Саноат маркетинги


IV. Асосий воситаларни таъмирлаш (ремонт) хисобининг аудити



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

IV. Асосий воситаларни таъмирлаш (ремонт) хисобининг аудити. 
Асосий воситаларнинг зарур холатда булишини таъминлаш учун улар мунтазам равишда 
тўзатилиб турилади. Асосий воситаларни тўзатиш билан боглик операцияларни текшириш 
оркали куйидагилар аниқланади: 

-барча тўзатиш ишларини хужжатлар билан расмийлаштиришнинг тўғрилиги; 

-уларнинг хақикий хажми ва таннархини аниқлаш; 

-тўзатиш учун ажратилган маблаглардан максадли фойдаланиш; 

-тўзатиш ишларида тасдикланган сметалардан четга чикилган ҳаражатларни 
аниқлайди. 
Асосий воситаларни таъмирлаш жараёни асосан уларни иш холатида саклаб туриш учун 
зарур. Ишлаб чикариш хусусиятига эга асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари махсулот 
таннархига, маъмурий ахамиятдаги асосий воситаларники – давр харжатларига киритилган 
булиши зарур. 
Таъмирлаш уз кучлари билан ўтказишга материаллар, иш хақини ҳисобдан чиқариш 
қуйидаги бухгалтерия ёзуви асосида расмийлаштирилган бўлиши зарур:
Д – т 2010, 2510, 9420
К – т 1010, 6710, 6520 
Таъмирлашни бошқа ташкилот шартномаларига биноан ўтказилиши: 
Д – т 2010, 2510, 9420
К – т 6010 
Тўловномани тўлаш пайтида: 
Д – т 6010 
К – т 5110 
Таъмирлаш фонди шакллантириш қуйидагича акс эттирилган бўлиши зарур:
Д – т 2010, 2510, 9420
К – т 8910 “келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари”, “таъмирлаш фонди” хисоб 
варағи; 


Таъмирлаш ишини бажаришга: 
Д – т 8910 
К – т 1010, 6710, 6520, 6010 счётларида аниқ ва равшан акс эттирилган бўлиши зарур.
Таъмирлашга сарфланган хақикий ҳаражатлар билан режали ажратмалар уртасидаги 
фаркбалансда 1 январ холатига кура, келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резерви ёки келгуси давр 
дарамодлари сифатида акс эттирилади.
Аудитор таъмирлаш фондига ажратмаларнинг тасдикланган меъёрлари тўғрилигини 
текшириш зарур; чунки курилиш ишлари ҳаражатларини ошириб курсатиш, фойдани ва ундан 
бюджетга ажратилган суммани камайтириб курсатиш максадида меъёрни атайин ошириб 
курсатиш холлари учраши мумкин. 
Асбоб-ускуна ва транспорт воситалари учун меъёр бир йилдан ортик муддатли таъмирлаш 
кабул килинади, бунда, агрегат бутунлай кисмларга ажратилади, барча ейилган деталлар ёки 
ўзеллар алмаштирилади ёки тикланади, базавий ва бошқа деталлар тўзатилади ва созланади 
ҳамда синаб курилади. 
Натижада булар бўйича техник курсатмаларни яхшилаш ва уни модернизация килиш 
имкониятларини хисобга олиб бориши лозим. 
Асосий воситаларни таъмирлашдан ўз вақтида келишини назорат килиш учун 
таъмирланаётган 
объектларнинг 
инвентар 
дафтарлари 
бухгалтерия 
дафтарларидаги 
тўзатиладиган асосий воситалар булимида мавжудлигини текширади. 
Аудитор смета-техник хужжатларини текширшда тўзатилиши керак бўлган 
объектларнинг техник куриги далолатномалари, капитал таъмирлаш чогида модернизация килиш 
лойхалари мавжудлигини аниқлаши керак. Лойиха-смета хужжатлари амалдаги нархлар бўйича, 
шунингдек, капитал ремонт тури учун белгиланган меъёр, таърифлар, бахолар бўйича тузилиши 
кераклигини текширади. 
Текшириш хусусияти куп жихатдан ремонт ишлари бажарилиши хусусиятига, унинг 
пудрат ёки хужалик усулида амалга оширилганлигига боглик. 
Пудрат усулида - бажарилганда аудитор пудрат шартномасини ва ундаги шартларга риоя 
килиши: 

-лойха-смета хужжатлар билан расмийлаштирилганлигини;

-маблаг билан таъминланлаш манбалари мавжудлигини; 

-уларнинг белгиланган иш хажмига мувофиклигини; 

-бажарилган ишлар сифатини, ишларни бошлаш ва тугалланишнинг шартномада 
курсатилган муддатларига риоя килинишини; 
бажарилган иш учун хисоб китоб килиш тартиби ва бошқаларни текширади. 
Айни чогда аудитор пудрат ташкилотларига материаллар, эхтиёт кисмлар ва деталларга 
банк оркали такдим килинадиган хисоб китоб хужжатлари асосида берилишини текширади. 
Капитал ремонтда бинолар, иншоотлар ва асосий воситаларнинг бошқа объектларини 
кисмларга ажратишдан олинадиган материаллар, деталлар, улардан фойдаланишнинг эхтимоли 
тутилган нархи бўйича кирим килинишини аниқлайди. 
Объектларни капитал ремонт килишдан сунг кабул килиш-топшириш далолатномалари 
асосида (АВ-2 сон шакл) кирим килишади. Тасдикланган хисоб китоб бўйича ремонтнинг смета 
қийматини ва тугалланган ишларнинг хақикий қиймати бўйича киритилади. Бухгалтерияда 
ремонт бўйича иктисодий самарани аниқлаш учун далолатнома асосида хисобда ва инвентар 
дафтарларда тегишли объект тавсифланиб, капитал ремонт ва модернизация килиш билан боглик 
ўзгаришлар киритилади. 
Аудит чогида ремонт сифатини назорат тарзида текширишда:

-смета бўйича иш турлари ва хажмларини наряд бўйича хак тўлаш ишлари билан 
солиштириш; 

-материаллар омборга кирим килинганлигини текширади. 
Корхона ўз воситаларидан ташқари, ижарага олинган асосий воситаларнинг ҳам 
ремонтини амалга оширади. Ижарага олинган асосий воситаларни ижарачининг маблаги 


хисобига ремонт ҳаражатлари ижарачи томонидан ижарага олинган асосий воситаларни ремонти 
ҳаражатлари сметасига мувофик 8910-счет кредитида резервда сакланади. 
Аудитор текшириш пайтида сметанинг техник-иктисодий асосланганлигини: 

-ижара ва смета суммасига биноан келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резервига ҳар 
ойда ойлик ажратмалар хисоб китоби тўғрилигини; 

-бу сарфлар ва ҳаражатлар иш бажариш ва хизмат курсатишга киритилишининг 
тўғрилигини аниқлайди. Аудитор ижарага олинган асосий воситаларни ремонтга килинган 
хақикий ҳаражатларни "келгуси давр ҳаражатлари" маълумотлари бўйича урганади. 
8910-"Келгусидаги ҳаражатлар ва тўловлар резерви" счётининг аналитик хисоби бўйича 
15- сонли тўлов қайднома ёки синтетик хисобда 10/1 сонли журнал ордерда хисоб юритилиши 
текширилади.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish