Тарбия қонунвятлари ва тарбия мазмуни тамойилларини
моделлаштириш
Тарбия технологиясида тарбия жараёни, мазмун ва моҳиятидан келиб
чиқиб белгиланган вазифаларни ўқитувчи амалга оширипш учун унинг
ўзига хос қонуниятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга.
Унинг энг муҳим қонуниятларидан бири аник мяксапга
йўналтирилганлигидир. Замонавий талқинда тарбия жараёни ўқитувчи ва
ўқувчилар ўртасидаги муайян мақсадга эришишга қаратилган самарали
ҳамкорлик. Зеро, тарбия жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг
биргаликдаги фаолиятлари ташкил этилади, бошқарилади ва назорат
қилинади. Ягона мақсадга эришиш йўли замонавий тарбия жараёнининг
мақсадини тавсифлайди.
Тарбия жараёни к у п киррали жараён бўлиб, унда тарбия моҳиятини
ёритишга хизмат қилувчи ички ва ташқи (субъектив ва объекгив) омиллар
кўзга ташланади. Субъектив омиллар шахснинг ички эҳтиёжлари,
қизиқишлари, ҳаётий муносабатлари мазмунини англашга ёрдам берса,
объектив омиллар шахснинг ҳаёт кечириши, шаклланиши, ҳаётий
муаммоларни ижобий ҳал этиш учун шароит яратади. Тарбия жараёнининг
ташкил этилиши ва бошқарилишида нафақат ўқитувчи фаолияти, балки
ўкувчининг ёш ва психологик шахсий хусусиятлари, ўй-фикрлари, ҳаётий
қарашлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Тарбия жараёнининг яна бир қонунияти унинг узок муддат давом
этишидир. Тарбия натижалари тез суръатда яққол кўзга ташланмайди.
Узида инсоний сифатларни намоён эта олган шахсни тарбиялаб вояга
етказишда узоқ мудцатли давр талаб этилади. Шахснинг муайян вақтнинг
ўзида, турли-туман қарашлар мавжуд бўлган бир шароитда ҳаракат
қилиши тарбия жараёнини мураккаблаштиради. Таълим муассасаларида
олиб борилаётган тарбия шахс онги, дунёқарашини шакллантиришда
муҳим ўрин тутади. Бинобарин, ёшлик йилларида инсоннинг асаб тизими
юқори даражада таъсирчан ҳамда беқарор бўлади. Шу боис тарбияда
муваффақиятга эришиш учун ўкувчилик йилларида шахсга тўгри тарбия
бериш лозимлиги талаб этилади.
Тарбия жараёнининг яна бир қонунияти унинг узлуксизлиги саналади.
Таълим муассасасида олиб борилаётган тарбия жараёни бу - ўқитувчи ва
ўқувчиларнинг биргаликдаги узлуксиз, тизимли ҳаракатлари жараёнидир.
Ўқувчиларда ижобий сифатларни қарор топтиришда ягона мақсад сари
йўналтирилган, бир-бирини тўлдирувчи, бойитиб борувчи, такомиллаш-
тирувчи фаолият алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис оила, таълим
муассасалари, жамоатчилик ҳамкорлигида ташкил этилаётган тарбиявий
тадбирларнинг узлуксиз ўтказилишига эришиш мақсадга мувофиқдир.
Ўкувчиларни тарбиялашда таълим муассасаси етакчи ўрин эгалласа
ҳам, ўқувчиларга узлуксиз тарбиявий таъсир ўтказа олмайди, чунки,
ўқувчилар маълум муддатгина таълим муассасасида, ўқитувчинииг
тарбиявий таъсири остида бўлиб, қолган вақтининг асосий қисмини
оилада, кўчада, жамоат орасида ўтказадилар. Куэги, қишки, баҳорги ва,
айниқса, ёзги таътиллар даврида ўқувчилар таълим муассасаси ўқитувчиси
таъсиридан четда қоладилар. Демак, таълим муассасасида ўқувчиларни
тарбиялаш вақт жиҳатидан чегараланган бўлиб, синфдан ва мактабдан
ташқарида амалга ошириладиган тарбиявий ишлардан холи вақтда улар
ўқитувчи ёки тарбиячининг таъсири ҳамда назоратидан узоқлашадилар.
Айни вақтда, республикада ўқувчиларнинг таълим муассасаларидан
узоқпаштирмаслик мақсадида қўшимча таълим муассасалари фаолият олиб
бормокда Қўшимча таълим муассасаларида ўкувчилар хусусий фанлар
ҳамда хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришлари, техник ва бадиий
йўналишлар бўйича билим олишлари, амалий фаолият кўникма ва
малакаларига эга бўлишлари мумкин. Қўшимча таълим муассасаларида
ташкил этилаётган турли йўналиш ва мавзулардаги учрашувлар,
кўргазмалар, кўрик-танловлар, суҳбатлар ўқувчиларнинг тафаккурини
бойитишда, уларда мустаҳкам характер ва иродани таркиб топтиришда
муҳим ўрин тутмокда.
Таобия жаоаёнининг яна бир қонунияти - бу унинг яхлит холда
тизимли татуип этилишидир. Яхлитлик шундан иборатки, тарбия
жараёнининг мақсади, мазмуни ва методларини бирлиги шахсни
шакллантириш ғоясини амалга ошириш учун хизмат қилади. Бизга
маълумки. Шахс маънавий-ахлоқий сифатларни навбатма - навбат эмас,
балки яхлит тарэда ўзлаштира боради, шу боис педагогик таъсир ҳам
яхлитлик, тизимлилик характерига эга бўлиши лозим. Тарбия жараёиининг
яхлитлик, тизимлилик хусусияти қатор педагогик талабларга амал қилиш,
ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни қарор топтиришни талаб
этади.
Тарбиянинг яна бир қонунияти шундан иборатки, бу жараён икки
томонлама алока хусусиятига эга бўлиб, унда 5т<увчининг ўзи ҳам фаол
иштирок этади. Икки томонлама алоқа икки йўналишда, яъни,
ўқитувчининг ўқувчига кўрсатадиган таъсири (тўғри алоқа) ҳамда
ўқувчининг ўқитувчига нисбатан муносабати (тескари алоқа) тарзида
ташкил этилади.
Тарбиянинг педагогик технология назарияси ғоясига мувофиқ,
эндиликда, ўқувчи тарбия жараёнининг объектигина бўлиб қолмасдан,
субъекти сифатида ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Шунинг учун
ўқитувчи ўқувчининг ички имкониятлари, унга нисбатан бўлаётган ташқи
таъсирлар ва ахборот манбаларини инобатга олиши эарур. Агарда мазкур
талаб унутилса, шахсни тарбиялаш қийинлашади ёки барча уринишлар
самарасиз якун топади. Мана шундан тарбия жараёнининг яна бир
хусусияти - тарбияда қарама-қаршиликнинг мавжудлиги келиб чиқади.
Ушбу қарама-қаршиликлар ўкувчиларга ўз тушунчаларига мувофиқ пайдо
бўлган дастлабки сифатлар ўртасида ёки ўкувчиларга кўйиладиган
талаблар билан уларни бажариш имкониятлари ўртасидаги зиддиятларнинг
келиб чиқиши учун замин яратади.
Ундан ташқари, ушбу кар&ма-қаршиликлар, кўпинча, ўқувчининг онги
билан хулқи бир-бирига мувофиқ бўлмаслигидан, ўкитувчи ва
тарбиячиларнинг ўқувчилар ёш психологик, физиологик хусусиятларини
(феъл-атвори, характери, қизиқишлари, жисмоний, рухий хамда
физиологик жиҳатдан согломлиги) яхши билмасликлари оқибатида содир
бўлади.
PAYDALANILG’AN ADEBIYATLAR
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни.
Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. -Т.:
Шарқ, 1997, 20-29 бетлар.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
тўғрисида”ги қонуни. Баркамол авлод - Ўзбекистон
тараққиётининг пойдевори. -Т.: Шарқ, 1997,31-61 бетлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш
тўғрисида»ги 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191-сонли Қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16
февралдаги «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида»ги 25-сонли Қарори. Ж.: Ўзбекистон Республикаси
Хукуматининг Қарорлари тўплами. - Т: 2006, № 2. Б. 10-11.
5. Ўрта махсус, касб-хунар таълимининг Давлат таълим
стандартлари. -Т.: 2000, 20 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |