Банк жараёнларида бундай текшириш ўтказиш операцияларнинг мохияти бўйича банк
хужжатларини текшириш билан бирга олиб борилади. Бунда аудитор куйидагиларни аниқлаши
лозим:
- товарсиз хисоб вараклар ва бошқа ноконуний операциялар бўйича бунаклар тўловлари
нотўғри ўтказилганлигини ( текширилаётган корхонага таалукли булмаган бошқа
ташкилотларнинг сотиб олган товарлари ва ҳаражатлари бўйича хисоб варакларга хизмат
курсатиш тартибида пул ўтказилганлигини);
- товар моддий бойликларни мавсумий туплашга, бажарилган иш учун буюртмаларининг
тупланмаган хисоб вараклари ва ўз вақтида фойдаланилаётганлигини, ссуда олиш учун такдим
этилган хужжатларнинг хакконийлиги;
Бирон-бир жойда иш хақи тўлаш ва бошқа аниқ максадли ҳаражатлар учун ваколатли
шахсларнинг баъзи корхоналарда очиладиган жорий хисоб вараклари операциялари синчиковлик
билан урганилиб чикилиши керак.
Бу хужжатлардан нусхалар олиниши ва далолатномага тиркаб куйилиши керак. Аудитор
бирламчи хужжатларнинг мазмунини ва уларнинг банк кучирмаларида акс эттирилишини
текширар экан, амалга оширилган операцияларнинг конунийлиги ва максадга мувофиклигини,
шунингдек, корхона фаолиятига хос булмаган операцияларни аниқлайди.
Амалга
оширилган
операцияларнинг
тўғрилигини
операцияларнинг
окловчи
хужжатлардаги мазмунини хисоб счетидан банк кучирмасида курсатилган ушбу
операцияларнинг кодига таккослаб аниқлаш ҳам мумкин.
Купинча турли сабаблар билан пулларни муомала чиқимларига ва бошқа манбалар
хисобига хисобдан чиқариш йули билан амалга ошириладиган гайриконуний операциялар учраб
туради.
Хақикатда эса, бу пуллар кейинчалик угирланадиган товар сотиб олишга (коммунал
хизматлар, санаторийлар, дам олиш уйлари ва сайёхлик базаларига йулланмалар олишга ва
бошқаларга, кредиторлик карзларни калбаки шахслар ва ташкилотларга асоссиз равишда
ўтказишга ва шу кабилар) ишлатилади.
Махсулот юборувчиларнинг счетларига пул ўтказиш операцияларини текширишда
тушумларнинг тўлиқлигига, хақи туланган моддий-техника бойликлари кирим килинганлигига ва
хизматлар хақикатда бажарилганлигига ишонч хосил килиш зарур.
Хисоб рақамига келиб тушувчи пул маблагларнинг тўлиқ кирим килиниши ва бухгалтерия
хисобида тўғри акс эттирилишини текширишда ҳам хужжатларни солиштириб куриш усулидан
фойдаланилади. Тайёрлов ташкилотлари ва бошқа сотиб олувчилардан тушган суммалари
4600,4510-4550,6210-6290, счетдаги ёзувлар билан солиштирилиб курилади.
Хужжатларнинг хақикийлиги ва операцияларнинг конунийлиги текширилгандан кейин,
аудитор 2-дафтар ва 5110-"Хисоб счети" хисоботи бўйича 2-қайдномалардаги ёзувларни
текширади, бунда акс эттирилган операциялар бўйича счетларнинг ноодатий богланишга,
якунларни чиқариш туггрилигига ва бошқаларга каратади.
Пул муомалалари бўйича банкдаги счетдан кучирмага илова килинадиган хужжатларнинг
туггри расмийлаштирилишини, уларда банк муассасасининг мухри, сана ва банк ходимларининг
имзоси борлиги текширилиши, бирламчи хужжатларда курсатилган муомалаларнинг
конунийлигини аниқлаш керак. Бунинг учун банк муомаласи мазмунининг кодини билиш керак.
Пул маблаглари счетидан ҳаражатларни хисобга олувчи счетдаги, келгуси давр
ҳаражатлари счетига, зарарга ўтказилган суммаларни текширишда уларда баъзи бирларини
ундириб олиш зарурияти йўқлигини аниқлаши лозим.
Кредиторлик карзларни тўлаш учун ўтказилган пул муомалаларининг асосли ва ўз
вақтидалигини текшириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: