№
|
Ўрганиш саволномаси
|
Бажарилган ишлар бўйича маълумот
|
1
|
ОТМнинг лаборатория тўпламлари билан жиҳозланганлиги бўйича умумий маълумот
(жами нечта лаборатория тўпламлари ўқув жараёнларига зарур, ОТМда жами нечта лаборатория тўпламлари мавжуд, эҳтиёжнинг неча фоизи қўпланган)
|
Кафедрада 2 та лаборатория тўпламлари мавжуд бўлиб, булар “Тери ва мўйна маҳсулотлари технологияси” ўқув лабораторияси ва “Тикув буюмларини конструкциялаш ва технологияси” ўқув лабораторияси. Эҳтиёж тўлиқ қопланган.
Шу билан бирга зарур: 1. Турли ўлчамдаги манекенлар тўплами. 2. Андазалар тайёрлаш учун қалинлиги 3-4 мм бўлган махсус картонлар-100м2. 3. JACK тикув машиналари поток комплекти.
|
2
|
Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида ОТМга етказиб берилган ўқув-лаборатория тўпламлари тўғрисидаги умумий маълумот
(номи, сони, жойлаштирилган бино ва иншоот манзили)
|
“Енгил саноат маҳсулотлари конструкциясини ишлаш ва технологияси” кафедрасида бугунги кунда “Тери ва мўйна маҳсулотлари технологияси” ўқув-лаборатория тўпламлари мавжуд. Ушбу лабораторияларни Жахон тараққиёт банки кредити ҳисобидан келтирилган ва ўрнатилган. Кафедра тасарруфидаги ушбу лаборатория тўпламлари 6-бинони 606-хонасида ўрнатилган ва ишчи ҳолатида жойлашган.
|
3
|
Ўқув-лаборатория ускуналарининг ўрнатилганлиги, рўйхатга олинганлиги, ўқув-лаборатория майдонларининг белгиланган меъёр талабларига мослиги, атроф муҳит муҳофазаси ҳамда техника хавфсизлик қоидалари асосида фойдаланиш ҳолати
|
Ўқув-лаборатория ускуналарининг ҳаммаси ўрнатилган, рўйхатга олиниб, натурал ва электрон вариантда фотоальбом тайёрланган, ўқув-лаборатория майдонлари белгиланган меъёр талабларига мос, атроф муҳит муҳофазаси ҳамда техника хавфсизлик қоидалари асосида фойдаланилмоқда
|
4
|
Ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилманинг (электр, газ, сув таъминоти, шамоллатиш тизими, оқава сув тизими ва бошқалар) мавжудлиги
|
“Тери ва мўйна маҳсулотлари технологияси” ўқув лаборатория хонаси майдони белгиланган меъёр талабларига мос келади, жиҳозлардан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилмалар мавжуд. Электр тармоғига уланган, шамоллатиш тизими бор, ёритилганлик меёрга мос.
|
5
|
Ўқув-лаборатория ускуналари билан жаҳозланган ва жиҳозланиши режалаштирилган ОТМда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланганлиги
|
Режалаштирилмаган
|
6
|
Ўқув-лаборатория ускуналарининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаси ва фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси
|
Ҳозирги вақтда кафедра тасарруфидаги “Тери ва мўйна маҳсулотлари технологияси” лабораториялардаги жиҳозлар таълим йўналиши ва Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги Наманган саноат ва иқтисодиёт техникуми, Мингбулоқ енгил саноат техникумига тегишли фанлари ўқув режасига мувофиқ фан дастурларида келтирилган тери ва мўйна технологияси лаборатория ишларини 100 % қамраб олади.
|
7
|
Мавжуд лабораторияларнинг ёрдамчи материаллар (реактивлар, реагенлар...) ҳамда лаборатория ишларининг услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги
|
Кафедрада ўтилиши режалаштирилган жами 19 та фанлардан мавжуд лаборатория ишларнинг ёрдамчи материаллар ҳамда лабаратория ишларининг услубий қўлланмалари ва тарқатма материаллари билан таъминланган ҳамда ҳар бир ускуна техник таснифлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, кафедрада мавжуд компьютерларда лаборатория машғулотларини олиб бориш учун керакли барча замонавий лойиҳалаш дастури мавжуд. Ҳар бир жиҳозлардан фойдаланиш учун видеоматериаллар мавжуд.
|
8
|
ОТМда амалда тўлиқ бажарилмаётган лаборатория ишларининг мавжудлиги, унинг асосий сабаблари
|
Мавжуд эмас
|
9
|
ОТМ имкониятидан келиб чиқиб, ўқув муассасаси ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилаётган лаборатория ишларининг улуши, бу борада ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар
|
Лаборатория ишларининг ҳаммаси институт ҳудудида бажарилмоқда
|
10
|
Виртуал тарзда ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилаётган лаборатория машғулотларининг улуши
|
80%
|
11
|
Ўқув-лаборатория ускуналарининг кафедралар, факултетлар ҳамда турдош олий таълим муассасалари ўртасида фойдаланиш даражаси
|
Кафедра тасарруфидаги “Тери ва мўйна маҳсулотлари технологияси” ўқув лабораториялардан “Технологик машина ва жиҳозлар”, “Метрология, стандартлаш ва сифатни бошқариш”,кафедралари ҳамда Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги Наманган саноат ва иқтисодиёт техникуми, Мингбулоқ енгил саноат техникумига тегишли фанлари бўйича лаборатория ҳамда амалий машғулот дарсларида фойдаланадилар. Профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилари мунтазам фойдаланиб келмоқда.
|
12
|
Ўқув-лаборатория ускуналарини илмий тадқиқот ишларини бажаришда қўлланилиш ҳолати. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, хўжалик шартномалари ва илмий лойиҳаларни бажаришда мазкур ускуналардан фойдаланилиши даражаси
|
Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, хўжалик шартномалари ва илмий лойиҳаларни, илмий тадқиқот ишларини бажаришда ўқув-лаборатория ускуналаридан 100% фойдаланилмоқда
|
13
|
Ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар (чора-тадбирлар режаси).
|
Муаммолар йўқ, ишламай қолган тақдирда кафедра ички имкониятларидан келиб чиқиб бартараф этилмоқда
|
14
|
ОТМга қўшимча эҳтиёж бўлган лоборатория тўпламлари тўғрисида
(номи, сони, йўналиши ва ҳ.к. )
|
|