Саноат маркетинги


VI. Номоддий активлар хисобининг аудити



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

VI. Номоддий активлар хисобининг аудити. 
Номоддий актилар булиб, корхонага мулкчилик хукукларида тегишли бўлган аниқ, 
моддий асосга эга булмаган, пул шаклида булмаган активлар хисобланади, ишлаб чиқаришда, 
хизмат курсатишда, ижара учун ёки маъмурий максадларда бир йилдан ортик ишлатилади ва 
даромад келтиради. Номоддий активлар номоддий активларнинг дастлабки бахосида хисобга 
олиш счетларида кайд этилган булиб куйидаги объектлар учун аникланади: 
-таъсисчилар томонидан уларнинг корхона устав капиталига куйилмалар хисобидан, 
тарафларнинг келишувига мувофик кушилган; 
- бошка корхоналардан ва шахслардан хак эвазига сотилган ва сотиб олинган ва мазкур 
объектларни тайёр холатига келтириш буйича килинган амалдаги харажатлардан келиб чиккан 
холда харид килинган; 
- бошка корхоналардан ва шахслардан бепул экспорт йули билан олинган; 
- уз корхонасида илмий тадкикот ишлари натижасида амалдаги таннарх буйича олинган 
объектлар учун. 
Номоддий активлар моддий ашевий мазмунга эга булмаган хужалик юритувчи субъект 
томонидан хужалик фаолиятида еки бошкаришида ишлатиш учун назоратга олинадиган 
объектлардир. 
Улар куйидагилар: 

-фан, адабиёт, маънавият асарларига бўлган авторлик ва бошқа шарномалардан 
келиб чикадиган хукуклар; 

-ихтирочилик патентлари, ишлаб чиқариш намуналари, селекция ютуклари, товар 
белгилари ва хизмат килиш белгилари, уларни ишлатиш учун лицензион шартономалар; 

-"ноу-хау" хукуклари; 

-табиий ресурслардан фойдаланиш хукуклари; 

-колдирилган ҳаражатлар (ташкилий ҳаражатлар ва илмий-изланиш ва тажриба-
конструкторлик ишланмалар); 

-фирма нархи (гудвил) ва бошқалар. 

Номоддий активлар корхонага куйидаги манбалардан келиб тушади: 

-сотиб олиш йули билан; 

-хиссадорлар томонидан устав капиталига хисса кушиш йули билан. 
Аудитор номоддий активлар корхонага кайси манбалардан келиб тушишидан каътий 
назар "Номоддий активларни кабул килиш далолатнома"лари билан расмийлаштирилиши, бунда 
унинг тартиб рақами, номоддий активларнинг корхонага кабул килинган вақти, баланс қиймати, 
хизмат муддати, эскириш меъёрини текширади. 
0400- "Номоддий активлар" счётининг аналитик хисоби бўйича АВ- 6- шакли ва 17- сонли 
тўлов қайдномаси ёки синтетик хисобда 13 сонли журнал ордерларда хисоб юритилиши 
текширилади. 
Уларни кабул килишда тегишли комиссия аъзолар белгиланганлиги ва кабул килиш 
далолатномаларидаги имзоларини текширади. Кабул килинган номоддий активларга тегишли 
инвентар карточкалар юритилиш тартибини аниқлайди. 
Номоддий активларни бахолаш куйидагича : 

-бошқа корхона устав капиталига номоддий активлар билан киритиш-шартномали 
нархда бахоланади (бозор нархида); 

-тўловли сотиб олиш-сотиб олишга кетган хақикий ҳаражатлар бўйича; 

-эксперт йли билан, бошқа шахлардан қайтариб бермаслик шарти билан олинган 
номоддий активлар экспорт йули билан белгиланган қийматда. 
Номоддий активлар хисоби 0400-" Номоддий активлар" счетида хисобга олинади ва 
эскириши бўйича 0500-" Номоддий активларнининг эскириши" счетида амалга оширилиш хисоб-
китобларини назорат килади.
Номоддий активларни дастлабки бахоси буйича харид килинганда: 
Дт-0410
Кт-0830


Дт-0490 
Корхонанинг узида барпо этилган номоддий активларни амалдаги таннарх буйича кирим 
килиганда: 
Дт-0410
Кт-0830
Дт-0490 
Устав капиталига бадал сифатида кабул килинганда: 
Дт-0410
Кт-4710 
Дт-0490 
Давлат корхоналаридан ёрдам сифатида олинганда: 
Дт-0410
Кт-8523 
Дт-0490 
Номоддий активлар ҳам маънавий, ҳам жисмоний эскириб боради. Шу сабабли номоддий 
активлар ҳам куйидаги сабабларга мувофик хисобдан чикарилади: 

-тўлиқ эскирганда, 

-кисман эскирганда, 

-ошикча (сотилган) бўлганда. 
Номоддий активларнинг бирламчи бахосида реализация килинганда:
Дт-9220
Кт-0410 
Кт-0490 

-номоддий активларни сотиб олингандаги акциялар хакини тулаш хисобидан чикиб 
кетиши, бир вактни узида амортизация киймати, узок муддатли инвестицияларни акс 
эттирилиши:
Дт-9220
Кт-0410 
Дт-0510 
Кт-0490
Дт-0590 
Кт-9220 
Дт-0610 

-номоддий активларга эскириш хисобланди: 
Дт-2000,2500,2600,2900 
Кт-0500 

-номоддий активларга 100% эскириш хисобланди: 
Дт-0500 
Кт-0400 
Хулоса 
Асосий воситалар хисоби аудити- асосий воситаларнинг кирим килиниши ва чикиб кетиши 
хисоби бухгалтерия маълумотларида тўғри акс эттириш, уларнинг самарали ишлатилиши, 
фойдаланиш муддати бўйича амортизация ажратмаларини хисоблаб, ишлаб чиқариш 
ҳаражатлари таркибига кушиб бориш шароитларининг аниқлигини текширишдир. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish