Саноат маркетинги


III. Асосий воситаларнинг эскириши ва амортизацияси хисобининг аудити



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

III. Асосий воситаларнинг эскириши ва амортизацияси хисобининг аудити. 
Корхонанинг асосий воситалари фойдаланиш натижасида аста-секин эскириб боради. Бу 
эскиришнинг қиймати ишлаб чикарилаётган махсулот таннархига киритилади. Текшириш 
жараёнида амортизация хисобланган барча асосий воситалар қиймати хисобга олинади, эскириш 
меъёрлари тўғри танланиши текширилади. 
Амортизация ажратмалари тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини аудит килишда хисобот йил 
давомида корхонада кабул килинган хисобга олиш сиёсатига риоя килиши, тўлиқ тиклашга 
амаризация ажратмалари кайси (ҳар ойда дастлабки қийматнинг амортизация ажратмалари 
белгиланган меъёрининг 1/12 қисми микдорида ўтказилганли ёки асосий воситаларни жадал 
амортизация килиш) усулларни кулланилганлигини аниқлайди. 
Амортизация ажратмалари аудитини йил бошида тузиладиган асосий хисоб-китобнинг 
тўғрилигини текширишдан бошлаш зарур. Асосий воситалар объектларини амортизация 
ажратмалари хисоб-китоби қайдномалар (ведемостлар) га киритилишининг тўғрилиги инвентарь 
дафтарлар бўйича текширилади. Белгиланган меъёрлар тўғри кулланилганлигини текшириш 
учун хисоб китоб учун ойлик меъёрларни йиллик меъёрларга айлантирилади. Сунгра тафтиш 
килинаётган даврдаги асосий воситалар ҳаракати ва ишлаб чиқариш асосий воситалари 
хизматининг меъёрий муддатлари тугаши муносабати билан амортизация ажратмаларини 
тухтатишга боглик операциялар амалга оширилган ойлар текширилади. 
Махсулот (иш ва хизмат) таннархини тўғри хисоблаб чикиш аниқлиги ва корхонанинг 
молиявий натижалари амортизация суммалари тўғри хисоблаб чикилиши ва таксимланишига 
боглик. Шу сабабли амортизация нотўғри равишда ишлаб чиқариш чиқимлари хисобига 
ўтказилганлиги ва айбдор шахсларни аниқлаш ҳамда буларни бартараф этиш бўйича маслахатлар 
бериш керак. 
Аудитор: асосий воситаларнинг техник холати коникарсиз эканлигининг сабалари ва 
айбдорларини, эскирганлиги сабаби фойдаланишга яроксиз бўлган объектлар нима учун ўз 
вақтида хисобдан чикарилмаганлигини, кераксиз ва ортикча объектларни бериш ва сотишнинг 
кандай тадбирлари курилганлиги, объектнинг техник холати коникарсиз ахволда бўлгани 
туфайли курилган моддий зарар микдорини аниқлайди. 


Асосий воситалар объектлари ва гурухларининг техник холатини текшириш асосий 
воситаларнинг эскириш даражаси, ишдан чикишини ва янгиланишини тавсифловчи 
курсаткичларни хисоблаб чикиш билан тугалланади. Эскириш даражаси текширилганда давр 
бошида ва охирида дастлабки қийматни текшириш санасида 100%га купайтирилишдан иборат 
эскириш суммаси нисбати сифатида аниқланади. 
Ишдан чикиш коэффиценти ишга туширилган асосий воситалар суммасининг йил 
охиридаги дастлабки бахосига нисбати сифатида аниқланади. 
Асосий воситалар ўз қийматларининг тула тугатилишигача хақикий хизмат килиш 
муддати давомида, жумладан, буш туриши, таъмирлашда булиши вақтида ҳам амортизация 
ажратилиб борилишини текширади. 
1998 йил 1 январдан асосий воситаларга белгиланган йиллик эскириш меъёрлари беш 
гурухга ажратилиб, улар 20, 15, 10, 8, 5% микдорида жорий этилган. 
Асосий воситаларга амортизация хисоблаш куйидаги тартибда: 
Корхонага кирим килинган асосий воситаларга эскириш хисоблаш кирим килинган 
сананинг келгуси биринчи санасидан бошлаб эскириш хисоблана бошлайди. 
Хисобдан чикарилган асосий воситаларга ҳам эскириш келгуси ойнинг биринчи санасидан 
бошлаб хисобланмайди. 
Асосий воситаларга амортизация хисоблаш усуллари куйидагича: 
(5 сонли БХМА "Асосий воситалар" 23-24 бандига кура) 

Бир маромли (тўғри чизикли) хисобдан чиқариш усули. 
Бошлангич қиймат - колдик қиймати 
Йиллик экириш суммаси= 
кўзланаётган хизмат килиш муддати 
1 ойлик меъёрнинг 1/12 қисми хисобдан чикарилади. 
Мисол: ускунанинг қиймати 100 минг сум, хизмат муддати 20 йил, 100/20=5000 сум ёки
100 000 х 5%меъёр 
= 5000 сум бир йилда; 100/5=20 йил 
100 

бажарилган ишлар хажмига нисбатан эскиришни хисоблаш усули. 
Бош.кийма - колд. кий-т (туг-ш қиймати) 
Йиллик экириш суммаси=
кўзланаётган ишлар хажми (тн.км) 

сонлар суммаси бўйича қийматни хисобдан чиқариш усули. 
5йил (1+2+3+4+5)=15 биринчи йилда 5/15, 2/15, 3/15, 4/15, 5/15. 
Бошлангич қиймати 160 минг сум, тугатиш қиймати 10 минг сум = 150 минг сум 
амортизациядан қиймат; 
1 йил учун 150 000 х 5/15 = 50 000 
2 йил учун 150 000 х 5/15 = 40 000 
3 йил учун 150 000 х 4/15 = 30 000 
4 йил учун 150 000 х 5/15 = 20 000 
5 йил учун 150 000 х 5/15 = 10 000 

камайиб бораётган колдик усули. 
Бу усулда ҳар кандай купайтирилаётган ставка кулланилади, купинча тўғри чизикли 
усулда кулланиладиган икки каррали ставка кулланилади. Хизмат муддати 5 йил бўлганда, 
амортизация меъёри 20% (100% / 5 =20) ни ташкил килади. Камайиб бораётган колдик усулида 
меъёр 20х2 =40% булади. Хисобга олинган бу ставка 40% ҳар йил охиридаги колдик қийматга 
тенгдир. 
Мисол: жамланган эскириш 


1 йил охири 160 000 х 40 = 64 000
64 000 
2 йил охири 96 000 х 40 = 38 000
102 400
3 йил охири 57 600 х 40 = 23 040
125 440 
4 йил охири 34 560 х 40 = 13824
139 264 
5 йил охири (колдик суммаси) = 10 736
150 000 
Амортизация хисоблашнинг энг куп кулланиладиган усули- тўғри чизикли усулдир. 
Асосий воситалар эскиришини хисоблаш бўйича операциялар бухгалтерия хисобида 
куйидаги ёзувлар билан акс этирилади: 
Асосий воситаларни эскириши, амортизация қиймати доимий равишда 0200-“Асосий 
воситалар эскириши ва амортизацияси” қайд этилувчи счёт ва асосий, қўшимча ишлаб чиқариш 
счетларида ўзаро боғлиқ холда акс эттирилганлигини таққослаш йўли билан аудит қилинади. 
Таққослаш даврида қуйидаги счетларда пул қиймати акс эттирилиши зарур: 
Асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга эскириш амалга оширилган. 
Дт-2010 
Кт-0211-0299
Ёрдамчи цехларда фойдаланишда бўлган объектларга эскириш хисобланганда: 
Дт-2310
Кт-0211-0299 
Умумишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган объектларга эскириш қиймати 
хисобланганда: 
Дт-2510 
Кт-0211-0299 
Нокапитал ишларни бажаришда фойдаланиладиган объектларга эскириш хисобланганда:
Дт-2710
Кт-0211-0299 
Амортизацияни хисоблаш бўйича бухгалтерия хисоби счетларидаги ёзувлар учун асос 
булиб, 13- журнал ордер (амортизация хисоблашнинг хисоб-жадваллари, қайдномалари ва 
машинограммалар) хисобланади. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish