КИРИШ
Мустақил мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар,
маъмурий
буйруқбозлик
тузумидан
воз
кечиш
ижтимоий
ҳаётимизнинг барча соҳаларида туб ўзгаришларни амалга оширишни,
ва биринчи навбатда, ишлаб чиқариш-хўжалик алоқалари
ўрнатишнинг бозор муносабатларига мос шакл ва услубларни
яратишни тақозо қилади. Бугунги кунда бозор иқтисодиётининг
асослари яратилди, бозор инфратузилмаси институтларини ташкил
этиш ва рақобат муҳитини шакллантириш орқали бозор
муносабатларининг механизми ишга туширилди, хусусий мулкчилик
тикланиб, унинг ривожи устивор аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаганидек, “иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, савдо ва
хизмат кўрсатиш корхоналарининг бутунлай давлат тасарруфидан
чиқарилиши ва хусусийлаштириш натижасида мамлакатимизда
амалда кўп укладли иқтисодиёт шаклланди, мулкдорлар ва
тадбиркорларнинг янги синфи пайдо бўлди ва бу синф йилдан-йилга
юртимиз ҳаётида тобора салмоқли рол ўйнамоқда”
1
.
Бозор муносабатлари шароитида эса шартномалар – фуқаролар,
юридик шахслар ўртасидаги фуқаровий-ҳуқуқий ва иқтисодий
муносабатларни ўрнатувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб
ҳисобланади.
Бу ҳақда Юртбошимиз – “бозор муносабатларини шартнома
мажбуриятларисиз тасаввур қилиб бўлмаслигини ёдда тутиш лозим”
2
- деб уқтирганлар.
Шартномаларнинг етакчилик роли ва иқтисодий муносабатларни
ўрнатишнинг янги тамойиллари ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси; мулк; кооперация; ижара;
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари; деҳқон
хўжалиги, фермер хўжалиги, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат
хўжалиги);
акциядорлик
жамиятлари
ва
акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; банклар ва банк фаолияти; хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисидаги ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган.
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Т.: Ўзбекистон, 2007, Б.18
2
Хабарнома. 2001, 1- сон. Б.41.
4
Шартнома деб икки ёки бир неча (жисмоний ёки юридик)
шахснинг ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш
ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувга айтилади.
Шартнома тарафларнинг битими (келишуви) сифатида қуйидаги
белгилар билан характерланади: а) тарафларнинг эркини эркин
ифодаланиши; б) унинг мазмунини ташкил этувчи барча муҳим
шартлар бўйича тарафларнинг келишганлиги; в) тарафларнинг ўз
мажбуриятлари бўйича ҳаракатларини (қоида тариқасида) ҳақ эвазига
бажариши; г) шартнома муносабатларида тарафларнинг тенглиги;
д) шартномани ижро қилишнинг юридик кафолати; ж) шартнома
мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик.
Демак,
шартнома
биринчидан
–
тарафлар
ўртасидаги
мажбуриятларни келиб чиқишининг асоси ҳисобланади; иккинчидан
– тарафлар ўртасидаги мулкий муносабатларнинг ҳуқуқий шакли
ҳисобланади.
Шунга қарамай, суд амалиёти шартномаларни тузиш ва уни
бажариш
борасида
кўплаб
хато
ва
камчиликларга
йўл
қўйилаётганлигини – уларни номигагина тузиш ҳоллари давом
этаётганлигини, шартнома мажбуриятларини бузган тарафларга
нисбатан етарлича ҳуқуқий чоралар кўрилмаётганлигини, уларнинг
мулкий жавобгарликка ҳар доим ҳам тортилмаётганлигини
кўрсатмоқда. Бу муаммоларни ҳал этиш учун шартномавий
муносабатларни тубдан ўзгартириш, яъни Президентимиз И.Каримов
таъкидлаганидек, – “шартнома тузиш маданиятини, шартномалар
маданиятини бутунлай янги поғонага кўтаришимиз керак”
3
.
Мазкур амалий қўлланма ушбу вазифани амалга оширишда
фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида
тузилган. Унда келтирилган шартномалар намуналари Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган нормалар асосида
тайёрланган бўлиб, уларга шартноманинг ҳар бир тарафи учун
мақбул шартлар киритилган.
Қўлланмада келтирилган шартномалар намуналари тавсиявий
хусусиятга
эга
бўлиб,
ундан
фойдаланувчилар
шартнома
лойиҳаларини мустақил тайёрлашлари ёки
бу борада
Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ва “LAW SHIELD” МЧЖ
мутахассисларига мурожаат этишлари мумкин.
3
Каримов И.А. Ислоҳотларни амалга оширишда қатъиятли бўлайлик //Халқ сўзи. 1996. 1 март
5
Do'stlaringiz bilan baham: |