқда. Бунда халқимиз турмушидаги ўзгаришлар ўз аксини топмоқда. Қурилишнинг ривожланиши билан отроф муҳитни муҳофаза қилишни узвий боғлиқ ҳолда ҳал этиш муҳим ва долзарб масаладир. Бунга этиборни кучайтириш лозим.
Ўзбекистон худуди тоғлар ва текисликлар, чўллардан иборат ям-яшил воҳаларга бой. Зилзила содир бўлиш эҳтимоли катта ва грунтлари ўта чўкувчанлик ва бошқа алоҳида хусусиятларга эга худудлар мавжуд. Республика худуди учун иқлимий, зилзила ва бошқа турдаги худудлаштириш хариталари ишлаб чиқилган. Лойиҳачи архитектор ва қурувчининг вазифаси –лойиҳаланадиган бинолар учун барча шароитларни ҳар томонлама ўрганиш ва уларнинг энг оқилона ечимларини топишдир.
Ўзбекистондаги архитектура ва қурилиш тарихи; архитектура меҳнати, унинг тушунчаси ва масалалари, архитектура қурилиш лойиҳалаш асослари, бино ва иншоотлар тўғрисида тушунча, бино-иншоотларга қўйилган талаблар ва уларнинг таснифи, қурилишни саноатлаштириш, турдошлаш, бир хиллаштириш ва стандартлаш, бир модулли тизим; лойиҳавий ва конструктив ечимларни техника иқтисодий баҳолаш, фуқаро биноларининг асосий элементлари ва конструктив схемалари; қурилиш тизимлари, конструктив тизимлари, уларни танлаш ва асослаш Ўзбекистон шароитларда, горизонтал ва вертикал асосий (юк кўтарувчи) қурилмалар, Ўзбекистон шароитида турар жой биноларни лойиҳалаш меъёрлари ва қоидалари, ҳажмий режалашга оид ечимларга қўйилган талаблар; турар жой биноларини лойиҳалаш вазифалари, ёнғинга ва зилзилага қарши шаҳарсозлик талаблари; хонадон (квартира)лар ва лойиҳалаш меъёрлари, кам қаватли, кўп қаватли ва баланд иморатларни, турар жой биноларини ҳажмий режавий лойиҳалаш, техник иқтисодий асослаш ва кўрсаткичлари; жамоат биноларини лойиҳалаш меъёрлари ва қоидалар, таснифи, лойиҳалаш талаблари ва меъёрлари; жамоат биноларининг асосий, коммуникацион санитария гигиенавий ва техникавий хоналарини лойиҳалаш меъёрлари ва қоидалари, йўлакли анфилада (ўзаро боғлиқ хоналар)ли зал турдаги жамоат биноларининг техника иқтисодий асослаш ва кўрсаткичлари; замин ва пойдеворлар, деворлар ва алоҳида таянчлар, ора ёпмалар ва поллар, пардеворлар, дераза ва эшиклар; том ёпмалар, зиналар ва пандус (қия йўл)лар; йирик блоклардан бино, конструктив схемалари ва уларнинг турлари, конструктив ечимлари; йирик панелли бинолар, деворий панелларнинг конструктив схемалари, деворий панелларнинг конструктив схемалари, деворий панелларнинг улаш жойлари, синч панелли бинолар, тайёр хоналардан қурилган ҳажмий блоклардан бинолар, ҳажмий блок турлари, ҳажмий блокларнинг конструктив ечими, яхлит бетонли бинолар, яхлит бетонли биноларнинг конструктив схемалари, фуқаро биноларининг муҳандисли техникавий жиҳозлари, эскалаторлар, ахлат чиқинди ташлагичлар, биноларни шамоллатиш мосламалари, баланд иморатлар ва кўтаринки этажли бино қурилмалари, зал хоналарининг ёпмалари, рама ва равоқ қурилмалари, биноларнинг фазовий қурилмалари, қурилишдаги иссиқлик техникаси, акустика ва ёруғлик техникасининг асослари, (том ёпма) қурилмаларнинг иссиқлик бўйича техникавий ҳисоби, (том ёпма) қурилмаларнинг намлик тартиби, қурилишдаги товуш ўтказмаслик асослари, қурилишдаги ёруғлик техникаси, хоналарни табиий ёритиш ҳисоби.
Шунинг учун мен топшириққа биноан Шахрисабз шаҳрида 6 қаватли
36-квартирали турар-жой биноси лойиҳасини чизишни ўзимга мақсад қилиб олдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |