Саноат ва фукаро бинолари архитектураси”


Лойихаланадиган бинонинг конструктив ечими



Download 0,64 Mb.
bet3/7
Sana25.06.2022
Hajmi0,64 Mb.
#703697
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5195075403382791428 (2)

Лойихаланадиган бинонинг конструктив ечими.
Бинонинг конструктив ечими лойҳалаштиришнинг дастлабки босқичида конструктив ва қурилиш системаларини ҳамда конструктив схемаларни танлаш билан белгиланади.
Горизонтал юкларни вертикал конструкцияларга узатишни турли усуллар билан амалга ошириш мумкин (барча вертикал конструкцияларга ёки махсус вертикал диафрагмаларга, боғловчи элементларга, ёки ҳар иккаласига ҳам).
Вертикал юк кутарувчи конструкциялар турли хил. Бу конструкцияларнинг тури конструктив системаларни турларга бўлиш учун белги бўлиб хизмат қилади. Мени лойиҳамда вертикал юк кўтарувчи конструкцияларни ясси конструкциялар (деворлар)дир. Шу вертикал юк кўтарувчи конструкцияларнинг турларига мос равишда асосий конструктив системани каркассиз (деворли) системани танладим.
Шундай қилиб танланган деворли (каркассиз) система турар-жой биноларида энг кўп тарқалган системадир.
Биноларни деворли (каркассиз системада) лойиҳалашда асосан бўйлама деворлар юк кўтарадиган конструктив схема қўлланилди.


Биномиз куйидаги конструкциялардан ташкил топган .
Қурилиш конструкциялари деганда қурилиш ишлари жараёнида ўзаро боғланган элементлардан яралган бино ёки иншоотнинг турли вазифага мўлжалланган (бино девори, том, ёпма, пойдевор ва шунга ўхшаш) қисми тушунилади.


Пойдеворлар:


1-расм: Бино ер ости қисмларининг конструкциялари: а - йирик блокли бинолар учун пойдевор блоки; е – ертула блоклари
Пойдевор -лойихаланаётган бинони тасмали темирбетон коснтрукциалардан лойихаланган. Баьзи бир кисмларда уларни кучлантириш ва мустаҳкамлигини ошириш хамда темирбетон яхлит синч конструкцияни жойлаштириш ва қўллаш мақсадида яхлит ёки яхлит йиғма тарзда ишланган. Пойдевор концрукцияси учун тўшама сифатида Ф-12 маркали тўшама турлари ишлатилган тушаманинг эни 1400мм узунлиги 2380мм, 1180мм ва баландлиги 300мм.
Пойдевор - лентасимон йирик блоклардан иборат бўлиб, унинг таглигининг эни  1400 мм, чуқурлиги полга нисбатан -3,0 м да жойлашган. У барча асосий деворларнинг остига қилинади. Пойдевор учун бетон синфи В12,5 ва АIII арматура турлари билан жиҳозланган. Пойдеворнинг ташқи сирти қиздирилган битум мастикаси билан икки марта суртилади. Пойдеворнинг чуқурлиги носейсмик туманлардаги сингари қабул қилинган.

Цоколь деворнинг 1-қават поли сатҳидан пастда жойлашган бино атрофидаги ер сатҳигача бўлган қисми бўлиб, деворни атмосфера намлиги ва бошқа таъсирлардан сақлайди, ҳамда тўғридан тўғри пойдевор устида ётади. Цоколь блокларнинг эни 400 мм, баландлиги, 600 мм узунлиги 880мм, 1180мм, 2380мм. Барча пойдеворлар тўшамаси ва пойдевор блоклари ўзаро кесишмаган чоклар усули билан ҳосил қилинган пойдевор тўшамаларини монтаж килишдан олдин бинолар асоси тупроқ таркибига майда қум тошли маҳсулотларни киритиб преслаш йўи билан мустаҳкамланган. Блоклар тушамаларига ва ўзаро бир бирига териш учун бўйлама ва кўндаланг чоклар 200 маркали семент қумли қоришмадан ишланган. Умумий массаси 3 т.гача бўлиши мумкин


Деворлар:


Деворлар — ўз вазифасига ва жойлашишига кўра ички ва ташқи тўсиқ, яъни хонани ташқи муҳит таъсиридан ҳимояловчи ёки хоналарни бир-биридан ажратиб турувчи элементлар.
Деворлар юк кўтарувчи ва юк кўтармайдиган турларга бўлинади. Юк кўтарувчи деворлар юқорида жойлашган конструкстиялар, жиҳозлар, мебеллар ва шу кабилардан тушадиган оғирликни кўтариб туради.
Ташқи деворлар бинодаги ички сунъий яратилган муҳитни ташқи муҳитдан ажратиб туради ва бино фасадининг асосий композиция вазифасини ҳамда, кўпинча, юк кўтариш вазифасини ҳам бажаради.
Бинонинг ташқи девори йирик блокдан иборат бўлиб, девор қалинлиги  400 мм, 2 қаторли, ушбу бинонинг девори цемент қум қоришмаси маркаси М50 дан кам бўлмаган қоришма билан терилади.
Чордоқ ёпмасига тикланган, баландлиги 600 мм ли бўлган девор қисмлари арматураланган ва антисейсмик камарларга маҳкамланмаган.
Ички деворлар одатда юк кўтариш ҳамда тўсиқ конструкция вазифасини бажаради.
Бинонинг ички девори йирик блокдан иборат бўлиб, девор қалинлиги
 200 мм 2 қаторли, ушбу бинонинг девори цемент қум қоришмаси маркаси М50 дан кам бўлмаган қоришма билан терилади.
Юк кўтармайдиган пардадеворлар одатда қаватлараро ёпмаларнинг юк кўтарадиган конструкцияларига таянадилар. Биринчи қаватда ҳам бундай пардадеворларнинг остидан алоҳида пойдевор қилиш шарт эмас. Уларни пол остидаги бетон ёки шағал тўшамага таянтириш мумкин.
Пардадеворлар биноларнинг қаватларини хоналарга ажратиш учун қўлланиладиган юпқа, юк кўтармайдиган, вертикал ички тўсиқ конструкциясидир.
Юк кўтармайдиган пардадеворлар одатда қаватлараро ёпмаларнинг юк кўтарадиган конструкцияларига таянадилар. Биринчи қаватда ҳам бундай пардадеворларнинг остидан алоҳида пойдевор қилиш шарт эмас. Уларни пол остидаги бетон ёки шағал тўшамага таянтириш мумкин.
Бинонинг пардадевори йирик блокдан иборат бўлиб, девор қалинлиги
 300 мм 3 қаторли ташкил этиб, ушбу бинонинг девори цемент қум қоришмаси маркаси М50 дан кам бўлмаган қоришма билан терилади. Сим тўрни диаметри 3 мм. арматура лентасининг охири асосий конструкциялар билан бириктирилади.


Ёпмалар:
Қаватлараро ёпма биноларнинг ички фазосини қаватларга бўлиб турувчи горизонтал тўсиқ конструкция-ёпма плиталар. Ички ғовакли плиталарнинг қалинлиги 220 мм узунлиги 6м гача ва эни 1м ва 1,2м гача бўлиши мумкин.
Ораёпма конструкциялари отсек чегарасида горизонтал ва вертикал текисликлар бўйича бикр мустаҳкам. Вертикал элементларга боғланган. Бу боғланиш горизонтал кучларни вертикал элементларга узатиши зилзила жараёнида конструкцияларнинг биргаликда ишлашини таъминлайди.
Ораёпма плиталар йиғма темир бетон плиталардан иборат бўлиб серияси 1.141.1 -выпуск 1, маркаси 1 ПК59.12 8А IIIb С9 бўлиб плитанинг узинлиги L=5,86 м; эни В=1,20; 1,00 м қалинлиги  220 мм ни ташкил этади ва деворга таяниш масофаси 120 мм.
Ёпмалар биноларнинг юқориги горизонтал тўсиқ конструкциясидир. У ҳам ички муҳитни ташқи муҳитдан ажратиб туради.
Ёпмалар конструкциялари отсек чегарасида горизонтал ва вертикал текисликлар бўйича бикр мустаҳкам. Вертикал элементларга боғланган. Бу боғланиш горизонтал кучларни вертикал элементларга узатиши зилзила жараёнида конструкцияларнинг биргаликда ишлашини таъминлайди.
Ёпма плиталар йиғма темир бетон плиталардан иборат бўлиб серияси 1.141.1-17С выпуск 1, маркаси 1 ПК59.12 8А IIIb С9 бўлиб плитанинг узинлиги L=5,86 м; м эни В=1,20; 1,00 м қалинлиги  220 мм ни ташкил этади ва деворга таяниш масофаси 120 мм.


Поллар:
Поллар — турли асосларга, масалан, кўпинча лагаларга, темир-бетон ёпма панел устидан ёки «подвал»сиз биноларда биринчи қаватнинг остига тўғридан-тўғри зах ўтказмайдиган асос устига ўрнатилади.
Полнинг энг юқори қатлами қоплама ёки ҳақиқий пол деб аталади.
Пол материали олдиндан тайёрланган юза сатҳига ўрнатилади. Бунда тагига солинган текисловчи қатлам бетондан, стемент-қум қоришмасидан, асфалтдан ёки гипсдан иборат бўлиши мумкин.
Қаватлараро ораёпмада пол асоси бўлиб, ораёпма кўтарувчи конструкстия ҳисобланади. Бунда тагига солинадиган бетон қатлами бўлмайди. Пол конструкстиясига товуш ўтказмайдиган, иссиқлик ва сув ўтказмайдиган қатламлар қўшимча бўлиб кириши мумкин. Бинонинг вазифасига ва ишлаб чиқариш жараёнлари характерига кўра поллар пишиқ бўлиши, иссиқни кам ўлказувчи сирпанмайдиган, ҳўлланганда шишмайдиган, кўриниши чиройли, чанг олмайдиган, юрганда товуш чиқармайдиган, осон тозаланувчан, индустриал ва арзон бўлиши керак.


Томлар:
Том - бино ва иншоотларни иқлимий омил ва таъсирлардан муҳофаза этишга мўлжалланган устки тўсиқ.
Совуқ чордоқ - ташқи тўсиқлар билан иситилмаган ва ҳисобий иссиқ ўтказмасликка эга бўлган чордоқ ораёпмаси билан чордоқ орқали ташқарига чиқариладиган сўрув вентиляциясини ўтказувчи каналларни кўзда тутувчи чордоқ тури.
Том қоплама - бинони ёғин-сочинлардан асрайдиган томёпманинг устки унсури.


Дераза ва эшиклар:
Эшиклар — хоналарни бир-бири билан боғлайди, шунингдек, хонага
кириш ва ундан чиқиш йўли ҳисобланади. Улар девордаги ёки парда
девордаги эшик ўрни, эшик қутиси (кесакиси) ва табақасидан иборат бўлади.
Асосий эшикларни ДО21-12 h=2100 b=1000мм, хожат ва ювиниш хоналарини ДО21-13 h=2100 b=700мм килиб кабул киламиз.
Турар-жой биноларида булардан ташқари бошқа конструктив элементлар, яъни дахлиз, айвон, эшик усти соябони ва бошқалар бўлиши мумкин.
Деразалар — хоналарга ёруғлик, қуёш нури тушиши ҳамда хоналарни шамоллатиш учун хизмат қилади. Улар дераза ўрни, дераза кесакиси ва дераза табақаларидан иборат.
Деразаларни ОС15-12 h=1500мм b=1500мм кабул киламиз.


Зинапоялар:
Зинапоялар — бино қаватларини ўзаро боғлайди ва одамларни бинодан эвакуастия қилиш вазифасини ҳам бажаради. У зина маршлари ва зина майдончаларидан иборат бўлади.

Зинапоя мустахкам, ўтга чидамли ва фойдаланиш учун қулай, хамда хавфсиз бўлиши керак. Зинапоянинг баландлиги 150 мм, эни 300 мм булиши керак. Куплаб турар-жой бинолари қуришда йиғма темир бетон зиналар йирик элементлар маршлар ва супачалардан монтаж қилинади.





Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish