МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа:
Молиявий натижаларни хисобга олиш тушунчаси
Молиявий хисобот элементлари.
Молиявий натижаларни назорат қилишда зарур бўладиган йўналишлар.
Молиявий натижаларни шакллантириш ва мерёрий хужжатлар
КИРИШ
Глобал пандемия шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий мақсади ижобий молиявий натижага эришиш, яъни максимал даражада фойда олишдир.2020-йилнинг II чорагида FedEx’нинг соф фойдаси 1.2 миллиард доллардан ошди. FedEx айланма маблағи ўтган йилги 17.32 миллиард доллардан 20.56 миллиардга ўсди.Таҳлилчилар 19.33 миллиард прогноз қилишганди.Энг катта ўсиш компаниянинг ерусти етказиш хизматида кузатилган – жами даромаднинг 38 фоизи. Ҳаво орқали экспресс етказиш соҳасида 14 фоиз ўсиш кузатилган, соф фойда эса, уч карра ортган. Шу ҳолат компанияларда молиявий натижалар ҳисоби ва аудити тўғрисида тезкор ва ишончли ахборотларни олиш ва муҳим бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини яратиб берган. Бу шундан далолат берадики, халқаро бозорга чиқиш хорижий ҳамкорларнинг молиявий натижалар ҳисоби ва аудити хусусиятларини аниқлаш, уларда молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини қўллашни тақозо этади. Шунинг учун айни пайтда бутун дунёда молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида ташкил қилишга эътибор қаратилмоқда. Ваҳоланки, жаҳоннинг кўпгина давлатлари фонд биржаларида акциялари жойлаштирилган компаниялардан молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш талаб этилади. Мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш зарурати ҳозирги глобаллашув жараёнида мазкур муаммонинг долзарблигини янада оширмоқда.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида хўжалик фаолияти жараёнининг якуний босқичидан олинадиган тайёр маҳсулотларнинг таннархида сарфланган хомашё ва материалларнинг улушини имконият даражасида камайтириш муҳим ўрин тутади, чунки талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда уларга ўрнатилган баҳо маҳсулотларнинг харидоргирлик даражасини белгилайди. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, Молиявий ҳисоби халқаро стандарти асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил эташи ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни Молиявий ҳисоби халқаро стандарти асосида тайёрлаши белгилаб қўйилди. Тайёр маҳсулотларнинг таннархида сарфланган хомашё ва материалларнинг улушини имконият даражасида камайтириш муҳим ўрин тутади, чунки талаб ва таклифдан келиб чиққан маҳсулот хам арзон ва сифатли бўлиши зарур. Шу сабабли маҳсулотлар халқаро бозорга кириб бориши учун акционерлар,инвесторлар махсулот таннархи,уларнинг бозор нархлари ва молиявий натижалар тўғрисида атрофлича маьлумотга эга бўлиши зарур.
Молиявий натижаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш ва уни такомилаштириш бўйича кўпгина чет эл ва Ўзбекистон олимлари ўз фикрларини билдиришган. Масалан, Россиялик олим Ш.В.Алексевнанинг илмий тадқиқотларида даромад ва харажатларни ҳисобга олиш, шунингдек, молиявий натижаларни шакллантириш механизми ташкилот ва бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини таҳлил қилиш учун ахборот манбаи бўлганлиги сабабли молиявий натижалар ҳисобини такомиллаштириш зарурати кейинги даврларда ташкилотнинг ишлашида акс еттирилган. Шунинг учун умуман бухгалтерияга қўйиладиган талаблар молиявий натижаларни ҳисобга олиш ва шу категорияга бевосита таъсир етувчи даромад ва харажатларни ҳисобга олиш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин . Польша Давлат Университети илмий олими М.Н.Галкинанинг фикрига кўра: бухгалтерия ҳисобида фойда олишнинг тузилиши ва тартиби енг муҳим масалалардан бири ҳисобланиши ва молиявий натижалар тўғрисидаги ишончли ҳисобот ва фойдадан фойдаланиш корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, унинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш учун яхши асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Уни мустаҳкамлаш ёки қийин молиявий вазиятдан чиқиш чора-тадбирларини белгилаб олиш мухим омиллардан бири еканлиги таъкидлаб ўтган. А.В.Сметанко, А.С.Коваленко, И.С.Шарапова, Е.С.Сорокина, Н.В.Бурдюгларнинг илмий тадқиқотларида молиявий натижаларни ҳисобга олиш, молиявий ҳисобнинг якуний босқичи ҳисобланади деб ўз фикрларини ёритиб бердилар.Шунинг учун уни такомиллаштириш учун бухгалтерия хисобини олдинги босқичларда рационалаштириш лозимлиги ва бундай шароитда бухгалтерия ҳисоби ва маркетингни уйғунлаштиришга асосланган стратегик ҳисоб тизимига эришиш маълум бир давр учун ташкилотнинг фаолияти натижасида деб тушуниш керак деган хулосага келди.Даромад ёки зарар ўртасидаги фарқ ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: —оддий фаолиятдан олинган молиявий натижалар-ташкилотнинг асосий фаолияти субъекти бўлган операциялардан олинган фойда (зарар); —бошқа фаолиятдан олинган молиявий натижалар — ташкилотнинг асосий фаолиятидан бошқа операциялардан олинган фойда (зарар). —фавқулодда ҳодисалардан молиявий натижалар. Ташкилотнинг молиявий натижалари табиатини очиб бериш учун даромад ва харажатларнинг иқтисодий мазмунини амалдаги Қонунчилик нуқтаи назаридан ўз хулосаларини беришган.
Тадқиқот иш жараёнида иқтисодий воқелик жараёнларини ўрганишнинг илмий усуллари – эспериментал тадқиқот, умумлaштириш, гуруҳлaштириш, тaҳлилнинг мaнтиқий вa тaққослaмa усуллaри, aбстрaкт-мaнтиқий фикрлaш, қиёсий таҳлил, статистик таҳлил, истиқболли прогнозлaш,иқтисодий таҳлил,бухгалтерия ҳисоби ва бошқа усуллaрдaн фойдaлaнилгaн. Тадқиқот давомида бухгалтерия ҳисобида молиявий натижалар кўрсаткичлари бўйича ахборотлар қамровини кенгайтириш ва шаффофлигини оширишда прагматик концепцияни қўллаш таклиф этилган, хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини аниқлашда “чиқим”, “сарф” ва “харажат” категорияларининг иқтисодий моҳияти аниқланган ва уларни қўллаш механизми такомиллаштирилган, молиявий натижалар ҳисоби бўйича ички назорат методикасини такомиллаштиришда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот назоратининг уч босқичли алгоритми ишлаб чиқилган; молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари аудитини самарали ташкил қилишда аудиторлик фаолиятига “ҳалоллик” принципи киритилган, молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, молиявий натижалар аудитини режалаштириш, маҳсулотларни сотиш ва молиявий натижалар аудитини ташкил қилиш, маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш йўналишларини белгилаш орқали аудиторлик текширувларини ўтказиш услуби такомиллаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳам МҲХС ларига босқичма-босқич ўтмоқда. 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бўлимида “корпоратив бошқарувининг замонавий стандартлар ва усулларни жорий этиш, корхонларни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш” устувор вазифасининг қўйилиши бошқарувнинг муҳим стандарти сифатида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини кенг жорий этишни тақозо қилади. Даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида фаолият турларини чегаралаш йўли билан кўрсатилиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида ва фаолият жараёнидаги фавқулодда ҳолатларда юзага келадиган даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара умумий қабул қилинган амалиёт ҳисобланади. Бундай чегаралаш хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини кўпайтириш қобилиятига баҳо беришда аҳамиятли бўлган моддаларнинг манбалари асосида ўтказилади. Моддаларни чегаралашда хўжалик юритувчи субъектнинг табиати ва унинг фаолияти билан ҳисоблашиш керак. Битта хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти натижасида пайдо бўладиган моддалар бошқа субъектга нисбатан фавқулодда бўладиган моддалар бўлиши мумкин. Даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара ҳамда уларнинг ҳар хил комбинациялари ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг ишлари натижаларини кўрсатиш имкониятини беради. Бундай бўлимлар ҳар хил моддаларни ўз ичига олади. Масалан, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот солиққа тортилгунгача ва ундан кейинги молиявий-хўжалик фаолиятидан даромадни кўрсатади. Хусусий капиталга эгаларининг улушлари даромад ҳисобланмайди; хусусий капиталнинг эгалари ўртасида тақсимланиши харажат ҳисобланмайди . “Молиявий ҳисобот орқали барча ахборот эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлмасада, барча фойдаланувчилар учун умумий бўлган талаблар амал қилади. Нимага деганда, сармоядорлар компания учун капитал таъминотчиси ҳисобланади, уларнинг эхтиёжини қондирадиган ахборотларни таъмин этиш молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳам кўпчилик эҳтиёжларини қондира олади”. Компания раҳбарияти ҳар бир қўлланиладиган БҲХС ва Интерпритация бўйича Доимий Қўмитанинг интерпритациялари талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши керак. «Махсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чикариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан хўжалик юритувси субъектлар қуйидаги фаолиятдан даромад олади (1-расм).
Харажатларни ҳисобга олишнинг мухим хусусиятларидан бири шундан иборатки, улар кайси максад учун (айтайлик, даромад олиш) ва амалга ошириш шаклидан (пулли, моддий) катъий назар ҳисобда тан олиниши зарур. Хар бир хўжалик юритувчи субъект ишлаб чикариш ҳисоботида уз фаолиятига хос булган курсаткичларни тулдириб боради. Молиявий ҳисобот ҳар йили бир мартадан кам бўлмаган тартибда тақдим қилиниши шарт.Агарда ҳисобот берувчи ташкилотнинг ҳисобот санаси ўзгарса ва йиллик молиявий ҳисобот бир йилдан ортувчи ёки ундан қисқа давр учун тақдим этилса ташкилот қуйидаги ахборотларни очиқлаши талаб этилади: а) Ортувчи ёки қисқартирилган даврдан фойдаланишнинг сабаблари; б) фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капитал ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот,пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ва тааллуқли изохларда таққосланадиган суммалар тўлиқ бўлмаган. Расмда келтирилган элементларга халқаро стандартда келтирилган тавсифларини келтирамиз:
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби тизимида молиявий натижаларини ҳисобга олиш ва назорат қилишни такомилаштиришнинг асосий йўналишлари назарий асосларини ўрганиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди: 1.Хулоса қилиб айтганда, Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартларида келтирилган Молиявий Ҳисоботни Тайёрлаш ва Тақдим Қилишнинг Концепциясида молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига сармоядорлар, ходимлар, қарз берувчилар, таъминотчилар ва бошқа савдо кредиторлари, харидорлар, ҳукумат органлар, жамоатни киритган ҳолда, уларнинг ахборот эҳтиёжларини қондириш масаласини қуйидагича тавсифлайди: “Молиявий ҳисобот орқали барча ахборот эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлмасада, барча фойдаланувчилар учун умумий бўлган талаблар амал қилади. 2.Тадқиқот давомида статик, динамик ва органик баланс назариялари ва уларнинг молиявий натижалар шаклланишига таъсири ўрганилди. Ф.Шмиднинг органик баланс назариясини тадқиқ қилиб, мазкур назария статик ва динамик баланс назариялари ўртасида муроса ўрнатадиган назария эканлиги аниқланди. Мазкур назария бир вақтнинг ўзида икки мақсадни кўзлайди: мулкий ҳолатни аниқлаш (статик назария) ва ҳаққоний молиявий натижани аниқлаш (динамик назария). Органик назария ҳозирги кунда МҲХСни такомиллаштиришга муҳим ҳисса қўшмоқда, яъни мазкур назария жорий қийматни кенг қўллаш асосида молиявий натижалар хусусида ишончли ва ҳаққоний ахборот олишни таъминлаб, муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилади. 3. Молиявий ҳисоботларда моддаларни тақдим қилиниши ва уларнинг таснифи бир даврдан иккинчи даврда сақланиши лозим (тақдим қилишнинг кетмакетлиги).Корхона молиявий ҳисоботларни тақдим қилишда усулларга ўзгартириш киритиши керак бўлади, агарда ўзгарган таркиб эҳтимол тўлиқ сақланилса ёки муқобил кўринишда тақдим қилишдан олинадиган наф муқаррар бўлиши кўриб чиқилди. 4. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларда фойдани оширишнинг янги имкониятларини топиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу эса, молиявий натижаларни шакллантиришнинг концептуал жиҳатларини такомиллаштиришни талаб этади. Тадқиқот давомида фойдани аниқлашдаги мавжуд синтактик, семантик ва прагматик концепциялар ўрганилди. Синтактик концепцияда фойдани аниқлаш қоидалари нуқтаи назаридан уни кўриб чиқиш тушунилади. Семантик концепцияда муаяйн бозор шароитида мулкдорнинг қўйилган капитали самарадорлигини ифодаловчи фойда ҳажмини ошириш тушунилади. Прагматик концепция инвестор ва кредиторларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнига фойдага оид ҳисоб маълумотларининг таъсирини кўзда тутади. Фойдани акс эттиришга оид юқоридаги учта концепция бухгалтерия ҳисоби назарияси ва методологиясини такомиллаштиришга муҳим ҳисса қўшади 5. Молиявий ҳисобот трансформацияси - бу ҳисобот санаси ҳолати бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тузилган ҳисобот компонентлари моддаларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари қоидаларига мувофиқ ҳолда қайта гуруҳлаштириш, уларнинг моддаларини қайта тан олиш, қайта баҳолаш, тўғирлашлар киритиш ва қайта очиқлашлар асосида МҲХСлари ҳисоботлари ахборотларининг янги тизимига ағдариш ва қайта ташкил қилиш жараёниди 6. МҲХСларига ўтишда трансформация усулни қўллаш бирдан 100%лик натижани ва хатолардан холи бўлган молиявий ҳисоботни бермайди. Чунки, МҲХС бўйича молиявий ҳисобот жуда кўплаб омиллар ҳисобидан шаклланади. Уларни биринчи уринишдаёқ тўлиқ қамраб олиш жуда қийин жараён. Фақат биринчи транформацияда йирик хатолар бўлишига йўл қўйилмаслиги керак. Трансформация бўйича тажриба босқичма-босқич шаклланиб боради ва натижада йилдан йилга трансформацияланадиган молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ошиб боради.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й. 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади.
375. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:
9000 - Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9100 - Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;
9200 - Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;
9300 - Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9400 - Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;
9500 - Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9600 - Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;
9700 - Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;
9800 - Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;
9900 - Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.
Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.
1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг
даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)
376. Тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар";
9020 "Товарларни сотишдан даромадлар";
9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар";
9040 "Сотилган товарларнинг қайтиши";
9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар".
377. 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётларининг кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Маҳсулот, товар, иш, хизматларни сотишда 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётларида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётлари 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан ёпилади.
378. 9040 "Сотилган товарларнинг қайтиши" счёти сотилган маҳсулот ва товарларнинг қайтишини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. 9040 "Сотилган товарларнинг қайтиши" счётининг дебетида қайтарилган товарлар қиймати, тегишли: пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан - харидорлар ва буюртмачилар томонидан қайтарилган товарларнинг қиймати; олинадиган счётлар билан - қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммаси; тўланадиган счётлар билан - мазкур товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммаси акс эттирилади. Бунда илгари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётларнинг кредитида ёзув амалга оширилади. Қайтарилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархи ТМЗларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетида ва сотилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг кредитида акс эттирилади.
379. 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари, шунингдек сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва ҳоказолар натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулотлар (товарлар), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни сотувнинг географик сегментлари (ҳудудлар) ва корхонани бошқариш учун зарур бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин.
380. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)нинг боғланиши:
Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун харидорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага
|
4010, 4020
|
9010, 9020, 9030
|
2
|
Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни нақд пулга сотиш
|
5010, 5020
|
9010, 9020, 9030
|
3
|
Корхона ходимига маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар (жумладан махсус кийимлар) сотилди
|
4790
|
9010, 9020, 9030
|
4
|
Дивидендлар маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўланди
|
6610
|
9010, 9020, 9030
|
5
|
Воситачилик операциялари бўйича комиссион мукофотлар суммаси
|
4010
|
9010
|
Do'stlaringiz bilan baham: |