Санжар отахонов


ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ШАРТНОМАСИ



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ШАРТНОМАСИ 
 
_________________ ____– сон 20___йил “___” __________
(шартнома тузилган жой)
_________________________________(кейинги ўринларда“Корхона” 
(энергия билан таъминловчи ташкилот номи) 
деб юритилади) нинг ________________ асосида фаолият кўрсатувчи 
раҳбари____________________________________бир тарафдан ва 
(энергия таъминоти ташкилоти раҳбарининг Ф.И.Ш.)
___________________________(кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб 
(жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)
юритилади), тизимдаги шахсий ҳисоб варағи - 
иккинчи 
тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар: 
I. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ 
1.1 Ушбу шартномага асосан Корхона уланган тармоқ орқали 
Истеъмолчига маиший эҳтиёжлари учун электр энергиясини 
(кейинчалик “Энергия”) етказиб бериш, Истеъмолчи эса олинган 
энергия учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. 
II. ЭНЕРГИЯ МИҚДОРИ 
2.1 Энергия истеъмолининг йиллик шартномавий ҳажми 
__________кВт.с., ойлик истеъмол қилинадиган Энергия миқдори 1-
иловага мувофиқ ташкил қилади. 
2.2 
Шартнома 
тузилган 
кунида 
етказиб 
бериладиган 
Энергиянинг умумий нархи _________сўмни ташкил қилади. 
2.3 Корхона Истеъмолчига Энергияни керакли миқдорда етказиб 
беради. 
2.4 Корхона томонидан Истеъмолчига етказиб берилган Энергия 
миқдори ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича 
аниқланади. 
 
III. ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ 
3.1 Етказиб берилган Энергия учун ҳисоб-китоб даври бир ой. 
3.2 Энергия учун тўловлар Истеъмолчи томонидан ҳар ойнинг 
10-санасигача аҳолидан тўловларни қабул қилиш пунктлари ва 
ташкилотлари орқали амалга оширилади. 


118 
Банк ҳужжатида кўрсатилган сана тўлов вақти деб ҳисобланади. 
Энергия учун ҳисоб-китоблар Корхона ёки Истеъмолчининг ўзи 
томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. 
Агар тўлов ҳужжатларида кўрсатилган суммалар ўртасида 
тафовут бўлса, унда банк ҳужжатида кўрсатилган сумма (банк 
штампи билан) қабул қилинади. 
Истеъмолчилардан 
Энергия 
учун 
белгиланган 
тариф 
қийматидан ортиқча бирор-бир қўшимча маблағ ундириш 
тақиқланади. 
3.3 Истеъмолчи ушбу шартномага асосан хонадонларда, хусусий 
уйларда, ёрдамчи хўжаликда, боғ ва шахсий томорқаларда маиший 
эҳтиёжларга ишлатиладиган Энергия учун ҳисобга олиш приборлари 
кўрсаткичлари асосида, ҳисобга олиш приборлари ва турмушда 
қўлланиладиган электр қабул қилгичларнинг ўрнатиш жойларидан 
қатъий назар, аҳоли учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлайди. 
3.4 Корхона Энергия истеъмолининг шартномадаги миқдори
бўйича ёки олдинги давр учун амалдаги Энергия истеъмолининг 
ҳажми тўғрисидаги маълумотларга асосан тўлов ҳисоб варағини ёзиб 
бериш 
ҳуқуқига
эгадир. Белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаса электр таъминоти
шартномаси тўхтатилиши ҳақидаги огоҳлантириш ёзуви тўлов ҳисоб 
варағига киритилади. 
Хисоб варағи Истеъмолчига, у бўлмаган тақдирда эса – у билан 
бирга бир хонадонда яшовчи вояга етган исталган шахсга 
топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат орқали 
жўнатилади.
3.5 Истеъмолчи ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган 
Энергия учун тўловларни белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб 
дафтарчаси бўйича, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида 
амалга оширади, унинг ҳар бир варағи билдиришнома ва 
квитанциядан
 
иборат. Шунингдек, белгиланган муддатларда ҳақ 
тўланмаса, 
ушбу 
шартноманинг 
бекор 
қилиниши 
ҳақида 
огоҳлантириш ёзуви киритилади. 
3.6 Олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга ҳисобга олиш 
приборлари ўрнатилган Истеъмолчилар Энергия учун олдиндан 
тўлов шаклида ҳақ тўлайди. 
3.7 Энергия истеъмолини автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва 
назорат қилиш тизимига уланган Истеъмолчиларга Энергия амалга 
оширилган олдиндан тўлов доирасида етказиб берилади. 


119 
3.8 Истеъмолчи томонидан Энергия истеъмолининг ҳақиқий 
ҳажмларини аниқлаш учун Корхона вакили Истеъмолчи билан 
биргаликда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини назорат 
тартибида ёзиб олиш ҳуқуқига эга. 
Бунда, ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари ёзиб 
олинганидан кейин Корхона вакили Истеъмолчи билан биргаликда 
Энергиянинг ҳақиқий истеъмоли учун қайта ҳисоб-китоб қилади. 
Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш уланиш 
схемасини текшириш деб ҳисобланмайди. 
3.9 Истеъмолчи томонидан ортиқча ҳақ тўланган бўлса, у 
келгуси тўловлар ҳисобига киритилади. 
Тўланмаган суммалар аниқланса, корхона томонидан тўлаш 
учун қўшимча ҳисоб варағи ёзиб берилади. 
Қўшимча тўлов ҳисоб варағи Истеъмолчи томонидан олинган 
кунидан кейин 10 кундан ошмаган муддатда тўланиши керак. 
3.10 Истеъмолчининг айби билан ҳисобга олиш приборлари 
шикастланганида, ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, 
таъмирлаш, давлат текширувидан ўтказиш ва ўрнатиш ишлари 
Истеъмолчи ҳисобидан амалга оширилади. 
Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва 
хонадонларда Энергия истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат 
қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган Энергияни 
ҳисобга олиш приборлари уй-жой эгаси томонидан сотиб олинади, 
унинг ҳисобидан давлат қиёслашидан ўтказилади ва рўйхатга олиш 
учун Корхонага топширилади. 
3.11 Мавжуд ҳисобга олиш приборларини алмаштириш ва 
электрон ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ишлари (ушбу 
шартноманинг 3.10-банди бундан мустасно) Корхона ҳисобидан 
бажарилади. 
3.12 Истеъмолчи томонидан амалдаги Энергия истеъмоли 
кўрсаткичларини камайтириш мақсадида ҳисобга олиш приборини 
улаш схемаси ўзгартирилгани, унинг (истеъмолчи айби) билан 
бузилгани ёки йўқлиги, пломбалар кўчирилгани, электр қабул 
қилгичлар ҳисобга олиш приборидан ташқари улангани ва бошқа 
қоида бузилишлари аниқланган тақдирда, Корхона охирги текшириш 
кунидан бошлаб ўтган (лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган) давр 
учун Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган Энергия ҳақини 
қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт. Корхона томонидан Истеъмолчига 


120 
10 кун мобайнида тўлаш учун қўшимча тўлов ҳужжати ёзиб 
берилади. 
Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиниши Истеъмолчини қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод 
қилмайди.
Қайта ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилади: 
а) ёритувчи ток қабул қилгичларнинг қуввати ва уларнинг 
ишлатиш соатлари сони бўйича; 
б) Истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганида 
(розеткалар ва электр қабул қилгичларнинг сонидан қатъий назар) – 
ҳар суткада 24 соат давомида соатига 600 Вт қувватдан фойдаланиш 
ҳисобидан, куввати 600 Вт дан ортиқ бўлган иситиш приборлари ёки 
бошқа электр ускуналаридан фойдаланиш ҳолларида - Истеъмолчи 
фойдаланаётган ускуналарнинг амалдаги қуввати бўйича уларнинг 
ҳар суткада 24 соат ишлатилиши ҳисобидан. 
3.13 Энергияни ҳисобга олиш схемасининг ўзгариши ва 
бузилиши билан боғлиқ барча турдаги ишларни бажариш учун 
Истеъмолчи бу ҳақида ишларни бошлашдан олдин корхонани ёзма 
равишда хабардор қилиши керак. Ишларни бажариш даврида 
Энергия вақтинчалик схемалар ёки корхона билан келишилган 
ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобга олиниши мумкин. 
3.14 Энергияни ҳисобга олиш Истеъмолчининг айбисиз 
вақтинчалик бузилганида, етказиб берилган Энергия учун ҳисоб-
китоб Корхонанинг қарори билан ҳисобга олиш бузилишига қадар 
бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш 
тикланганидан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга 
оширилади. 
Энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш 
даври бир ойдан ошмаслиги ва шу вақт ичида ҳисобга олиш 
тикланиши керак. 
Агар объектив сабабларга кўра кўрсатилган муддатда ҳисобга 
олиш приборини тиклашнинг имконияти бўлмаса, Истеъмолчига 
етказиб берилган Энергия учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва 
ҳисобга олишни тиклаш муддати ушбу шартнома тарафларининг 
ўзаро келишувига биноан белгиланади. 
3.15 Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол 
қилинган Энергия ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача 
суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ 


121 
тўланади. Ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари тўлов 
кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади. 
3.16 Хона (ҳовли жой, хонадон) ижарага (юридик шахсларга) 
топширилиш ҳақида шартнома тузилган тақдирда ижарачи уч кун 
муддатда Корхонага ижарага олинган хонада Энергиядан 
фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун мурожаат 
қилиши шарт. Ижарачи чиқиб кетганида, Истеъмолчи ижарачидан 
чиқиб кетиш кунига фойдаланилган энергия учун амалга оширилган 
ҳисоб-китоблар ҳақида маълумотномани талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Истеъмолчи аввалги ижарачиларнинг энергия учун қарздорлиги 
бўйича жавобгардир. 
Турар жой бинолари ижарачиларга ёки ёлловчиларга (юридик 
шахс бўлган истеъмолчилар бундан мустасно) топширилганда улар 
билан Энергия етказиб бериш бўйича шартнома тузилмайди, 
шартнома мулк эгалар билан тузилади ва улар етказиб берилган 
энергия учун ҳисоб-китоб қилишлари шарт. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish