Мисол. 2004 йил 1 октябрда «Алман» МЧЖ «Галера» компаниясига тегишли 9%
номинал
қиймати 500000 сўм бўлган облигацияларни 400000 сўмга, яъни чегирма билан согаб олган.
Қопланиш муддати 2006 йил 1 октябр, яъни 24 ойдан кейин.
Д-т 0610 «Қимматли қоғозлар» - 400000 сўм
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобвараги» - 400000 сўм 2004 йил 31 октябрда 500000 х 9% : 12 =
3750 сўм фоизли даромад ҳисобланган.
Д-т 4830 «Олинадиган фоизлар» - 3750 сўм
К-т 9530 «Фоизлар кўринишидага даромадлар» - 3750 сўм
Шу пайтнинг ўзида чегарма (дисконт)нинг тегишли қисми ҳисобдан чиқарилади (500000 -
400000) : 24 = 4166,6 сўм
Д-т 0610 «Кимматли қоғозлар» - 4166,6 сўм
К-т 9590 «Молиявий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадлар» - 4166,6 сўм.
Мисол. 2005 йил 1 мартда «Мирида» компанияси «Шахзод» компаниясининг 12%, умумий
номинал қиймати 700000 сўм бўлган облигацияларини 600000 сўмга сотиб олди.
Фоизларни
тўлаш ярим йилда бир маротаба амалга оширилади (1 январда ва 1 июлда). Қопланиш муддати
2009 йил 1 март. Сотиб олиш пайтида, шунингдек олдинги фоизлар тўланган пайтдан то харид
қилиш пайтига бўлган муддат, яъни 2 ой учун ҳисобланган фоизлар тўланган (700000 х 12% :
12x2) = 14000 сўм.
Д-т 0610 «Қимматли қоғозлар» - 600000 сўм
Д-т 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» - 14000 сўм
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» - 614000 сўм
«Шахзод» компанияси томонидан 1 мартдан то 1 июнгача қадар, яъни март, апрел, май, июн
ойлари учун, сотиб олинган давр бўйича фоизлар ҳисобланади (700000 х 12% : 12 х 4) = 28000
сўм.
Д-т 4830 «Олинадиган фоизлар» - 28000 сўм
К-т 9530 «Фоизлар кўритгагадаги даромадлар» - 28000 сўм.
Фоизлар
олинган кун, яъни 1 июлда қуйидаги ёзув амалга оширилади:
Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» - 42000 сўм
К-т 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» - 14000 сўм
К-т 4830 «Олинадиган фоизлар» - 28000 сўм.
Инвестациялар маҳсулотлар,
товарлар етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ёки
хизматлар кўрсатилиши тарзида олинганда:
Д-т 0610 ёки 5810 «Қимматли қоғозлар»
К-т 9010-9030 «Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар сотшидан олинган даромадлар».
Мисол. Дастлабки қиймати 800000 сўм, эскириши 300000 сўм, баҳоланган қиймати 600000
сўм бўлган ускуналарни бериш йўли билан инвестициялар олинган.
- асосий воситаларнинг дастлабки қийматига:
Д-т 9210 «Асосий воситаларнинг реализация қилиниши ва бошқача чиқиб кетиши» - 800000
сўм
К-т 0130 «Машина ва ускуналар» - 800000 сўм
- эскириш суммасига:
Д-т 0230 «Машина ва ускуналарнинг эскириши» - 300000 сўм
К-т 9210 «Асосий воситаларнинг реализация қшшниши ва бошқача чиқиб кеташи» - 300000
сўм
Қимматли қоғозлар устав капиталини шакллантиришда муассислар акцияларини тўлаш
хисобига келиб тушган тақдирда қуйидаги ёзув берилади:
Д-т 0610 ёки 5810 «Кимматли қоғозлар»
К-т 4610 «Муассисларнинг устав капиталига бадаллар бўиича қарзлари»
Кимматли қоғозлар узоқ муддатлидан қисқа муддатлига ва аксинча ўгказилиши мумкин. Бу
ҳолатда қуйидаги ёзув амалга оширилади:
- қисқа муддатлидан узоқ муддатлига ўтказижанда:
Д-т 0610 «Кимматли қоғозлар»
К-т 5810 «Қимматли қоғозлар»
- узоқ муддатлидан қисқа муддатлига ўтказилганда:
Д-т 5810 «Кимматли қоғозлар»
К-т 0610 «Кимматли қоғозлар»
Do'stlaringiz bilan baham: