Саноат маркетинги


III. Кирим ва чиқим касса хужжатлари аудити



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

III. Кирим ва чиқим касса хужжатлари аудити. 
Нақд 
пул 
олиш 
ва 
бериш 
операцияларига 
оид 
ўтказилган 
хужжатлар 
расмийлаштирилишини назорат килиш касса операциялари ўтказилишини текшириш 
вазифаларидан биридир. 
Текширишда барча касса кирим ва чиқим ордерлари ва бошқа хужжатлар сиёх билан 
аниқ, тушунарли, булмасдан тўлдирилганлигига ишонч хосил килиш керак.
Кирим ва чиқим касса хужжатларининг рақамлари ва маълумотларини КО-3 сон шакл 
бўйича кирими ва чиқим касса хужжатлари билан мукобил текшириш усулида солиштириш 
зарур. 
КО-3 сон шакл бухгалтерияда албатта юритилиши керак. Бундай текшириш бухгалтерия 
томонидан ёзилган кирим ва чиқим касса хужжатларининг кассир томонидан алмаштириб 
куйилиши холларини аниқлаш учун зарур. Бундан ташқари, аудитор сум якунли барча касса 
хужжатларини саноқ билан текшириши амалга оширилади.
Чунончи касса хисоботларида колдикларнинг қайд этилиши ва ишга туширилиши ва 
охирида уларнинг колдиклари кучириб куйилиши тўғрилиги текширилади. Куп учрайдиган 
конунбўзарлик ва суиистеъмоллар сохта хужжатларни расмийлаштириш, тушган пулларни 
кирими килмаслик, бир хужжатнинг ўзини кассадан қайта -қайта хисобдан чиқариш, касса 
кирими ва чиқими бўйича оборотлар якунини, тўлов қайдномалари якунларини нотўғри 
хисоблаш, касса дафтари бўйича колдикларни нотўғри чиқариш, ишончсиз бухгалтерия 
ёзувларини қайд этиш ва касса операциялари акс эттирилган бухгалтерия регистрларига 
тўзатишлар киритиш билан богликдир. 
Аудитор корхона кассасига кирим килинган пул маблагларнинг тўлиқлигини аниқлаш 
максадида бутун текширилаётган даврда касса хисоботи бўйича хисоб варакаси 
камайтирилганлиги хисобига банкдан олинган кучирма билан таккослайди. Бунда текшириш 
учун чек дафтарчалари вараклари ҳам жалб килинади. Текшириш натижалари куйидаги 
куринишда расмийлаштирилади: 
1.Чек дафтари:чек рақами, сана, сумма. 
2.Банк кучирмаси: сана, сумма. 


3.Касса хисоботи бўйича: сана, касса кирим ордери рақами, -суммаси. 
4.Фарклари; кунларда, сумма. 
Банкдан олинган пуллар кирим килиниши тўлиқлиги текширилиши билан бир вақтда 
банкка топширилган нақд пуллар касса бўйича тўғри акс эттирилганлиги текширилади. 
Пулни кабул килишда патта (квитанция) беради, унинг асосида кассадан чиқим касса 
ордери ёзилади. Ушбу уринда пул банкка ўз вақтида топширилмаслиги ҳам, кассир томонидан 
банк патталари, банк кучирмалари ва хисоб рақами бўйича банк операциялари шифри 
сохталаштирилиши йули билан касса бўйича пулнинг хисобдан чикарилиши пулнинг амалда 
топширилганидан кура, ортикча кўрсатилиши ҳам мумкин. 
Тушум суммасининг моддий жавобгар шахсларнинг хисоботлари бўйича сотилган моддий 
бойликлар учун тушумнинг тўлиқлигини ҳам текшириш зарур. 
Чиқим касса хужжатларини оддий тартибга караб ҳам, чиқимларнинг иктисодий бир 
хилдаги турлари: 

-ишчи ва хизматчиларга иш хақи тўлаш; 

-мукофот тўлаш; 

-ижтимоий сугурта бўйича тўловлар; 

-хизмат сафарлари ҳаражатлари; 

-хужалик сарфларига пул бериш ва бошқалар бўйича ҳам текширишлар 
ўтказилиши зарур. 
Бу турдаги ҳаражатларнинг ҳар бирини текширишда суиистеъмоллар, гайриконуний ва 
максадга номувофик ҳаражатлар аниқланиши мумкин. 
Масалан: бажарилмаган ишлар бўйича якунларни сохталаштириш, тўлов хужжатларидан 
2-чи марта фойдаланиш ва бошқалар. 
6710-"Мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб китоблар" счети бўйича кредит колдиклари 
билан туланмаган тўлов қайдномалари бўйича текширилаётган ойнинг 1-кунига сумма колдиги 
уртасидаги фарксуиистеъмол килиш белгиси хисобланади. 
Аудитор тўлов қайдномаларида пул тўлаш тўғрисида рухсат ва тўлов муддати 
курсатилган ёзув бўлган тақдирда пул тўланишини, корхона бухгалтерияси ҳар ойда кассада 
қайта руйхат килинганлиги, ёкилги-мойлаш материаллари ва овкатланишга бериладиган 
талонлар ҳамда катъий хисобдаги бланкалар хисобини куриб чикиши керак. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish