Саноат маркетинги


V. Асосий воситаларни қайта руйхат килиш ва уларни қайта бахолашнинг аудити



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

V. Асосий воситаларни қайта руйхат килиш ва уларни қайта бахолашнинг аудити. 
Асосий воситаларни мавжудлиги қайта руйхат килиш йули билан аниқланади. Корхона 
қайта руйхат килишни йилига камида бир марта утказади. Бунда ЎзР Молия вазирлиги томондан 
тасдикланган "Асосий воситаларни, товар-моддий бойликларни, пул маблагларини ва хисоб-
китобларни қайта руйхатдан ўтказиш бўйича асосий коидалар"га амал килади. 
Асосий воситаларни қайта руйхатдан ўтказишдан олдин куйидаги ишларни амалга 
оширади: (5-сонли БХМА кура) 

-инвентар дафтарлар, техник паспортлар ва бошқа техник хужжатлар мавжудлиги 
ва улар холати ёки корхона томонидан ижарага топширилган, шунингдек, 

-олинган, сакланган ва вақтинча фойдаланишга берилган асосий воситаларга 
хужжатлар борлиги текширилади. 
Асосий воситаларни қайта руйхат килишда руйхат комиссияси объектларни тула кўздан 
кечиради ва тўлиқ номини, инвентар номи ва вазифасини руйхатга ёзади. (1-сонли ИНВ) 
Машиналар, асбоб-ускуналар, куч курилмалари қайта руйхат хужжатларига инвентар 
рақами, тайёрловчи завод, чиккан йили, вазифаси, куввати ва дастлаб киқиймат курсатилган 
холда алохида ёзилади. 
Хисоботда турмаган объектлар, шунингдек, хисобда уларни тавсифловчи хужжатлар 
булмаган объектлар аниқланган тақдирда комиссия объектларга оид етишмаётган 
маълумотларни ва техник курсаткичларни руйхат хужжатига киритади. Жумладан, бинолар 
бўйича уларнинг вазифаси, уларни тиклашда фойдаланилган асосий материаллар хажми, 
майдони, каватлар сони, курилган йили ва бошқалар курсатилади. 
Янгидан аниқланган ва охирги руйхатдан буён хисобга олинмаган объектларни бахолаш 
уларни тиклашнинг хозирги қийматига караб аниқланади, эскириш эса буюмларнинг хақикий 
холатига кура белгиланади. 
Аниқланган хисобга олинмаган асосий воситалар объектларни расмийлаштириш, уларни 
бахолаш ва эскиришни аниқлаш алохида далолатномаларда қайд этилади. Қайта руйхатдан 
ўтказиш натижасида аниқланган хисобга олинмаган объектлар качон ва кимнинг фармойиши 
билан хисобдан чикарилганлиги, уларни ундириб олиш ҳаражатлари ниманинг хисобига 
ўтказилганлиги аниқланади. 
Курсатиб утилган асосий воситалар қайта руйхат килиш объектнинг асосий вазифасига 
мувофик номида ёзиб куйилади. 
Инвентаризация ўтказиш натижалари бўйича ортикча чикка бойликлар илгари хисобга 
олинмаган асосий воситалар, фойдаланишда бўлган, текинга олинган қийматликлар тарзида 
кабул килинади. 
Асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳар йили 1 январ холатига кўра қайта баҳолаш 
ўтказилаётган пайтдаги нархлар даражасидан келиб чиқиб амалга оширилиши лозим. Асосий 
воситаларни қайта баҳолаш Ўз Р Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 29 октябрда 129 – сон 
билан тасдиқланган асосий воситаларни ҳар йили биринчи январ холатига кўра қайта баҳолаш 
тартиби тўғрисида Низом билан тартибга солинади.
Тузатиш киритилган эскириш билан қайта баҳолашгача бўлган эскириш суммаси 
орасидаги фарқ заҳира капиталини ҳисобга олувчи ҳисоб варақалар билан корреспондентлашган 


“Асосий воситаларни эскириши” ҳисоб варағининг кредитида (ошган тақдирда) ва дебетида 
(камайган тақдирда) акс эттирилади. 
Мисол: Корхона 1200 минг сўмлик, бозор қиймати 1500 минг сўм бўлган, 240 минг сўм 
эскириш ҳисобланган компьютерни қайта баҳолашни амалга оширди. Дастлабки қийматдан 
бозор нархнинг ошиши (1500 -1200) * 1200:100=25% ни ташкил этади. Бинобарин эскиришга 240 
минг сўм * 25% : 100 = 60 минг сўмлик суммага тузатиш киритилади. 
- қайта бахолаш суммасига бериладиган ёзув: 
Дебет 0150 “Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси” – 300 минг сўм, 
Кредит 8510 “Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” – 300 минг сўм. 
- эскиришнинг тузатиш киритилган суммасига: 
Дебет 8510 “Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” – 60 минг сўм, 
Кредит 0250 “Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши” –60 минг 
сўм. 
Арзонлаштириш холатларида тескари ўтказмалар аниқ ва равшан акс эттирилган бўлиши 
зарур. 
Объект тикланган, таъмирланган, кенгайтирилган ёки қайта жихозланган ва бунинг 
натижасида унинг асосий вазифаси ўзгарган холда руйхатга янги вазифасига мувофик келувчи 
номда ёзиб куйилади. Қайта руйхат килишда амалга ошириладиган капитал ишлар бухгалтерия 
хисобида акс эттирилган холлар аниқланади. Қайта руйхат комиссияси хужжатлар бўйича 
объектнинг дастлабки қиймати оширилган суммани аниқлайди ва руйхатда амалга оширилган 
ўзгаришлар хақидаги маълумотларни келтиради. Айни бир пайтда аудитор аниқланган 
объектнинг ўзгаришига доир маълумот хисобида акс этирилмаганлига айбдор бўлган шахсларни 
ва сабаларни аниқлайди. 
Баъзан асосий воситаларнинг фойдаланиш коидалари бўзилганлиги, техника карови 
ёмонлиги ва бошқа сабаблар билан муддатидан илгари ишдан чикканлигини яшириш максадида 
хисобдан чиқаришади. 
Бундай далиллар бўйича айбдор мансабдор шахлар, етказилган зарар микдори 
аниқланиши ҳамда бундай бўзилишларнинг олдини олиш чоралари ишлаб чикилиши керак. 
Қайта руйхатдан ўтказиш натижасида аниқланган етишмаган асосий воситалар моддий жавобгар 
шахслардан ундирилади. Айбдор шахслар гарданига юкланган камомадни ундириш суммаси 
дастлабки қиймат билан етишмаётган инвентар рақами эскириш суммаси уртасидаси 
фарксифатида аниқланади. Агар шартномавий нарх дастлабки нархдан юкори булса. Моддий 
жавобгар шахс бозор нархи билан эскириш суммаси уртасидаги фаркни тулайди. (18-сонли ИНВ 
шакл) 
Масалан: 
Қайта руйхат килиш вақтида бирон бир асосий восита етишмаслиги аниқланди дейлик. Бу 
асосий воситанинг дастлабки бахоси 1500 сум, эскириш суммаси 500 сум ёки 30%. Бу асосий 
воситанинг бозор шартнамовий нархи 3000 сум. Моддий жавобгарлик микдори куйидагича 
булади. Корхонага ундирилиши керак бўлган етишмаётган асосий воситанинг колдик қиймати- 
1000 сум (1500-500); моддий жавобгар шахс тўлаши керак бўлган етишмаётган асосий 
воситанинг колдик қиймати бозор нархи ва эскириш суммасидан келиб чиккан холда 2500 (3000-
500) сум, ундириб олинадиган 2500 сумдан 1000 сум зарарни коплаш учун корхонага берилди, 
1500 сум эса (2500-1000) корхона даромадига ўтказилди. 
Бунда куйидагича бухгалтерия провокаси берилади: 

Дастлабки қийматга. 
Дт-47
1500
Кт-01
1500 

эскириш суммасига. 
Дт-0200
500 
Кт-47
500

камомад аниқланди. 
Ижарага олинган асосий воситаларга алохида руйхат тузилади. Руйхатда бошқа 
маълумотлардан ташқари ижарага берувчининг номи ва ижара муддати курсатилади. Зарур 
холларда руйхатнинг бир нусхасини ижарага беурувчига ҳам юборилиши мумкин. 



Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish