Ой давомида харажатлар 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» хисобварағи
дебетида
хисобга олинади, ой охирида ушбу харажатлар маҳсулот турлари ўртасида, шунингдек
тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи ва товар маҳсулоти ўртасида тақсимланади.
Шунинг
учун 2510 ҳисобварақ сальдога эга эмас.
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» хисобварағи бўйича асосий ўтказмалар
чизмаси
Ҳисоб-
варақлар
кредити
Дебет
Кредит
Ҳисоб-
варақлар
дебети
Салъдо йўқ
0211 Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда иштирок этадиган асосий воситалар эскириши
ҳисобланди
0510 Умумшилаб чиқариш хусусиятидаги номоддий активлар бўйича эскириш ҳисобланди.
2010 Ой охирида умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобдан чиқарилди ва улар таннархга
киритилди
2310 Умумишлаб чиқарши харажатлари бир қисми ёрдамчи цехлар харажатларига ҳисобдан
чиқарилди
Ҳисоб-варақдар кредити
Дебет
1010-1090 Ишлаб чикаришга хизмат кўрсатишга, ускуна ва
хоналарни таьмирлашга
материаллар сарфи
2310 Ёрдамчи цехлар хизматлари ҳисобдан чиқарилди
6010 Бошқа ташкилотлар хизматлари (кувват, газ, сув, алоқа ва ҳ.к.) ҳисобдан чиқарилди
6710 Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд ходимларга иш ҳақи ҳисобланди
6520 Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд ходимлар иш ҳақидан
ижтимоий
суғуртага ажратмалар ҳисобланди
4220 Цехлар бошкарув аппаратининг хизмат сафари харажатлари акс эттирилди
6910- 6990 Ижара тўловлари хисобланди ва бошқа харажатлар
Кредит
Ҳисоб-варақлар дебети
Ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда умумишлаб чиқариш
харажатларини
тақсимлашнинг турли усуллари қўлланилади, уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
— ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига мутаносиб равишда;
— бўлим харажатларига мутаносиб равишда;
— ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига мутаносиб равишда;
— бевосита харажатларга мутаносиб равишда ва ҳоказо.
Умумишлаб чиқариш харажатларини ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига
мутаносиб равишда тақсимлашга мисол келтирамиз.
Буюмлар
Ишлаб чиқариш
ишчиларининг асосий иш
ҳақи
Тақсимлаш
коэффициенти
Умумишлаб чиқариш
харажатларининг
ҳақиқий суммаси
А
120 000
0,8
96000
Б
180000
0,8
144000
В
100000
0,8
80 000
400000
0,8
320 000
Ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилади: аввал барча буюмлар бўйича
бир ой учун
ҳақиқатда ҳисобланган ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақи суммасига нисбатан
харажатлар коэффициенти белгиланади (320000 : 400000 = 0,8). Сўнгра ушбу коэффициентга ва
ҳар бир буюм бўйича ҳисобланган иш ҳақи суммасига мувофиқ аниқ буюмга тўғри
келадиган
умумишлаб чиқариш харажатлари суммаси белгиланади:
А буюми (120000 х 0,8) = 96 минг сўм;
Б буюми (180000 х 0,8) = 144 минг сўм;
В буюми (100000 х 0,8)= 80 минг сўм.
Ушбу харажатлар тақсимлангач улар асосий ишлаб чиқаришга қуйидаги ўтказма билан
хисобдан чиқарилади:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш».
К-т 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Ёрдамчи ишлаб чиқариш таннархига харажатларни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш».
К-т 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва таннархни калькуляция қилмайдиган
корхоналарда ушбу харажатлар бевосита 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида ҳисобга
олиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: