Саноат маркетинги



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

 
 
 
 


5-Мавзу: Молиявий инвестициялар ҳисоби. 
 
Режа: 
1. 
Молиявий инвестициялар тўғрисида тушунча, уларни баҳолаш. 
2. 
Инвестициялар келиб тушишини ҳисобга олиш. 
3. 
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қиймат усули билан ҳисобга олиш. 
4. 
Инвестициялар чиқарилишини ҳисобга олиш. 
 
Таянч иборалар: 
 
Эркин пул маблағлари, иқтисодий наф, қимматли қоғозлар, номинал қиймат, жорий 
қиймат, бозор қиймати, молиявий инвестициялар, акциялар, активларни қайта баҳолаш, умумий 
инвестицион портфель. 
Бозор иқтисодиёти шароитида эркин пул маблағларига эга бўлган корхоналар маълум вақт 
мобайнида қўшимча даромад, яъни иқтисодий наф олиш мақсадида уларни бошқа 
корхоналарнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун сарфлайдилар. Бундай қўйилмалар 
молиявий инвестициялар деб аталади. 
Молиявий инвестициялар - хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга 
(фоиз, роялти ва дивиденд шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган капитал қийматининг 
ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар. 
Молиявий инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрда 65-сон билан тасдиқпанган ва Адлия вазирлиги 
томонидан 1999 йил 16 январда 596-сон билан рўихатга олинган 12-сонли «Молиявий 
инвестацияларни ҳисобга олиш» БҲМС билан тартибга солинади. 
Молиявий қўйилмалар қўйиш муддатига кўра жорий (қисқа муддатли) ва узоқ 
муддатлиларга ажратилади. 
Улушни ифодалайдиган қимматли қоғоз инвестор томонидан эмитент мулкидаги улуши 
(капитали)га эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайди. 
Молиявий кўйилмалар турлар бўйича қуйидагича гуруҳланади. 
I: қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар, сертификат, давлат ва маҳаллий фоиз 
заёмлари)га инвестициялар, хўжалик жамиятларига инвестициялар, қарам хўжалик тларига 
инвестициялар, чет эл капиталига эга бўлган хоналарга инвестициялар ва бошқа инвестициялар. 
Бир корхона томонидан бошқа корхонанинг оддий акцияга узоқ муддатли инвестициялари 
инвесторга тегишли ҳуқуқига эга бўлган акциялар фоизига қараб туркумланиши мумкин: 
Молиявий инвестацияларни номинал, жорий ва бозор қийматини ажратадилар. 
Номинал қиймати - қимматли қоғоз бланкасида қайд этилган сумма номинал қиймати 
бўйича барча акцияларнинг жам қиймати устав капитали миқдорини ифодалайди.
Жорий қиймати - хабардор мустақил томонлар - қимматли қоғознинг харидори ва 
сотувчиси ўртасида қимматли қоғознинг сотилиши ёки алмаштирилиши. 
Бозор қиймати - бозорда қимматли қоғоз нархи белгиланишининг натижаси билан 
аникланадиган нарх. У маълум бир вақт мобайнида талаб ва таклиф орасидаги мувозанатни акс 
эттирилди. 
Молиявий инвестициялар корхона активи бўлиб ҳисобланади, шу боис улар даставвал 
бухгалтерия хисобида таннархи ёки сотиб олинган нархи бўйича акс эттирилади. 
Қисқа муддатли ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалар сотиб олинган пайтида сотиб олиш 
қиймати бўиича хисобга олинади, кейинчалик эса улар таннархда қуйидагича акс эттирилиши 
мумкин: 
а) жорий инвестициялар: 
- бозор қиймати бўйича; 
- харид қиймати ва бозор қиймати каби икки қийматнинг энг ками бўйича. 


Жорий инвестициялар бозор қийматининг ўзгаришидан олинган даромад ёки зарар улар 
вужудга келган даврда тан олинади. 
б) узоқ муддатли инвестициялар: 
- харид қиймати бўйича; 
- қайта баҳолашни хисобга олган киймат бўиича; 
- харид қиймати ва бозор қийматининг энг кам баҳоси бўиича. 
Узоқ муддатли молиявий инвестициялар қайта баҳоланганда оширилган қиймат суммаси 
қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида хусусий капитал таркибига киритилади. Молиявий 
қўйилмалар қиймати пасайганда камайиш, мазкур инвестициялар бўйича хусусий капиталда акс 
этирилган, қиймати ошган сумма хисобига амалга оширилади. Молиявий инвестициялар 
қийматининг пасайиши қайта баҳолашдан олинган даромад суммасидан юқори бўлган тақдирда, 
тафовут харажат сифатида тан олиниши лозим. Аввал қиймати пасайтирилган инвестициялар 
бўйича қиймати оширилган сумма, мазкур инвестициялардан олинган зарар қоплангандан кейин 
хусусий капитални оширишга ўтказилади. 
Молиявий инвестициялар харид ёки бозор қийматидан энг баҳоси бўйича ҳисобга олинган 
тақдирда, инвестицияларнинг бозор қиймати жами умумий инвестицион портфел қиймати 
асосида, ёки бир турдаги гуруҳлар, ёхуд алоҳида ҳар бир инвестициянинг асосида белгиланиши 
мумкин. Қийматнинг ошиши қайта баҳолашдан олинган даромад тариқасида хусусий капитал 
таркибига ўтказилади, камайишига эса молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда харажат 
тариқасида тан олинади. 
«Ташмир» ҚК қуйидаги узоқ муддатли қимматли қоғозларга эга деб фараз қилайлик: 
Портфел 
Харид қиймати 
Бозор қиймати 
Эҳтимолий даромад 
(зарар) 
А акциялари 
300000 
200000 
(100000) 
Б акциялари 
400000 
400000 

В акциялари 
350000 
430000 
80000 
Г акциялари 
120000 
100000 
(20000) 
Жами 
1170000 
1130000 
(40000) 
Бинобарин, бухгалтерия балансида акциялар харид қилинган 1170000 сўмдан бозор 
қийматининг 40000 сўм чегармаси айирилган ҳолда, яъни 1130000 сўм миқдорида акс 
эттирилади. Бунда қуйидаги ўтказмалар берилади: 
Д-т 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» - 120000 сўм. 
К-т 0610 «Қимматли қоғозлар» - 40000 сўм. 
К-т 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» -- 80000 сўм. 
Кабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ молиявий қўйилмалар баҳоланган таннарх ёки 
бозор қийматининг энг ками бўиича ҳисобга олинган такдирда, бухгалтерия ҳисобида хлсобга 
олинадиган инвестициялар учта усул билан ҳисобланиши мумкин: 
- умумий инвестицион портфел асосида; 
- инвестициялар туркуми ва бир хилдаги гуруҳлари бўйича; 
-инвестицияларнинг ҳар бир тури бўйича «Согдиана» АЖ узоқ муддатли инвестициялар 
тўғрисида қуйидаги маълумотга эга деб фараз қилайлик 
Қимматли қоғозлар тури 
Сотиб олиш 
қиймати 
Бозор 
қиймати 
Сотиб олиш ва бозор 
қийматларидан энг ками 
I. 
3 йил муддатли акциялар 
«Ўзбекинвест» АЖ 
200 000 500 
000 300 000 1 
000 000 
250 000 400 
000 310 000 
960 000 
200 000 400 000 300 000 900 
000 
«Финиш» АЖ «Сокол» АЖ 
Жами: 


II. 
5 йил муддатли акциялар 
«Бек» АЖ «Ҳаёт» АЖ Жами: 
700 000 600 
000 1300 000 
780 000 650 
000 1 430 
000 
700 000 600 000 1 300 000 
Ҳаммаси: 
2300 000 
2 390 000 
2 200 000 
Корхона томонидан инвестицияларнинг умумий портфели асосида қайта баҳолаш 
қўлланилганда балансда 2300000 сўм сумма акс эттирилади, чунки икки суммадан, яъни 2390000 
сўмдан 2300000 сўм кам. Инвестициялар туркуми бўйича қайта баҳолашда, бухгалтерия 
балансида акс эттириладиган сумма биринчи гуруҳ бўйича икки суммадан, яъни 1000000 сўм ёки 
960000 сўмдан иборат, улардан ками -960000 сўм танлаб олинади, иккинчи гуруҳ бўйича икки 
сумма, яъни 1300000 сўм ва 1430000 сўмдан энг ками -1300000 сўм танлаб олинади, шундай 
қилиб акс эттириладиган сумма 960000 + 1300000 = 2260000 сўмни ташкил этади. Корхона 
томонидан инвестицияларнинг ҳар бир тури бўйича қайта баҳолаш қўлланилган тақдирда 
бухгалтерия балансида 2200000 сўм суммани экс этгириш лозим. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish