Саноат маркетинги


I.Асосий воситаларни аудит килиш манбалари ва вазифалари



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

I.Асосий воситаларни аудит килиш манбалари ва вазифалари. 
Асосий воситалар моддий-техник базани ташкил этиб, корхона мехнат жамоалари ишлаб 
чиқариш жараёнида ундан фойдаланиладилар. 
Аудитор бухгалтерия томонидан инвентар карточкалари юритилиши, моддий жавобгар 
шахслар бўйича асосий воситаларни хисобга олиш ташкил этилганлиги, станоклар, машиналар ва 
бошқа асбоб-ускуналарнинг техник паспортининг мавжудлиги текширилади. Бундай текшириш 
жараёнида танлаб инвентар дафтарларининг маълумотлари асосий воситалар ҳаракати бўйича 
бирламчи хужжатлар маълумотлари билан солиштирилади. Маълумотларни таккослаш чогида 
объектлар кирим килиниши дафтарларда канчалик ўз вақтида акс эттирилиши, уларнинг 
таъмирланиши, янгиланиши ва таъмирлаш, уларда техник хужжатлар асосида объектларннг 
мухим белгилари тўғри келтирилганлигини аниқлайди. 
Аудит жараёнида куйидагилар аниқланиши керак: 
амортизация меъёрлари асосий воситаларнинг баланс қийматига канчалик тўғри 
кулланилиши, барча тўзатиш ишларининг хужжатларда расмийлаштирилиши ва уларнинг реал 
хажми ҳамда таннархини аниқлайди. 
Асосий воситаларнининг техник холатини текшириш давомида эскириш, яроклилиги, 
янгиланиши, сменалик экстенсив ва интенсив зурикиш коэффицентлари каби курсаткичлар 
аниқланади. Фонд сигими, фонд самараси ва фонд билан таъминланганлик тўғрисидаги 
маълумотлар асосий воситалардан фойдаланишнинг универсал курсаткичлари хисобланади. 
Бундан ташқари, қайта руйхат килиш жараёнида урнатилмаган янги асбоб-ускуналар
яроксиз, маънавий ва жисмоний эскирган, тўзалиши лозим бўлган асосий воситаларнинг 
мавжудлиги аниқланади; урнатилмаган объектлар, шунингдек, урнатилган, бирок турли 
сабаларга кура, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарнинг алохида руйхати тузилади. 
Асосий воситаларни қайта руйхат килиш муддатлари бўзилганлиги, хисобга олишда 
камчиликларга йул куйилганлиги, мол-мулк йўқотилганлиги далиллари аниқланган тақдирда 
асосий воситалар турган ва улардан фойдаланилаётган жойлар бўйича танлаб руйхат килинади. 
Асосий воситалар хисобини аудит килишда куйидаги манбалардан: 

капитал курилиш объектларини ишга тушириш тўғрисидаги далолатномалар; 

асосий воситаларни кабул килиш- топшириш далолатномалари (АВ-1 сон шакли); 

асосий воситаларнинг хужалик ичидаги ҳаракати далолатномалари (АВ-2 сон 
шакл); 

асосий 
воситаларни 
таъмирлаш, 
такомиллаштиришдан 
кабул 
килиш 
далолатномалари (АВ-3 сон шакл); 

асосий воситаларни хужаликдан чиқариш далолатномалар (АВ- 4 сон шакл); 

асосий воситаларни хисобга олиш инвентар дафтарлари (АВ-6,7,8 сон шакллар); 

асосий воситаларни гурухлари бўйича хисобга олиш инвентар дафтарлари ( АВ-9 
сон шакли); 



асосий воситаларни инвентар дафтарлари руйхати (АВ-10сон шакл); 

асосий воситалар ҳаражатини хисобга олиш дафтарлари (АВ-12 сон шакл); 

асосий воситаларни жамлаш инвентар руйхати ( АВ-10,13 сон шакллар); 

эскириш ва амортизация хисоблаш қайдномалари; 

инвентар руйхати ва таккословчи қайдномалар (ИНВ-17); 

таъмирлаш устахоналарининг ҳаражатларини хисобга олиш китоби; 

10,10/1,13 снли журнал-ордерлар; 

3-сонли йиллик хисобот шаклларидир. 
Асосий воситалар аудитининг вазифалари куйидагилардан иборатдир: 
1.асосий воситаларни хисобга олишда уларнинг кирим ва айланиши тўғри акс 
эттирилганлиги; 
2. асосий воситаларнинг сакланиши таъминланганлиги; 
3.асосий воситаларнинг чикиб кетишини расмийлаштиришнинг асосланганлиги ва 
тўғрилиги ҳамда уларни тугатиш натижаларининг бухгалтерия хисобида акс эттирилиши
4.урнатилмаган, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар ва анжомлар мавжудлиги, сифат 
холати, сакланиши шароитлари, асбоб-ускуналар ва анжомларнинг ўз вақтида урнатилганлиги 
ёки хисобдан чикарилганлиги сабаблари ва айбдорлари; 
5.сотиш бахосини белгилашнинг ҳамда кераксиз ва ортикча асбоб-ускуналарни сотиш 
операцияларини хисобда акс эттиришнинг тўғрилиги; 
6.ижарага берилган ёки олинган асосий воситалар бўйича операциялар хисобда акс 
эттириш зарурлиги ва тўғрилиги; 
7.асосий воситаларнинг айрим объектларни корхона ходимларининг шахсий 
фойдаланишлари учун бериш холлари мавжудлиги
8.асосий воситаларни қайта руйхат килишнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши, унинг 
натижалари хисобда акс эттирилишиниг тўғрилиги; 
9.амортизация ажратмалари ва асосий воситаларнинг эскириши суммасини аниқлашнинг 
тўғрилиги, улар хисобда ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилиши; 
10.режали олдини олувчи тўзатиш режа- жадвалларининг бажарилиши ва жорий ҳамда 
капитал ремонтига ажратилган смета маблагларининг ўзлаштирилиши; 
11. асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш, серунум техника ва 
замонавий технология сотиб олинганда инвестиция фаолияти режаси мавжудлигини аниқлайди. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish