Лойиҳалаш учун дастлабки маьлумотлар
Шахрисабз шаҳридаги 6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносини лойиҳалашда қуйидаги маълумотлар эьтиборга олинган. Турар-жой биноларини лойиҳалаш ишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг қурилиш зоналарга бўлинишига мос равишда амалга оширилган .
6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносини ўрни (деразалари қаратилган томонини) белгилашда хоналарга қуёш тушиб туриши, уларнинг табиий ёруғлик билан ёритилиш даражаси, микроиқлими, ётоқхоналарнинг чангдан, қизиб кетишдан, шамолдан ва шовқиндан ҳимояланишга оид санитария талаблари назарда тутилган.
6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносининг шовқин ўтказиш даражасига мос келади.
6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносининг баландлиги, яъни қаватлар оралиғи 3,0 м ва бинонинг умумий баландлиги 20,4 метрни ташкил этади.
Лойиҳаланаётган бино турар-жой биноси ва Iб зонада жойлашган бўлгани учун қаватларнинг бир полдан иккинчи полгача баландлиги 3,0 м ни ташкил этади.
Турар-жой биносидаги ётоқхоналарга, ошхоналарга, зина саҳналарига, умумий йўлакларга, даҳлизларга табиий ёруғлик тушиб туради. Табиий ёруғлик меъёридаги маълумотларга асосланиб қабул қилинган. Бунда квартираларнинг ёруғлик тушадиган эшик ва деразалари майдони билан мазкур хоналар полининг майдони ўртасидаги нисбат 1:5,5 дан катта эмас. Iб зонада энг кичик нисбат 1:8 га тенг.
Лойиҳаланаётган бино Iб зонада жойлашган бўлгани учун бинодаги квартиралар тўғри йўналишда шамоллатиладиган қилинган. Бунда ҳаво оқими бир квартирадан бошқа квартирага ўтолмайди.
Зина сатҳлари табий ёруғлик билан ёритилган ва ташқи девордаги деразалар орқали шамоллатиб турилади.
Сирдарё шаҳри учун қуйидаги иқлимий маълумотлар қобул қилинган:
Румблар бўйича қайталаниши 16 % ва ундан ортиқ бўлган шамол ўртача тезликларининг минимал қиймати v=1,5 м/сек.
Энг совуқ суткаларнинг ўртача температураси =-16 градус.
Энг совуқ 5 кунликнинг ўртача температураси =-14 градус.
Июль ойининг ўртача температураси =+28,5 градус.
Ташқи ҳаво температураси суткалик ўзгаришларининг июль учун максимал амплитудаси tн=+22,5 градус.
Лойихаланадиган бинонинг хажмий-тархий ечими.
Лойиҳаланаётган турар жой учун бўйлама юк кўтарувчи пишиқ темир бетон блокли конструкцияли каркассиз конструктив схемани танлаб оламиз. Бино тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб унинг ўзинлиги L=57,6 м, эни B=12,6 м қаватлар баландлиги биринчи қават полидан иккинчи қават полигача 3.3 м ни ташкил қилади. Цоколь қисми эса hц=-1,35 м ни ташкил этади. Бинонинг умумий баландлиги 20,4 м.
Бинолардаги хоналарни вазифаларига қараб асосий (ишчи), ёрдамчи ва коммуникация хоналарига бўлинган.
Асосий хоналарга бинонинг функционал вазифасига мос равишда кишилар томонидан бажариладиган фаолиятга мўлжалланган хоналар киради, яъни яшаш хоналари.
Бироқ, бинодаги асосий жараённи амалга ошириш учун асосий хоналардан ташқари бошқа хоналар ҳам керак бўлади. Шулардан бири ёрдамчи хоналардир. Улар бинода амалга ошириладиган жараёнларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур, лекин бинонинг вазифасини белгиламайдилар, бунга квартирадаги ошхона, ваннахона, ҳожатхона кабилар мисол бўлади.
Бинолардаги асосий ва ёрдамчи функционал вазифаларни бажарувчи барча хоналар коммуникация хоналари воситасида ўзаро боғланган бўладилар. Уларнинг асосий вазифаси - кишиларнинг ҳаракатланишига қулайлик яратишдир (коридор, йўлаклар, зина ва шунга ўхшашлар).
Хоналарни бир-биридан ажратилган, план ечим бир хил ёки бир бирига ўхшаш бўлмаларда (отсек) жойлаштириш планировканинг секция системаси номини олган. Бу система мен лойиҳалаётган бинода қўлланилган.
Лойиҳалаш учун топшириқ сифатида Шахрисабз шаҳрида қуриладиган, турар жой биноси, 6 қаватли, 2-секцияли, 36 квартирали лойиҳаланадиган бино берилган. Лойиҳалаш учун топшириқ бўйича бинодаги умумий хоналар сонидан келиб чиққан ҳолда 5 хоналик 3 та, 4 хоналик 1 та, 2 хоналик 1 та,
1 хоналик 1 та ҳисобий ишлар бажарилади. Йукоридаги барча талабларпи 2.08.01-19 “ТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИ” ШНКдан олинган. Лойиҳалаётган бинони хоналарини ШНКнинг 3-“Турар жойлар ва уларнинг таркибий қисмлари” бўлимининг 1-мажбурий жадвали ҳамда 7 тавсиявий иловасининг 2- жадвали асосида яхшиланган класс қулайликка эга бўлган деб белгилаймиз ва турар жойларнинг яшаш ва ёрдамчи умумий майдонларини уша жадвал буйича лойихалаш ишларини амалга оширамиз.
Турар жойлартаркибидаги хоналарнинг юқорида ҳисоблаб чиқарилган майдонларига асосланган ҳолда секциянинг умумий майдонини турар жойлар учун тақсимлаб оламиз ва белгиланган меёрлар ва қоидалар асосида турар жойларни лойиҳалаш ишларини амалга оширамиз (қаватлар режаси чизмаси амалга оширилади М1:100, 1:200).
Хоналарнинг улчамлари чизмада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |