Саноат маркетинги


II. Корхона кассасини қайта руйхат килиш тартиби



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

II. Корхона кассасини қайта руйхат килиш тартиби. 
Касса муомалаларини аудит килишни, кассадаги нақд пул ва каътий хисобдаги 
бланкаларни, кимматбахо когозларни куккисдан қайта руйхат килишдан бошланиши лозим. 
Қайта руйхат килиш корхона бош хисобчиси ва кассири иштирокида ўтказилиши керак. Қайта 
руйхат килиш олдидан аудитор ўзи иштирокида кассирдан қайта руйхат килинаётган санага 
касса хисоботини тўзишни ва касса китобида пул маблаглари колдигини чиқаришни талаб 
килиши ҳамда кассирдан пул маблаглари кирими ва чиқими бўйича ҳамма хужжатлар касса 
хисоботига кушилганлиги тўғрисида тилхат олиши шарт. 
Кассадаги векселлар, акциялар, ҳар хил маркалар, санаторий ва дам олиш уйларининг 
пули туланган йулланмалари нақд пул сифатида эмас, балки пул хужжатлари сифатида хисобга 
олинади. 
Аудитор касса хисоботларининг ва касса колдигининг тўғрилигини текшириши шарт. 
Пулнинг колдиги ойнинг биринчи санасидан шу кунгача кирим ва чиқим ордерларини қайд этиш 
дафтари билан касса хисоботига илова килинган касса ордерлари солиштирилади. Агар 
кандайдир фарканиқланганда, албатта сабабини аниқлаши зарур. Касса хисоботини текшириб 
чиккандан сунг, аудиторга хисобот ва унга илова килинган кирим ва чиқим ордерларига 
келгусида касса хисоботида хеч кандай тўзатиш киритишга имкон бермаслиги учун қайд белгиси 
куйиш тавсия этилади. Текширилган ва қайд белгиси куйилган касса хисоботи 5010-"Касса" 
счетида колдик чиқариш учун бухгалтерияга берилади. Шундан сунг, пул ва бошқа моддий 
қийматликларни қайта руйхат килиш бошланади. Агар корхонада бир неча касса булса, улар 
мухрланиб, бош кассадан қайта руйхат килиш ўтказилади. Пулларни аудитор иштирокида кассир 
санайди. 
Касса ёпилмаган касса хужжатлари (тўлов қайдномалари, почта пул утказмалари, ота-
оналардан болалари мактабгача тарбия муаасасаларида тарбияланаётгани учун йигимлар 
қайдномаси) булса, кирим ва берилган пулни санаб чикиши зарур. Охирги колдикни аниқлашда 
кирим суммасини колдикка кушиб, чиқим суммасини айириб куриши керак. Кассада кирим 
ордери билан расмийлаштирлмаган нақд пул ортикча пул сифатида белгиланган тартибда кирим 
килинади ва кирим ордери нусхаси далолатномага илова килинади. Белгиланган тартибда 
расмийлаштирилмаган хужжатлардаги сумма камомад сифатида хисобга олинади. 
Кассадаги нақд пул ва бошқа қийматли когозлар кассани қайта руйхат килиш 
далолатномалари тузилади. Далолатнома охирида кассир ундаги пул маблаглари суммаси, 
хужжатлар ва бошқа қийматликлар унинг жавобгарлигига утганлиги тўғрисида ёзув ёзиб бериши 
керак. Агар кассада ортикча ёки камомад аниқланганда, кассадан пул олинганлиги хақида 
вақтинча тилхатлар чикканда аудитор кассирдан тушунтириш хати олиши шарт. 
Кассада ортикча чиккан пул шу захоти киримга олиниши шарт. Натижада ундирилган 
камомад ва ортикча сумма киримга олинганда касса кирим ордерининг нусхаси далолатномага 
илова килинади. Кассани қайта руйхат килишнинг оралик далолатномаси 3 нусхада тузилади. 1-
нусхаси аудиторда, 2-нусхаси бухгалтерияда ва 3-нусхаси кассирда колади. Кирим ва чиқим 
ордерларида сана ва рақамлар кўрсатилиши шарт.
Аудитор бундан ташқари корхона кассасидаги пул ва бошқа қийматли когозларнинг 
сакланишинини таъминланганлиги чоралари, кассанинг кай даражада мустахкамлигига, унинг 
темир эшик ва деразаларига метал панжаралар урнатилганлигини, кассадан иш хақи берилаётган 


вакда кушимча хавфсизлик чоралари курилганлиги, банкка пул топширишда ва у ердан пул 
келтиришда эхтиёт чоралари курилишига эътибор берилишини текширади. 
Текшириш давомида пул маблаглари сакланиши таъминлаш щартларига канчалик риоя 
килинаётганлиги, кассирнинг шахсий хужжатлари йигма жилдида К-9 сон шакл бўйича моддий 
жавобгарлик тўғрисидаги мажбурияти бор-йўқлиги, касса жойлашган хона бошқа хоналардан 
ажратилган-ажратилмаганлигини, ёвўз ниятлиларнинг дераза, девор, пол ва шифт оркали 
киришлари имкони бор-йўқлиги, касса хонасига бегона шахслар куйилиш-куйилмаслиги, барча 
пуллар ва пул хужжатлари ёнмайдиган шкафлар иш куни охирида мухрланиши, касса биноси 
тилхат билан куриклашга топширилиши, банкдан келтиришда ва банкка топширишда пул 
маблаглари сакланиши кандай таъминланиши, касса дафтарларини юритиш кодаларига амал 
килиниши, кассир хисоботлари ўз вақтида ёзилиши ва бухгалтерияга топширилиши, ёнмайдиган 
шкафлар ва касса эшиги кулфларининг калитлари нусхалари каерда сакланиши, кассани тусатдан 
тафтиш килиш ҳар ойда ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномаларнинг мавжудлиги ва 
бошқаларни аниқлайди. 
Касса операцияларини текшириш ва пул маблагларини тўлиқ ва ўз вақтида кирим 
килиниши тушумнинг банк муассасаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши касса 
хужжатларини расмийлаштиришнинг аналитик ва синтетик хисоби, банкдан олинган нақд 
пуллардан максадли фойдаланиш, иш хақи, мукофот, нафакалар тўлаш учун банкдан олинган
аммо фойдаланмаган пул маблагларининг банкка ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши, шунингдек, 
бошқа тушумлар бўйича суммаларнинг банкка топширилганлиги тўғрисидаги хужжатларда акс 
эттирилганлигини текшириш зарур. 
Шунингдек, корхона рахбари ва кассир уртасида моддий жавобгарлик тўғрисида 
шартнома тузилганлиги ва бунга ишонч хосил килиш учун бу хужжатлар билан тўлиқ танишиб 
чикилади. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish